Department of Faculty and Hospital Surgery №1 http://surgery.med.tma.uz of Tashkent Medical Academy Mon, 14 Jun 2021 13:22:06 +0000 en-US hourly 1 http://surgery.med.tma.uz/wp-content/uploads/2018/02/cropped-icon-32x32.png Department of Faculty and Hospital Surgery №1 http://surgery.med.tma.uz 32 32 Симптоматик артериал гипертензия http://surgery.med.tma.uz/archives/2706 http://surgery.med.tma.uz/archives/2706#respond Mon, 14 Jun 2021 13:22:06 +0000 http://surgery.med.tma.uz/?p=2706 Симптоматик артериал гипертензия (САГ)- қон босимининг кўтарилиши, этиологик жиҳатдан маълум бўлган, одатда, қон босимини тартибга солиш билан шуғулланадиган органлар ёки тизимларнинг клиник жиҳатдан яхши аниқланган касалликлари билан боғлиқ.

Қон босимининг кўтарилиши бир қатор патологик ҳолатлар ва касалликларнинг энг муҳим аломатларидан биридир. Бундай ҳолда, чап қоринча миокардининг ҳаддан ташқари юкланиши ва гипертрофияси, артерияларнинг ўзгариши, турли органларга, биринчи навбатда юрак, мия, кўзлар ва буйракларга зарар етказилади. Юқори қон босими билан оғриган одамларнинг тахминан 70-85 фоизи эссенциал (бирламчи) гипертензиядан азият чекмоқда, гипертензиянинг тахминан 15-25 фоизи бошқа касалликларнинг аломатларидан бири хисобланган симптоматик гипертензиядир. Баъзи муаллифларнинг фикрига кўра, САГ анча кенг тарқалган (35% гача), аммо ҳар доим ҳам тўғри ташхис қўйилмайди.

 

Таснифлаш

Клиник амалиётда ҳозирда умумий қабул қилинган тасниф мавжуд эмас. Энг кўп ишлатиладиган тасниф Э. Э. Гогин (1991) томонидан қабул қилинган.

Э. Э. Гогиннинг таснифига кўра САГ нинг қуйидаги турлари ажратилади.

Юрак-қон томир (гемодинамик):

  1. Атеросклероз, брадикардия, аорта етишмовчилиги билан систолик;
  2. Ишемик ва коронар касалликдаги димланиш, митрал юрак касаллиги;
  3. Аортанинг коарктацияси пайтида тананинг юқори ярмининг гипертензияси;
  4. Қоннинг реологик хусусиятларини бузилганлиги, эритремия;
  5. Гиперкинетик қон айланиш синдроми, артериовеноз аневризмалар, анемия.

Буйрак:

  1. Буйрак артериясининг атеросклеротик стенози, фибромускуляр дисплази, Такаясу аортаартерити, тромбоз, буйрак томирлари шикастланиши, буйрак артерияси гипоплазияси билан қон томирлари;
  2. Сурункали пиелонефрит (П) туфайли интерститсиал нефрит, уролитиаз, гидронефроз билан;
  3. Буйраклар паренхимал жараёнлари, сурункали гломерулонефрит (Г), нефросклероз билан;
  4. Буйраклар сили, септик эмболия бўлган бириктирувчи тўқима касалликлари, васкулит касалликларида буйраклар шикастланиши;
  5. Буйракнинг туғма нуқсонлари билан (гипоплазия, дистопия, поликистоз, от тақаси шаклидаги буйрак ва бошқалар);
  6. Диябетик нефропатия, Ким-Мелстил-Вилсон гломерулосклерози, радиациядан кейинги нефросклероз, амилидоз;
  7. Гормонал-фаол ренинома.

Эндокрин:

  1. Тиреотоксикоз билан;
  2. Бирламчи алдостеронизм (Кон синдроми);
  3. Адренал кортекснинг идиопатик гиперплазияси (сохта бирламчи алдостеронизм);
  4. Глюкокортикоидга боғлиқ алдостеронизм;
  5. Иценко-Кушинг синдроми, глюкокортикостероидларнинг бузилган биосинтези;
  6. Феохромоцитома, параганглиома, феохромобластомалар;
  7. Акромегалия, гипофизар;
  8. Климактерик.

Марказий асаб тизимининг касалликлари ва органик шикастланишлари сабабли иккиламчи нейроген:

  1. Қон томир касалликлари ва мия ўсмалари;
  2. Марказий асаб тизимининг яллиғланишли жараёнлари (энцефалит, менингит, полиомиелит, дифтерия);
  3. Пост-қўзғалиш ва контузия синдроми;
  4. Полиневрит (порфирия, сурункали талий билан заҳарланиш).

Экзоген равишда аниқланган (кимёвий омиллар бўйича):

  1. туз;
  2. Глюкокортикоид, контрацептивлар, карбеноксолон, қизилмия ва глицерин кислотасининг бошқа ҳосилалари, индометацинни қабул қилиш асосида;
  3. Сурункали алиментар ва ички таъсирлар (тирамин, алкогол ва бошқалар).

САГ этиологик шаклларининг частотасига кўра, етакчилик буйрак гипертензиясига тегишли. Буйрак паренхимасининг касалликлари беморларни 70% да, вазоренал гипертензия  беморларнинг 20 %да аниқланади. САГ нинг эндокрин шакллари (10%), бирламчи алдостеронизм (3-4%), Иценко-Кушинг синдроми (2-3%) ва феохромоцитома (1-2%) кенг тарқалган.

]]>
http://surgery.med.tma.uz/archives/2706/feed 0
Экологик муаммолар ва уни олдини олиш http://surgery.med.tma.uz/archives/2699 http://surgery.med.tma.uz/archives/2699#respond Fri, 11 Jun 2021 13:00:52 +0000 http://surgery.med.tma.uz/?p=2699 Ҳозирги вақтда экологик муаммолар аср муаммосига айланмоқда. Фан-техниканинг, иқтисодиётнинг жадал ривожланиш, антропоген омилларнинг табиатга таъсирининг кучайиши натижасида биосфера экотизимларининг бузилиши, чўлланиш ва сайёрамизда ҳароратнинг ошиб бориши кузатилмоқда.

Экологик муаммоларнинг кескинлашуви ердаги ҳаётга хавф туғдирмоқда. Ана шундай муаммолардан бири атроф-муҳитни кўплаб чиқиндилар билан ифлосланиш хисобланади.

Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобига ҳозирги кунда инсонинг хўжалик фаолияти натижасида дунё бўйича йилига 105-110 млрд т. га яқин чиқинди юзага келмоқда. Чиқиндилар қаттиқ газсимон, суюқ ҳолатда бўлиб, уларнинг бир қисми ҳавога, бошқаси сувга, тупроққа, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ўтиб, тўпланиб боради. Чиқиндиларнинг йиллар давомида тўпланиб бориши ҳозирги кунда инсон ҳаёти учун ўта хавфли қуйидаги муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Инсониятнинг келгуси ривожланиш тақдири, кўп жиҳатдан, табиат билан жамиат ўртасидаги қарама-қаршиликларни оптимал ҳал қилиш йўллари ва воситаларнинг топилишига боғлиқ. Шулардан келиб чиққан ҳолда, табиат билан жамият ўртасидаги алоқадорликнинг асосий тамойилига қатъий риоя қилиш зарур бўлади

Атмосферанинг қуйи қатлами тропосферанинг қалинлиги ўрт 10-12 км партиковий эффект бўлиб, унда ҳавонинг 80% массаси тўпланган. Бу қатламда об-ҳавонинг барча ҳодисалари сув ва бошқа кимёвий элементларнинг айланма харакати содир бўлади.

Ер атмосфера ҳавосиинг таркибидаги турли моддаларнинг оз ёки кўплиги «Иссиқхона» самарасини белгилайди. Тропосферадаги сув буғлари, углерод икки оксиди, метан, хлор, углерод, азот оксиди, озон ва бошқаларнинг мавжудлиги туфайли атмосферанинг қуйи қисмидаги ҳавонинг ўртача ҳарорати 150 С ни ташкил этади.

Лекин, XX асрнинг 50 йилларидан бошлаб, минерал ёқилғи турлари фойдаланишга ўтилиши билан атмосферага турли чиқиндилар кўплаб чиқарила бошланди. 80 йилларда ҳавога 5 млярд т. углерод, 100 млн т. олтингугурт чиқарилган бўлса, ҳозирги кунда углерод миқдори 6 млярд т га етади.  CO2 нинг ҳаво таркибидаги миқдори 0,4-2,5 млрд т. кўпайиб бормоқда.

Ҳозирги вақтда Орол сатҳи 18 м пасайиши натижасида у энди 2 та қолдиқ кўлга айланиб қолган. Унинг соҳиллари 60-80 км. га чекинган. Денгизнинг сув қочган туби 4 млн. дан ортиқроқ майдонда кўриниб қолган. Натижада қумли шўрхок саҳро пайдо бўлган. Оролнинг қуриб қолган тубидаги чанг бўронлар ҳар йили 90 кун давомида кузатилмоқда

Орол денгизи Марказий Осиёнинг ёпиқ сув ҳавзаларидан биридир. Унинг чор атрофи бепоён чўл зонаси билан ўралган. Орол денгизини сув билан тўлдириб турадиган манба бу Амударё ва Сирдарёлардир. Бу дарё­лар ҳар йили Орол денгизига 56 км3 сув қўядилар. Маҳаллий ёғинлар ҳисобида эса 5 км3 сув Орол денгизига қўшилиб туради. Бу икки дарё (қа­димда Оқсув ва Яксарт деб аталган) Тяншань ва Помир тоғларидан бошланиб оқиб Орол денгизига қўйиладилар. Тоғдан бошланган жойларида бу дарёларда 100 км3 дан ортиқ сув бўлиб, то Орол денгизига қўйилганга қадар 2500 км масофани чўл зонаси бўйлаб ўтганда сувнинг ярмидан кўпроғи буғланиб ва бошқа сабаблар натижа­сида Оролга етиб бормайди. Бу икки буюк дарёларнинг сувлари 2000 йилдан ҳам кўпроқ вақтдан буён Марказий Осиё халқларининг чучук сувга ва қишлоқ хўжалигига бўлган талабини қондириб келмоқда, бу минтақанинг муҳитига кўрсатган таъсири сезиларли даражада эмас эди. Бироқ ХХ асрнинг иккинчи ярми­дан бошлаб бу минтақада вазият кескин ўзгара бошлади.

Яна йигирма йилдан сўнг, яъни 1960 йилда суғориладиган ерлар сони 4,5 млн гектарга етди, кейинги 25 йилда яна қўшимча 2,6 млн гектар ерга сув чиқарилди ва сувни ишлатиш бир йилда 105 км3 етди. Шундан 60 км3 Амударё ва 45 км3 Сирдарё ҳисобига тўғри келар эди. Шундай ҳолат бу дарёлар сув оқимининг Орол денгизига қўйилишини кескин қисқартириб юборди. Масалан, агар 1960 йилда Орол денгизи сувининг даражаси 53-54 метрни ташкил этган бўлса, кейинги йилларда у кескин пасайиб бориб, сув даражаси 1990 йилда 1960 йилга нисабатан 14 метр пасга тушган. Бу деган сўз Орол денгизининг – 40 % қуриган ва сув ҳажми 60 % гача қисқарган демакдир. Кейинги йилларда ҳам Оролнинг қуриши тўхтагани йўқ ва кузатишларга кўра ўз вақтида чора-тадбирлар кўрилмаса унинг қуриши келгусида ҳам давом этаверади. Шундай ҳолат давом этаверса Орол денгизи кичрайиб, қуриб умумий майдони 4-5 минг км2 келадиган шўр кўлга айланиш эҳтимоли бор. Орол денгизи сувининг шўрлиги 22-23 % кўтарилди. Денгизнинг саёз Шарқий Жанубий ва Шимолий қирғоқларидан денгиз суви 60-120 км чекиниб, шўрҳок ерларга айланиб қолди. Кейинчалик сувнинг шўрланиш даражаси 41-42 % га етиб бориши мумкин

Денгиз сув сатҳининг пасайиши туфайли унинг атрофида 4 млн га яқин шўрҳокка айланиб кучли шамол у ердаги туз қум ва чангларни кўчириб, 300 км масофагача олиб бориб тарқатмоқда. Чанглар билан бирга хлористоводород ва олтингугурт кислоталарини ҳам тарқатмоқда. Натижада атрофдаги обикор ерларга зарар келтирилмоқда.

Орол денгизи қуригунга қадар 200 км атрофидаги ҳудуднинг иқлими яхши ҳолатда сақланиб турган. Қишда совуқни ёзда ўта иссиқни камайти­риб турган. 1980 йилга келиб, январ ойи билан июл ойларининг ўртача ойлик ҳарорат фарқи 2 °С га кўпайган. Баҳор ва куз ойларида тез-тез со­вуқлар бўлиб турадиган бўлиб қолди, иссиқ кунлар 170 кунгача пасайди. Ёзнинг баланд ҳарорати, кучли шамолларнинг бўлиб туришини кучай­тирди, кучли бу шамоллар одам саломатлиги учун ёмон таъсир этувчи за­ҳарли кимёвий моддалар билан заҳарланган чанг тўфонларни тарқатади ҳамда тупроқ юзидан сувнинг парланишини тезлаштириб қишлоқ хўжалик экинларининг ривожланишига ва ҳосилдорлигига салбий таъсир этади. Сувнинг кам келиши дарё делталарини қуришига ўсимликлар турларининг камайишига ва биологик турли-туман организмларнинг камайиб кетишига ва хуллас инсоннинг яшаш шароитининг кескинлашувига олиб келади. Бу икки дарё сувидан тўғри рационал фойдаланмаслик натижасида, ортиқча сувлар кўпгина кўл ва ботқоқликларнинг пайдо бўлишига олиб келмоқда. Худди шундай сув ҳавзалари Амударёнинг қуйи қисмида 40 га яқин бўлиб, буларда ҳар йили 6 – 7 км3 га яқин сув буғланиб йўқолиб кетмоқда. Ана шундай кўллардан энг каттаси Нукус шаҳрининг ғарбида жой­лашган Сариқамиш чуқурлигида жойлашган кўл бўлиб, ҳар йили 3 – 4 км3 сув олади ва таркибида 30 км3 дан ортиқ сув бор.

Ер юзидаги яна бир глобаль экологик муаммолардан бири хисобланади. Қуруқ иқлим минтақасида майдоннинг 60 йиллардан бошлаб кескин кенгайиши аввало ривожланаётган мамлакатлардаги аҳоли сонининг тўхтовсиз ошиб бориши билан боғлиқдир.

БМТ нинг маълумотига кўра ҳозирги кунда қурғоқчил ва ёғин кам иқлим минтақаларининг 95% майдони чўлга айланиш арафасида турибди. Қурғоқчил иқлими ернинг жами майдони тахминан 40 млн. км2, яъни қуруқликнинг тахминан 25% ини ташкил этади.

Қурғоқчил иқлим минтақасида Ер юзаси аҳолисининг 20% и (800 млн киши) истиқомат қилади. Чўлланиш Ўзбекистонда ҳам содир бўлмоқда. Республиканинг 70% ортиқ майдони чўл ва чала чўл минтақаларида жойлашганлиги сабабли суғориладиган ерларда шўрланиш шамол, ва сув эрозияси, яйловларда гурунт сув сатҳининг кўтарилиш каби ҳодисалар кейинги йилларда катта майдонларда рўй бермоқда. Чўлланиш ва шўрланишнинг тезлашуви оқибатида сўнгги йилларда 50 минг гектарга яқин экин майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолди. Ноқулай экологик вазият қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилини ва чорва маҳсулотлари етиштиришнинг кескин камайишига олиб келди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4204 – сонли қарори қабул қилинди.

Бугунги кунда тоғолди адир ерларида 5 млн га деградацияга учраган ерлар мавжуд бўлиб у ерларда пистазорлар барпо этиш мумкин Пистазорлар барпо этилгандан кейин қуйидаги кўринишга эга бўлади 2019 йилда ўрмон фонди ерларида 8 минг гектарда пистазорлар барпо этилади. 2020 йилдан ҳар йили 3000 гектардан ихота дарахтзорлари барпо этишни давлат дастурига киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўрмон барпо қилиш орқали кўчма қумлар мустаҳкам- ланади, чўлланиш жараени секинлашади, унинг таъсирида ер устки қисмида шамолнинг тезлиги камаяди, чанг тўзонлари бўлиб ҳавога туз ва қум заррачаларини кўтарилиши тўхтайди.  7 ёшли саксовулзорда шамол тезлиги бутунлай тўхтайди. 1га саксовулзор йил давомида 1135 кг карбонат ангидрид газини ютиб 835 кг кислород ажратади. Бу эса хаво таркибини яхшилайди,  атроф муҳитни ифлосланишига чек қўйилади.

]]>
http://surgery.med.tma.uz/archives/2699/feed 0
Соғлом танда соғ ақл! http://surgery.med.tma.uz/archives/2692 http://surgery.med.tma.uz/archives/2692#respond Fri, 04 Jun 2021 12:18:12 +0000 http://surgery.med.tma.uz/?p=2692 Соғлом тана – бу инсон танасининг ҳолати, унинг соғлғига ғамхўрлик қилади, яъни у тўғри овқатлантиради, шифокорлар томонидан мунтазам равишда текширилади, спорт билан шуғулланади, барча мушак гуруҳларини кучайтиради. Спорт билан шуғулланиш – бу одамда ўзини тарбиялашни ривожлантириш, ўзига хос муносабатни шакллантиришдир, чунки у доимо нафақат танасини яхши ҳолатда ушлаб туриши, балки уни яхшилаши, идеалга интилиши керак.

Саломатлик инсоннинг энг муҳим қадриятларидан биридир. Болалигингизда, ёшлигингиздан соғлиғингизга ғамхўрлик қилишингиз кераклигини тез-тез эшитамиз. Сизнинг ҳаётингиз давомида сиз жуда кўп пул топишингиз, шон-шараф ва тан олинишингиз, уй, машина сотиб олишингиз, турли шаҳарларга ва мамлакатларга саёҳат қилишингиз мумкин, катта хоҳиш билан сиз хоҳлаган ҳамма нарсага эришишингиз мумкин, аммо соғлиқни сотиб олмайсиз.

“Соғлом танада соғлом ақл” бу ибора билан баҳслашиш қийин. Барча ҳаётий жараёнлар, кайфият, фикрлар инсон танасининг ишига боғлиқ. Тана азобланганда, дарҳол салбий ҳис-туйғулар пайдо бўлади, улар тирнаш хусусияти, ғазаб ва бошқа салбий ҳис-туйғуларга қайта туғилади.

Соғлиғингизни қандай сақлаш керак? Аввало, чекиш ҳам, алкоголли ичимликлар ва ҳатто ундан ҳам кўпроқ гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаслик, соғлом турмуш тарзини олиб бориш керак. Фаол турмуш тарзингизни бошқаринг, тўғри овқатланинг, спорт билан шуғулланинг ва соғлом саккиз соатлик ухланг.

Ҳозирги кунда кўплаб бўлимлар мавжуд: сузиш, кураш, волейбол, теннис, футбол, гимнастика, рақс, фигурали учиш ва бошқалар. Бундай машғулотлар нафақат соғлиғингизни сақлашга, балки феъл-атворингизни тарбиялашга, тартиб-интизомга ва кундалик ҳаётга ўргатишга ёрдам беради.

Овқатланиш бизнинг соғлигимиз учун жуда муҳимдир. Овқатланишимиз соғлигимизга бевосита таъсир қилади. Янги сут, творог, пишлоқ, гўшт ва балиқ, сабзавот ва мевалар яхши ҳазм қилиш учун пойдевор бўлиб, бунинг натижасида ажойиб кайфият, онг равшанлиги ва фикрлар тозалиги пайдо бўлади.

Тоза ҳавода сайр қилиш соғлигимиз учун яхши омил. Катта шаҳарларда яшовчи одамлар тоза муҳит билан мақтана олмайди. Заводлар, машиналардаги чиқинди газлар – буларнинг барчаси соғлиқ учун зарарли. Шу сабабли, сиз иложи борича тез-тез оилангиз билан табиатга чиқишингиз, тоза ҳаводан нафас олишингиз ва шунчаки мамлакатимиздаги чиройли манзараларидан баҳраманд бўлишингиз керак.

Ҳар ким қандай яшашни танлаш ҳуқуқига эга. Бироқ, ҳар доим нима қилишимиз, овқатланишимиз ва нафас олишимиз соғлигимизга таъсир қилишини унутмаслигимиз керак.

Соғлом турмуш тарзи нима эканлигини тушуниш учун унинг ҳар бир таркибий қисмини батафсил кўриб чиқамиз:

  1. Тўғри овқатланиш тизими танамиз учун зарарли бўлган ҳар қандай овқатдан воз кечишни англатади. Бу эрда зарарли кимёвий қўшимчалар, газланган ичимликлар, қовурилган овқатлар, ҳар қандай зираворлар ва туз, ёғли сут маҳсулотлари бўлган ҳар қандай маҳсулот тушунилади. Кўпроқ сабзавот ва меваларни, ёрмаларга асосланган барча турдаги дон маҳсулотларини истеъмол қилинг. Кун давомида ҳар бир овқатланиш учун ўз вақтингизни белгиланг ва кечки овқатларни бекор қилинг, ва авваламбор, қисмларингизни камайтиринг. Овқат ҳазм қилиш тизимингизга мунтазам равишда дам беришга ҳаракат қилинг. Шунингдек, ҳайвон гўштини истеъмол қилишдан воз кечиш мақсадга мувофиқдир. Энг оқилона овқатланиш дастури вегетарианизм томонидан таклиф этилади. Ёга машғулотларини соғлом турмуш тарзини олиб бориш жараёнида шерик сифатида танлаганимиз сабабли, биз унинг асосий принтсипига риоя қилишимиз керак – аҳимса ёки зўравонлик. Шундай қилиб, ошқозонимизни гўштдан озод қилиб, биз нафақат танамизни, балки карма энергиямизни ҳам тозалаймиз.
  2. Спиртли ичимликлар, чекиш, гиёҳвандликдан сақланиш. Ушбу гиёҳвандлик нафақат жисмоний танага салбий таъсир кўрсатиши, балки ақл-идрок фикрлаш қобилиятимизни бостириши – ёга таълимоти бизни айнан шу нарсага чорлашини англаш жуда муҳим. Агар онгимиз гиёҳванд бўлса ва биз нафақат ўз ҳаётимизни, балки муайян ҳолатларда хатти-ҳаракатларимизни бошқариш қобилиятидан маҳрум бўлсак, қандай қилиб соғлом турмуш тарзини олиб боришимиз мумкин?
  3. Доимий жисмоний фаолият. Агар инсон доимий равишда танасини яхшиласа, у руҳини, иродасини ва онгини яхшилайди ва бу эрда маънавий таркибий қисм биринчи ўринда туради. Ёга билан шуғулланиш, авваламбор, интизом, матонат ва белгиланган мақсадга эришиш қобилиятидир. Фақат ўзимизга, жисмоний танамизга узлюксиз ишлаш орқали биз ўзимизни ички даражада яхшилаймиз;
  4. Соғлом уйқу ва соғлом бедорлик принтсипи. Сизнинг танангизга тўғри ухлаш соатларини бериш муҳимдир, кейин уйғониш соатлари энг самарали бўлади. Шу билан бирга, сиз ўзингизни тинглашингиз ва қанча соат ухлашингиз кераклигини тушунишингиз керак. Масалан, танангиз эрталаб соат бешда уйғонишга ва янги кунни бошлашга тайёр бўлса, сиз бўш дангасалик ҳолатида бўлиб, будилникингизнинг жиринглашини кутиб, соат еттига қадар ётоқда ётмаслигингиз керак. Агар сизга керак бўлса, айтайлик, олти соатгина дам олиш керак, бу жуда яхши! Ишга тайёргарликни бошлашдан олдин қолган 1,5-2 соат ичида сиз медитатсия ва асана амалиётига бағишланишингиз мумкин. Шу тарзда сиз ўз фикрларингизни тартибга келтирасиз ва келгуси кунни режалаштирасиз;
  5. Ўз-ўзини ривожлантиришга доимий интилиш. Қанчалик кўп янги маълумотлар олсак, биз ҳеч нарсани билмаслигимизни ва олдинда янги тубсизлик борлигини англашимиз янада аниқроқ бўлади. Худди шу нарса танамизнинг имкониятларига ҳам тегишли. Ўз устида ишлаш чексиздир, улар умр бўйи шу билан шуғулланадилар;
  6. Ўз вақтингизни ратсионализатсия қилиш. Ётиб кетишдан олдин неча марта шикоят қиламизки, кун давомида бизда вақт этишмаяпти. Дарҳақиқат, ҳамма нарса учун вақт этарли, фақат ундан оқилона фойдаланишни ва ўзингиз учун устувор йўналишларни белгилашни ўрганишингиз керак. Иккиламчи нарсага вақтингизни сарфламаслигингиз керак. Бироқ, ўз манфаатларингизни биринчи ўринга қўйиш нотўғри. Аввало, сиз бошқаларга ғамхўрлик қилишингиз керак, кейин сизнинг ғамхўрлигингиз ва бошқа одамларнинг ҳаётидаги иштироки юз баравар қайтади;
  7. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзингизни муносиб тутишингиз, суиистеъмоллик, нафрат ва бошқа бузғунчи ҳис-туйғуларга берилмаслик керак. Одамларга нафақат ишда, балки жамоат жойларида, театрларда ва ҳоказоларда мулойим, ҳурмат билан муносабатда бўлиш муҳимдир. Ўйлаб кўринг, агар сиз ҳамма жойда ўзингизни шундай тутишни бошласангиз: уйда, фарзандларингиз билан – улар мактаб билан, университет билан бундай муносабатларнинг ўрнагида бўлишади – шунинг учун жамиятимиз тикланиш йўлида яна бир қадам ташлайди.

Соғлом турмуш тарзини олиб бориш дастлаб жуда қийин, чунки бу унинг хоҳиш-истаклари билан бошқарилиши инсонга хосдир. Бироқ, вақт ўтиши билан, тизимга одатланиб, одам бошқа ҳаёт тарзини тасаввур қилмайди. Тажрибали ёга ўқитувчиси кўмагида сиз соғлом турмуш тарзининг ҳар бир таркибий қисмини аста-секин ўзлаштирган ҳолда оддийдан мураккабга ўтишни ўрганасиз. Сиз танангизни ортиқча юкламаслигингиз ва ҳовузга бош билан шошилмаслигингиз керак – бу фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради, оқилона овқатланиш ва тоза фикрлардан бошланг, барча пўлатлар оқади.

]]>
http://surgery.med.tma.uz/archives/2692/feed 0
Илм маскани – катта ҳаёт мактаби http://surgery.med.tma.uz/archives/2684 http://surgery.med.tma.uz/archives/2684#respond Sat, 29 May 2021 13:40:35 +0000 http://surgery.med.tma.uz/?p=2684 2020 йил мамлакатимизда Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилиниб, бу борадаги устувор мақсадлар белгиланди. Юртимизда аввалдан шаклланган илмий мактаблар салоҳиятини ҳисобга олиб, ҳозирги босқичдаги миллий манфаатларимиз ва тараққиётимиз йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, бу йил математика, кимё, биология, геология фан ва соҳаларини ривожлантириш танлаб олинди.

Замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришнинг энг муҳим шартидир. Сўнгги йилларда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини ва олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев илм-маърифат ва технологиялар ривожига алоҳида аҳамият қаратди: “Шарқ донишмандлари айтганидек,“Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, Энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!” Шу сабабли, ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш, узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак. Тараққиётга эришиш учун, рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда.

Хаёт абадий, аммо у ёш авлод билан бархаёт. Авлод бор экан, унга таълим ва тарбия берадиган мехри дарё устозлар ҳам абадий бархаёт яшайверади. Устоз бамисоли боғбон. Устоз- йўл кўрсатувчи эркин юлдуз. Мураббий, бу- ахлоқ одоб, инсонийлик бўйича таълим ва тарбия берувчидир. У ёш авлодга илм фан асосларини ўргатади, уларга таълим тарбия беради, замонамизнинг ҳар томонлама баркамол кишиларни етиштиради. Устоз – мураббий, ўқувчи – шогирд учун мисоли кўзгу, ўқувчи ўша кўзгуга боқиб ўз аксини кўради ва қиёфасини тўғирлаб боради.

Президентимиз томонидан ёш авлодни юксак ахлоқ ва маънавият соҳиби этиб камолга етказиш, уларга энг замонавий билим ва касб-ҳунар ўргатиш масаласига устувор вазифа сифатида ёндашилмоқда. Президентимизнинг “Дунёда энг катта бойлик ёшликда олинган билим ва эгалланган касб-ҳунардир” деганлар. Бу фикрларининг мазмун-моҳияти ёшлар онгида Ватанга муҳаббат, кекса авлод вакилларига ҳурмат, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, яратилаётган имконият-ларнинг қадрига етиш, уларга муносиблик туйғусини кучайтиришдир

Юсуф Хос Ҳожибнинг билим эгаллашнинг зарурлиги ҳақидаги ушбу мисралари. Инсон камолотида илм эгаллаш улкан фазилатлардан бири ҳисобланади. Юсуф Хос Ҳожиб ўз ижодида билимни юксак баҳолайди. Шоир билимни бойлик, кишан, кийим, емиш каби нарса, ҳодисаларга қиёслайди. Дарҳақиқат, билим – бойлик. Чунки уни қанча сарфласак, шунча кўпайиб, сайқалланиб боради. Қанча кўп билганимиз сари, шунча кам билишимизни ҳис этиб, билим уммонидан баҳраманд бўлишни истаймиз ва натижада, ўрганишга интиламиз. Билим – кишан, яъни тўғри билим олган киши залолатга олиб бориши мумкин бўлган нарсалардан нафсини тияди.

Билим озуқадир. Ақл ва қалб у билан озиқланади. Билим муваффаққият. Билимсизлик эса мағлубиятдир. Билим жасоратдир. Билимли киши муаммоларни жасорат билан енгади. Билим дурбинга ўхшайди. Чигал масалаларни у ҳал этади. Тўсиқ ғовлар устидан унинг ёрдамида ошиб ўтамиз. Билим нурдир. Йўлимизни у билан ёритамиз. Билимсизлик эса барча ёмонликларнинг манбаидир. Билимсиз инсон ўзига энг катта ёмонликни қилган бўлади. Жоҳил кишининг тик тура олмайдиган қопдан фарқи йўқ. Саъдий билимсизликни уруш довулига ўхшатади. Овози баланд ичи эса бўш. Гўзал тушунчалар, билим жавҳарлари билан тўлдирилмаган зеҳн сандиқ фойдасиз ва зарарли нарсалар билан тўлади. Инсоннинг қадри илм билан юксалади. Илмли киши ҳодисаларга холис баҳо беради, талабчанлик ва уддабуронликни ўрганади. Фалокатларнинг устидан билим билан устун келиш мумкин. Ҳожи Бектош Валийнинг ифодасига кўра «Билимсизлик билан кетилган йўлнинг охири ҳайрли бўлмайди». Ғалаба қозониш, муваффаққиятга эришиш, юксалишни хоҳлаганлар илмни маҳкам ушлайдилар. Ўрганиш шавқида ёниб куймаганларга эса «Дунёни истаган илм ўргансин. Охиратни истаган ҳам илм ўргансин», деб буюрган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билимнинг аҳамиятини нақадар ажойиб тушунтирганлар.

Илм ўрганиш фақат мактабга хос эмас. Мактаб инсонга калит беради. У калит билан илм хазиналарини инсоннинг ўзи очади. Нима қилса ўзининг ғайрати билан амалга оширади. Мактабни битирар битирмас китоб дафтарни бир бурчакка улоқтириш катта хатодир. Ҳолбуки, илм олишнинг на ёши, на вақти, на жойи бор. Ҳар ёшда, ҳар ерда, ҳамма вақт ўрганилади, илм энг катта сармоядир, инсон ҳар ёшда, ҳар ерда ва ҳар вақт сармоясини кўпайтиришни истайди. Баъзи қийинчиликларни бошингиздан ўтказасиз, аммо унутманг: Ҳар қандай қийматли нарса осонлик билан қўлга киритилмайди.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, мактабларнинг моддий техника базасини ривожлантириш, уларни илмий методик жиҳатдан таъминлаш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Ўзбекистонда мактаб ишлари юксак суръатлар билан ривожланмоқда.

Мактаб – инсон камолоти шаклланадиган муқаддас даргоҳ. Ҳар бир инсон борки, мактаб остонасига қадам қўяр экан, ўзининг энг беғубор, энг самимий, энг гўзал даврларини ёдга олади. Биз педагогларнинг асосий вазифамиз -келажакни яратувчи билимли, Ватанимиз ишонадиган, диёримиз шаънини улуғлайдиган  фарзандларимизг билим бериш ва тарбиялашдир.

Ўзимизга ишонайлик ва вазифани шавқ билан зиммамизга олайлик. Доҳийларчалик бўлмаса-да, ўзимизда мавжуд имкониятларни энг юқори даражада бир нуқтага йўналтира олсак, ўқиётган китобимизни янада яхши тушунганимизни, ишимизни янада аълороқ бажарганимизни кўрамиз. Зеҳнимизнинг чархланиши учун шу нарса шартдир. Инсон ўзини нимага бағишласа, ўша нарса доирасида шаклланишини ёдимиздан чиқармайлик.

]]>
http://surgery.med.tma.uz/archives/2684/feed 0
Оилада фарзанд ва ота-она муносабатлари http://surgery.med.tma.uz/archives/2674 http://surgery.med.tma.uz/archives/2674#respond Mon, 24 May 2021 12:38:34 +0000 http://surgery.med.tma.uz/?p=2674 Янгиланаётган Ўзбекистон шароитида оила қадриятларининг тикланиши ва қариндошлик муносабатлари, ҳар бир оиланинг иқтисодий, маданий, касб-кор жиҳатдан равнақ топишини англатади. Оила ва оила муаммолари ҳамиша давлатнинг диққат-эътибори ва ҳимоясида бўлиб келмоқда. Жамият тараққиётини ҳаракатга келтирувчи ҳужжат бўлган Қомусимиз– Конституциямизда оила масаласига ҳам алоҳида урғу берилган. Конституциямизда: “Оила жамиятнинг асосий бўғинидур ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга”, деб ёзилган.

Оила – Ватан ичра бир мўъжаз Ватан. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маънавият қўрғони бу – оиладир”. Бугунги кунда барчамизнинг наинки асосий вазифамиз, балки инсоний бурчимиз баркамол авлодни тарбиялашдир. Шу боис ҳам мамлакатимизда барча хайрли ишлар аввало оилаларни мустаҳкамлаш ва ёш авлоднинг ёруғ келажагини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Зеро, оила соғлом экан, жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан, мамлакат барқарордир. Болалар тарбиясига нафақат оила, таълим-тарбия муассасалари балки маҳалла ҳам маъсулдир. Чунки, фарзанд тарбияси кўп омилларга, аввало, ахлоқий-маънавий муҳитга ҳам боғлиқ. Таълим-тарбия муассасалари билан оила ҳамкорлиги бунда муҳим аҳамиятга эга. Она юртига муҳаббатни шакллантириш, маърифатли ва маънавиятли шахс сифатида вояга етишларини таъминлаш, болаларнинг маънавий баркамол ва жисмонан соғлом бўлишлари учун иқтисодий ва ижтимоий муҳитни яратиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

Шуниси қувонарлики, ҳозирда оилаларда ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига бўлган эътибори кундан-кунга кучаймоқда. Бунгa сабаб муҳтарам юртбошимиз томонидан халқ манфаатлари учун барча соҳаларга бўлган эътибор, олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитлар, берилаётган имкониятлардир. Бундай имкониятлардан тўлақонли фойдаланиб келаётган ота-оналар фарзандлари тарбиясига ўта маъсулият билан қарамоқдалар. Чунки, Фарзанд Оллоҳ томонидан ато этилган улуғ неъмат бўлиши билан бирга, у ота-онага топширилган маъсулият ҳамда омонатдир. Болалар – келажагимиз экан, уларни ҳам жисмонан, ҳам руҳан, ҳам маънан соғлом бўлиб камолга етказиш барчамизнинг асосий вазифамиз бўлиб қолиши керак.

Ҳар бир ота-она фарзанд тарбиясида ўзларининг бурч ва маъсулиятларини чуқур англашлари лозим. Шундай экан, оилада руҳий хотиржамлик, самимий муносабат, ота-она обрўсининг юқори бўлиши, болаларга талаб қўйишда оила катталари ўртасидаги бирликнинг сақланиши, бола шахсини меҳнатга тарбиялашга алоҳида эътибор бериш, болани севиш ва иззатини жойига қўйиш, оилада қатъий режим ва кун тартибини ўрнатиш, боланинг ёш ва шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш, боладаги ўзгаришларни кузатиб бориш, ундаги мустақилликка интилиш ва ташаббускорлик сифатларини қўллаб-қувватлаш ота-оналарнинг педагогик билимларга эга эканлигини кўрсатади.

Оила тарбияси ижтимоий тарбия билан узвий алоқада бўлсагина, кутилган натижаларга эришиш мумкин. Бу борада ота-оналарнинг оилада фарзанд тарбияси ва маънавий -ахлоқий руҳий ва жисмоний камолоти учун зарур бўлган ижобий ота- оналик кўникмаларини ўзлаштириб бориши катта аҳамиятга эга. Ҳар бир ота-она ўз фарзандини дунёдаги энг толеи баланд маърифатли ва саодатли бўлишини истайди ва бунга эришиш йўлида ҳаракат қилмоқда. Шундай экан, биз мактабгача таълим тизими ходимлари, ота-оналар маҳалла билан ҳамкорликда болалар тарбиясига ҳеч қачон бефарқ бўлмайлик. Фарзандларимиз таълим-тарбиясига бўлган эътиборни ўзлигимиз ва келажакка бўлган эътибор деб билиб, ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш, соғлом ўсиши, тўғри тарбия ҳамда таълим олишини таъминлаш барчамизнинг бурчимиз эканлигини ҳеч қачон унутмайлик. Фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-боболарига, ўз тарихи, Ватани, оиласи, она тилига, миллати, дини ва анъаналарига содиқ бўлиб камол топишсин.

Оила-жамиятнинг таянчи. Фарзандларимиз онгида элу юртга, Ватанга муҳаббат туйғулари оилада, яшаб турган маҳаллада шаклланади. Мамлакатнинг эртанги куни, тинч ва обод бўлиши энг олдин мана шу кичик жамиятда ўсиб-унаётган болаларимизга боғлиқ. Қайси оилада, қайси маҳаллада тарбия яхши йўлга қўйилар экан, ўша оила, ўша маҳалла гуллаб-яшнайди.

Фарзанд тарбиясини қачондан бошламоқ керак, деган савол кўпчиликни ўйлантиради. Кўпчилик олимлар унга турлича жавоб бериб келганлар. Хусусан, Ибн Сино бола тарбияси билан унинг туғилишидан аввалроқ, она қорнидан бошлабоқ шуғулланиш лозим, деб жавоб берган. Оила, одоб-ахлоқ ва таълим-тарбияга эътибор қон-қонимизга сингиб кетган бурчларимиздандир. “Бир болага етти қўшни ота-она” деган ибратли мақол ҳам айнан халқимизга хос. Мана шу мақолнинг ўзи ҳам фарзанд тарбияси, оилапарварлик биз учун нечоғлик муҳим эканини билдиради. Маҳалла аҳли, айниқса кексалар кўчада нобоп иш қилаётган бола олдидан ҳеч қачон бепарво ўтиб кетмаган, шу заҳотиёқ танбеҳ бериб тўғри йўлга чақирган. Зеро, ҳар томонлама чиройли, одобли, гўзал хулқли бўлиш, нафсни поклашга буюрувчи муқаддас динимиз оилага катта аҳамият беради.

Фарзанд тарбиялаётган ота-она ҳар бир ҳаракати, юриш туриши, муомаласи, бошқалар билан ўзаро муносабатида олижаноб фазилатларни намоён эта билиши керак. Чунки бола табиатан ниҳоятда тақлидчан ва кузатувчан бўлади. Шунинг учун унинг атрофдагилари ўз одатлари билан баъзан ўзлари сезмаган ҳолда уларга таъсир қиладилар. Оиладаги қўпол муносабатлар, кўп ёлғон гапириш, ёқимсиз хатти-ҳаракат бола тарбиясига салбий таъсир қиладиган носоғлом муҳитни келтириб чиқаради.

Фарзанд тарбиясида ота-онанинг муомаласи муҳим ўрин тутади. Бола ота-она томонидан қўпол, дағал сўзлар эшитиб, калтак еб катта бўлса, бу унинг табиатига салбий таъсир қилади. Бу эса ўз навбатида оиладаги носоғлом муҳитда тарбияланаётган боладан “маънавий касал” инсонлар шаклланади. Улар эса жамият маънавиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Истиқлол туфайли халқимиз чет-эл юртларини кезиб, янги халқ ва урф-одатларни гувоҳи бўлиб қайтмоқдалар. Шу жумладан Европа давлатларига сайр қилиб келаётган фуқароларимиз бугунги кунда ғарб ўсмирлари орасида бошқа мамлакатлар ёшларига қараганда уюшган жиноятчилик ва зўравонликка берилиш ҳолати юқори.  Бунга сабаб болаларга керагидан ортиқ эркинлик берилгани экан. Уларни ҳозирдан айш-ишратга берилиб, турли ахлоқсиз ҳатти-ҳаракатларга ружу қўйишдан ҳеч ким қайтармаслигини айтиб беришмоқда.

Инсон ҳаёти давомида бирор шахсни ўзига ўрнак деб билади, бундан инсон у каби ҳаёт кечиришни, у эришган ютуқлар каби муваффақиятларга эришишни, юксак чўққиларга чиқишни кўзлайди. Бугун жамиятнинг ёш аъзолари ўз ҳаётлари учун бошқа маданият вакилларининг фикрлаш ва ҳаёт тарзини ўрнак қилиб олишлари кўп муаммоларни келтириб чиқармоқда.

XXI асрда турли ҳаёт тарзлари ва ғоялар рақобатга киришди. Бунда муваффақиятга эришиш учун ҳар бир давлат ўзлигини сақлаган ҳолда диний ва миллий қадриятларини бошқаларга англатишни асос қилган мафкурага эга бўлиши лозим. Акс ҳолда, ўзликни йўқотиш, бебаҳо қадриятлардан воз кечиш кишини тараққиётдан ажратиб, уни тобе, мустақил фикри йўқ манқуртга айлантириб қўяди. Ҳозирги кунда ғаразли мақсадларни амалга ошириш учун зимдан олиб борилаётган фитналар баъзи миллатларнинг ўзлигини йўқотишга қаратилганини сезиш мумкин. Бунда эътибор худудларини эгаллаш эмас, балки инсон онгини эгаллашга йўналтирилган.

Албатта бола тарбияси ўта мураккаб ва маъсулиятлидир. Бу ҳар бир ота-онадан ўз устида мунтазам ишлашни, болалар тарбиясига оид барча маълумотлардан бахобар бўлиб боришни талаб этади. Фарзанд тарбияси бу шунчаки тажриба, оддий кўрсатма ва билимлар жамланмаси эмас, балки ўз ичига диний-ахлоқий билимлар, тиббиёт, этика, психология, педагогика каби соҳаларига оид билимларни ҳам қамраб оладиган мураккаб жараёндир.

Ота-она фарзандига вақтни унумли ўтказишни ўргатишида восита сифатида фойдаланиши мумкин бўлган усуллардан яна бири-замонавий ахборот технологияларидан оқилона фойдаланишдир. Ота-она болада эстетик тарбия, гўзал манзаралардан завқ олиш ҳиссини шакллантириш учун уни ўзи билан бирга табиатдаги манзарали жойларга, музейларга олиб бориши ва шу билан бирга унинг қалбида гўзаллик латофатини сингдириши муҳим.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, мустаҳкам маънавий иммунитетли, ўзининг фикрларини равон айта оладиган, юқори марраларга эришувчан авлодни тарбиялаш учун ота-она, оила муҳити жуда катта аҳамият касб этади. Ҳеч кимга сир эмас, инсоннинг қалби ва онгини эгаллаш, айниқса, ёшларнинг маънавий дунёсини заҳарлашга қаратилган турли хавф-хатарлар ҳам кучайиб бораётган бугунги кунда ўзининг кимлигини, қандай бебаҳо мерос ворислари эканини теран англаб, она юртга муҳаббат ва садоқат ҳисси билан яшайдиган, имон-эътиқоди мустаҳкам ёш авлодгина муқаддас заминимизни ёт ва бегона таъсирлардан, бало-қазолардан сақлашга, Ватанимизни ҳар томонлама равнақ топтиришга қодир бўлади. Фарзандларимизга шундай тарбия берайлики, улар ўз ота-боболарига, ўз тарихи, Ватани, она тилига, миллати, динига ва анъналарига содиқ бўлиб камол топишсин.

]]>
http://surgery.med.tma.uz/archives/2674/feed 0
Ислом маърифати http://surgery.med.tma.uz/archives/2670 http://surgery.med.tma.uz/archives/2670#respond Sat, 15 May 2021 11:10:11 +0000 http://surgery.med.tma.uz/?p=2670 Ислом сўзи луғатда бўйсуниш ва тинчлик маъноларини англатади. Бу икки тушунча ўзаро боғлиқдир. Қаерда белгиланган меъёрларга бўйсуниш бор, ўша ерда тинчлик бор. Қайси жойда итоатсизлик, исёнкорлик ҳукмрон у ерда зиддият, нотинчлик, ҳатто уруш…

Бугун айрим хориж ўлкаларда кузатилаётгнан гуруҳбозлик ва ихтилофлар, тўқнашув ва қарама-қаршиликлар айнан бўйсунмаслик ва исёнкорликнинг аянчли оқибатидир. Бинобарин, ислом итоатдир, исёнкорлик эмас. Тинчликдир, урушқоқлик эмас. Омонликдир, даҳшат солувчилик эмас. Бағрикенгликдир, тарафкашлик эмас. Дўстликдир, тарқоқлик эмас. Бунёдкорликдир, ялқовлик эмас. Ватанпарварликдир, бузғунчилик эмас. Меҳр-муҳаббатдир, қаҳр-адоват эмас.  Маърифатдир, жаҳолат эмас. Зиёдир, зулмат эмас….

Ислом динининг асрлар давомида башариятни эзгуликка, маърифатга чорлаб келаётган, йиллар давомида ҳаётбахш маънолари кишилар қалбидан ўрин олиб, тарихнинг турли мураккаб онларида ҳам  беназир ҳамдам, дилларга малҳам бўлиб,  ҳазрат Навоий таъбирлари билан айтганда, турмушига рўзғор сафолигини, дунёқарашига ҳидоят зиёсини олиб кираётган тушунчаларини исломий қадриятлар деб атаймиз.

Бу қадриятлар имон, эътиқод, виждон, диёнат, маънавият каби ўлмас ва енгилмас туйғулар самарасидир. Бу қадриятлар олий даражадаги одоб-ахлоқ, чуқур билим ва маърифат тақозосидир. Бу қадриятлар тинчликсеварлик ва  сулҳпарварлик, ҳақсеварлик ва инсонпарварлик, ватансеварлик ва халқпарварлик, билимсеварлик ва маърифатпарварлик, меҳнатсеварлик ва бунёдкорлик каби бугун умуминсоний дея эътироф этилган, жаҳон тамаддуни тараққиётига бемисл улуш қўшган анъаналар ҳосиласидир.

Ислом таълимотининг моҳиятида юксак ахлоқий қадриятларни муҳофаза қилиш ётади. Масалан, Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда ота-онага яхшилик қилиш таъкидланган. Бу қадрият савоби улуғ амаллардан ҳисобланади. Шоир таъкидлаганидек, “Отанг билан онанг қалби ўтар Каъба тавофидин, Алар кўнглини шод этсанг бу хизмат ҳам ибодатдир”. Исломдаги  беш асоснинг моҳиятига эътибор қаратилса уларнинг барчаси инсоният учун қадрият ҳисобланган эзгуликларга чорлаши маълум бўлади. Масалан, имоннинг энг кичик белгиси йўлдан кишиларга озор берадиган нарсани олиб ташлаш дейилади. Инсонлар учун йўл қуриш ёхуд йўлларни обод қилиш қадриятига имон белгиси сифатида қаралган.

Ислом асослари инсониятни фаҳш ва бузғунчи ишлардан қайтариши қайд этилган. Савоб учун очлик ва ташналикни ирода қилса-ю, ёмонликлардан тийилмаса, бундай машаққатдан ҳеч қандай манфаат йўқлиги, савоб учун улуғ зиёратга борса-ю аммо тилини бузуқ сўзлардан, ўзини фисқу фужур ишлардан тиймаса ҳатто узоқ давом этган сафаридан ҳам фойда бўлмаслиги таъкидланган. Даромадини қирқдан бирини эҳтиёжманд кишиларга бераман деса-ю, бу даромад нопок йўллардан келган бўлса, ёхуд нопок йўлларга сарфланса, савоб қиламан, деб гуноҳ ва жиноятга ботиб кетиши ҳақида огоҳлантирилган. Демак, исломда савоб ва қадрият тушунчалари ўзаро чамбарчас боғланган.

Исломий қадриятлари орасида биринчи ўринда турувчи бу албатта имондир. Имон барча эзгуликлар манбаи, яхшилик ва гўзаллик асоси сифатида қаралади. Мўмин сўзининг маъноси – имонли, имон эгаси деганидир. Ҳалоллик, поклик, ҳаё, вафо, тўғрисўзлик, садоқат сингари барча маънавий фазилатлар имоннинг бўлаклари сифатида талқин этилади. “Имон етмишдан ортиқ бўлаклардан ташкил топган, ҳаё имоннинг бўлагидир” дейилади ҳадиси шарифда.

Ўзини имонли деб ҳисобловчи ҳар бир инсон атрофга фақат эзгулик соғиниши ва кишиларга озор берадиган ишларнинг барчасидан ўзини тийиши лозим. Бу борада авлиёлар авлиёси, мутафаккирлар мутафаккири, шоирлар султони бўлган Алишер Навоий инсониятга ибратдир. Алишер Навоийнинг умрини буюк ишларга бағишлашига сабаб бўлган туйғу комил имон эди. Шунинг учун ҳазрат: “Нақди жон чиққанда имон гавҳарин кўнглимға сол, Айлагил жондин жудо, лек этма имондин жудо” дея муножот қилдилар.

Исломдаги энг муҳим қадриятлардани яна бири ҳалолликдир.  Буюк бобокалонимиз Баҳоуддин Нақшбанднинг: “Ибодат ўн қисм бўлса, шундан тўққиз қисми ҳалолликни талаб қилиш, қолган бир қисми бошқа ибодатлардир” деган фикрлари ҳалоллик мақоми қанчалар юксак эканини кўрсатиб беради. Ҳалоллик ҳар томонлама покликни ифодалайди. Шу ўринда яна Навоий ўгитлари ёдга келди. Буюк мутафаккир  баркамоллик намунаси бўлган Фарҳодни тавсифлаб, “Демангким, кўзи поку ҳам сўзи пок, Дили поку, тили поку ҳам ўзи пок” дейдилар.

Ҳалолликнинг энг муҳим жиҳатларидан бири ўғрилик, порахўрлик, фирибгарлик, давлат мулкини талон-тарож қилиш каби  бу кишилар мулкига тажовуз ва хиёнат қилишдан тийилишдир. Ислом таълимотига кўра энг бечора кимса бу ўзгаларнинг шаъни, соғлиги ва мулкига тажовуз қилган киши ҳисобланади. Унинг энг бечора дейилишининг сабаби қилган гуноҳи ва жиноятининг то ўзи зулм қилган кишисининг розилигини олмагунча кечирилмаслигидандир.

Ҳалоллик муҳимлигидан, унга олиб борувчи воситаларнинг барчаси, айниқса, меҳнат қилиш, касбу ҳунар билан шуғулланиш ҳам исломий қадриятлар орасида алоҳида ўрин тутади. Кишилар ҳақига кўз олайтириш, тамаъгирлик, дангасалик муқаддас динимизга қораланади. Ҳадиси шарифда “Инсон ўз қўли билан ишлаб топган луқмасидан ширинроқ неъмат йўқ” экани таъкидланган. Шунинг учун, диёримиздан ўтган буюк аллома ва мутафаккирлар касбу ҳунар билан шуғулланганлар. Масалан, Тошкентнинг Ҳастимом – Ҳазрат Имом даҳасига номи қўйилган Абу Бакр Шоший қаффоллик, яъни қулфсозлик қилганлар. Абу Саъид Харроз косибликни, Абу Ҳафс Ҳаддод темирчиликни касб қилган бўлсалар, Баҳоуддин Нақшбанд матога гул солганлар. Диёримиз мусулмонлари амал қиладиган ҳанафий мазҳаби асосчиси – Имои Аъзам Нўъмон ибн Собит тижорат билан шуғулланганлар ва ҳоказо кўплаб мисолларни келтириш мумкин.
Исломда инсон ҳақи шунчалар улуғвор мақомдаки, банданинг ҳақига хиёнат қилиш Яратганнинг ҳақига хиёнат қилишдан оғирроқ ҳисобланади. Чунки Парвардигор ҳеч нарсага муҳтож эмас, ҳожатлардан пок зот. У ўзининг ҳақини кечиши мумкин. Аммо, бир инсон бошқа инсонга тажовуз қилса, то ўзи зулм қилган кимсанинг розилигини олмагунча гуноҳи кечирилмайди.

Ислом маданияти мусулмон халқлар томонидан яратилган жаҳон тамаддуни хазинасидан муносиб ўрин олган беназир илмий асарлар, санъат намуналари, бетакрор обида ва зиёратгоҳларни, шунингдек, Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда зикр этилган, олимлар, фозиллар, мутафаккирлар томонидан жамланган, инсоният маънавияти тараққиётига улкан ҳисса қўшган имон, виждон, диёнат, ҳалоллик, поклик, бағрикенглик, инсонийлик, меҳр-оқибат, ҳалоллик, охиратни ўйлаб яшаш, яхшилик, меҳр-шафқат каби ахлоқий фазилатларни ўзида акс эттиради.

Ўзбекистоннинг ислом маданиятига ривожига ўрни беқиёс. Бу диёрдан чиққан бухорийлар, самарқандий, термизий, хоразмий, насафий, марғиноний, шошийлар асарларисиз ислом илм-фани ва адабиётини тасаввур этиш маҳол.

Ўзбекистон обида ва зиёратгоҳлари халқимиз маънавиятини юксалтиришша муҳим омил бўлиши билан бирга дунё аҳлини, хусусан, диёримизга ташриф буюрувчи меҳмонлар, сайёҳлар ва зиёратчиларни ўзига ром этиб келмоқда. Ватанимизнинг ислом цивилазицияси ривожидаги беназир ўрнини ҳисобга олган ҳолда АЙСЕСКО халқаро ташкилоти томонидан 2020 йилда Бухоро ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинди.

Ақл соҳиблари фитратда, яъни ҳар қандай гуноҳдан пок туғилиб, вояга етиши асносида шаклланади, ўзгаради. Мана шу ўзгариш инсоний танлов асосига қурилган бўлиб, унинг кейинги ҳаётини белгилаб беради. Инсонда фақат ота-она ва ватанни танлаш имкони берилмаган. Шундан бўлса керак, улар мудом қиёсланади. Дин ҳам танловлардан бири ва шунинг баробарида ҳуқуқ ҳамдир.

2016 йил октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл” мавзусидаги 43-сессияси очилиш маросимидаги нутқида бу ғоя “Бешикдан қабргача илм изла” деган машҳур ҳадисга ҳамоҳанглигини таъкидлайди. Шунингдек, “Бугун маърифатга эътибор қаратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир” дея, Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Исо ва Ҳаким Термизийлар, Маҳмуд Замахшарий, Муҳаммад Қаффол Шоший, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқа кўплаб даҳолар номи нафақат ислом, айни вақтда жаҳон цивилизацияси тарихида ҳақли равишда олтин ҳарфлар билан битилганлигин алоҳида айтиб ўтади.

2017 йил Андижон вилоятига ташрифида “Адашган инсонларни маърифатга чақиришимиз керак” ҳамда БМТ Бош Ассамблеясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифини киритди.

2017 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитидаги нутқида улуғ ватандошларимиз – алгоритм асосчиси Ал-Хоразмий, қомусий олим Ал-Фарғоний, геодезия ва минералогия фанлари ривожига улкан ҳисса қўшган Абу Райҳон Беруний, Ғарбда Авиценна номи билан танилган Ибн Сино, давлат арбоби ва буюк астроном Мирзо Улуғбек сингари мутафаккир зотларнинг номларини ҳурмат билан тилга олади.

Бугунги кунда Ўзбекистон китоб фондларида 100 мингдан зиёд қўлёзмалар сақланмоқда, уларнинг асосий қисми ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 300 дан ортиқ илмий-тадқиқот муассасаси, илмий-ишлаб чиқариш корхоналари ва инновация марказлари фаолият олиб бормоқда.

Президентимиз ушбу анжуман буюк аллома Мирзо Улуғбек Бухоро шаҳрида бунёд этган мадраса пештоқига битилган “Илм эгаллаш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир”, деган ҳадиси шарифни ҳаётимиз қоидасига айлантиришга хизмат қилишини ҳам эътироф этди.

Давлат раҳбарини шу қадар ташвишлантираётган миллат тақдири, ахоли, айниқса, ёшлар маънавияти ҳар бир ақл эгасини дахлдорликка чақириши лозимлиги қуйидаги: “Бугун маърифатга эътибор қаратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир. Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз бўлиши лозим. Бизни ҳамиша ўйлантириб келадиган яна бир муҳим масала – бу ёшларимизнинг одоб-ахлоқи, юриш-туриши, бир сўз билан айтганда, дунёқараши билан боғлиқ. Бугун замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган ким – ёшлар. Майли, ёшлар ўз даврининг талаблари билан уйғун бўлсин. Лекин айни пайтда ўзлигини ҳам унутмасин. Биз киммиз, қандай улуғ зотларнинг авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо акс-садо бериб, ўзлигига содиқ қолишга ундаб турсин. Бунга ниманинг ҳисобидан эришамиз? Тарбия, тарбия ва фақат тарбия ҳисобидан”, дея таъкидларида намоён бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас.

]]>
http://surgery.med.tma.uz/archives/2670/feed 0
Инсон хотираси абадий ва барҳаёт http://surgery.med.tma.uz/archives/2666 http://surgery.med.tma.uz/archives/2666#respond Sat, 08 May 2021 11:07:19 +0000 http://surgery.med.tma.uz/?p=2666 Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик мустаҳкам қарор топди. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, меҳр-оқибат туйғулари одамлар қалби ва шууридан чуқур жой олди. Аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, бугун сафларимизда юрган, эл-юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларни эъзозлаш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди.

Хотира ва қадрлаш – инсон ақл-заковатининг бетакрор маънавий неъматлари, тирикликнинг азалий мезонларидир. Ҳомийлик, саховат ва ҳиммат, меҳр ва мурувват фазилатлари, хотира ва қадр тушунчалари билан ўзаро уйғунлик касб этади. Зеро, қалби саховатга, меҳр-муҳаббатга, шафқат ва шафоатга тўла инсонларгина ўз тарихини, аждодларини доимо хотирлайди, фидойи юртдошлари, ёруғ келажак йўлида меҳнат қилаётган кишиларнинг қадрига етади.

Жанггоҳларда жон берган ватандошларимиз номлари муҳрланган «Хотира китоби» нинг зарҳал варақлари Ватаннинг фидойи ўғлонлари қисматидан шаҳодат беради. Мотамсаро она қиёфасида эса изтироб ва умид намоён. Бева-бечораю етим-есирлар, фарзанди йўлига кўз тиккан онаизорнинг умиду надоматлари мужассам шу биргина қиёфада.

Ушбу санани Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонлай бошлаганимизга мана 22 йил бўлди. Мамалакатимизда ҳар йили кенг нишонланиб келаётган 9 май – Хотира ва қадрлаш куни тантаналари жорий йилда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПҚ-5081-сонли қарори билан Республикамиз миқиёсида карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилиши белгилаб қўйилди. Ушбу йилда 2-жаҳон уруши иштирокчиларига 12 млн. сўм миқдорида пул маблағлари берилиши белгилаб қўйилди. Ўтган йиллар мобайнида марҳумларни ёд этиш, кексалар, беморлар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш нафақат ўзбеклар, балки юртимизда истиқомат қиладиган барча миллат ва элат вакиллари учун одат тусига кирди. Бинобарин, ўтганлар хотираси олдида таъзим бажо келтириш, инсонни тириклик чоғида қадрлашдек ҳаётий қарашлар эл-юртимизнинг қон-қонига сингиб бораётгани тарбиявий аҳамият касб этмоқда.

1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар конслагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга – ҳар ойда бепул тақдим этиш учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат ҳамда гигиена маҳсулотлари, зарур кийим-кечак ва поябзаллар рўйхати тасдиқланди. Бу озиқ-овқат, шунингдек, гигиена маҳсулотлари “Нуроний” жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимлари орқали яшаш жойига ҳар ойнинг 15 санасигача, зарур кийим-кечак ва поябзаллар ҳар йили 1 октябрдан кечиктирилмай ва тўлов ундирмасдан етказиб бериш назарда тутилган.

Мамлакатимиз раҳбарияти 9 май санасини кенг нишонлашда узоқ ва яқин давлатларга ўрнак бўлаётир. Ҳеч шубҳасиз, бундай тадбирлар халқимиз томонидан жуда катта миннатдорлик билан қабул қилинмоқда. Масаланинг бошқа томони ҳам борки, уни эсдан чиқаришга ҳаққимиз йўқ. Иккинчи жаҳон урушида фаол қатнашиб, фашизм балосини бартараф этишда мислсиз қаҳрамонликлар кўрсатган айрим мамлакатлардаги уруш қатнашчилари бугунга келиб баъзи сиёсий кучлар, калтабин давлат раҳбарларининг сиёсий ожизлиги туфайли камситилмоқда, таҳқирланмоқда, уларга «инсоният душмани» деган ёрлиқ ёпиштирилмоқда, ғалабани қўлга киритган оддий аскарга ўрнатилган ҳайкаллар бузиб ташланмоқда.

Ана шундай шароитда Ўзбекистон, ўзбек халқи анъанавий тинчликсевар сиёсатига содиқ қолмоқда. Яна бир муҳим жиҳат шуки, ўта оғир ва машаққатли йилларда халқимизнинг инсонпарварлик ва бағрикенглик фазилатлари яққол намоён бўлди. Эл-юртимиз мамлакатнинг уруш бўлаётган ғарбий ҳудудларидан эвакуация қилинган турли миллатга мансуб бир миллионга яқин болалар, аёллар ва кексаларга бошпана бериб, бир бурда нонини улар билан баҳам кўрди.

Тарихий ҳақиқатни қарор топтириш, халқимизнинг эзгу фазилат ва қадриятларини абадийлаштириш мақсадида Давлатимиз раҳбарининг топшириғига биноан, пойтахтимизда бир вақтлар “Халқлар дўстлиги” деб номланган метро бекати, санъат саройи ва кенг майдонга шу атама, Шайхонтоҳур туманидаги кўчага эса Шомаҳмудовлар номи кайтарилиши, ўзбек халқининг инсонпарварлик ва бағрикенглик фазилатлари яққол намоён қилмоқда. Ҳозирги кунда бу майдонда улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Хотира ва қадрлаш тушунчалари тобора теран аҳамият касб этаётганининг яна бир сабаби шундаки, инсонга меҳр кўрсатиш, уни улуғлаш, қадрлаш ва эъзозлашга қаратилган ушбу аъмоллар бизни глобаллашаётган ва тез ўзгариб бораётган мураккаб давримизнинг турли таҳдидларга нисбатан сезгир ва ҳушёр бўлишга, кечаги кун жароҳатларидан сабоқ чиқаришга ундайди. Бу борада, айниқса, буюк келажак эгалари – навқирон авлод зиммасидаги масъулият ғоят каттадир.

Энг муҳими, халқимиз, айниқса, ёшларимиз онгу шуурида ўтганларни ёд этиш, тирикларни қадрлашдек инсоний фазилатлар тобора мустаҳкам қарор топмоқда. Тарихдан сабоқ чиқариб, ўтмишда йўл қўйилган хатоларни такрорламай, миллий ўзликни англаган ҳолда, музаффар аждодларнинг ҳеч кимдан кам бўлмаган авлоди эканимизни англаб яшаяпмиз.

Шу нуқтаи назардан, бу ёруғ ва дориломон кунлар йўлида қурбон бўлганлар руҳини шод этиш, мўтабар кексаларимиз дуосини олиш, тинч ҳамда осойишта замоннинг қадрига етиш, шукроналик туйғуларини ҳис этиш бизга катта қувват бағишлайди, руҳиятимизни поклаб, янгидан-янги бунёдкорлик ишларига чорлайди. Инсон бор экан, хотира – муқаддас. Ҳеч ким, ҳеч нарса эсдан чиқмайди. Халқ бугунги тинч-хотиржам замонни асраб-авайлаш, қадрига етиш учун ҳам урушни, унинг қаҳрамонларини, ғалабага муносиб ҳисса қўшган ҳеч бир кишини хотирасидан фориғ қилмайди.

Мамлакатимизда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллигини янада кўтаринки тарзда қарши олишга юқори даражада эътибор қаратилмоқда. Ғалаба боғини яратиш, Шон-шараф музейини ташкил этиш учун жуда катта ишчи кучи сафарбар қилинди, керакли мутхассислар жалб этилди. Ва бу ишчи гуруҳи ўз олдига қўйилган вазифани матонат ила адо этмоқда.

Хотира ва қадрлаш. Мана шу икки сўзда мен ўзлигимизни, миллатимиз қиёфасини кўраман. Негаки, ўзбек халқи ҳамиша аждодлари хотирасига садоқатли, кексаю ёшга меҳру оқибатли бўлиб келган. Бу улуғ қадриятга ҳамиша амал қилинган. Аслида хотира ва қадрлашни бир-биридан айро тасаввур этиш мушкул. Чунки эл-улус орасида, яқинлари бағрида қадр топган инсонгина бу дунёни тарк этганида ҳам меҳр ила ёдга олинади, авлодлар хотирасида ёрқин асралади, тирикликдаги эзгу-амаллари тилдан тилга ўтади, авлодларда давом этади. Айниқса, Ватан озодлиги, миллат ҳурлиги, эл тинчлиги ва осойишталиги йўлида сарф этилган умр, бахшида этилган жон миллат юрагига муҳрланади. Бундай умрлар мангуликка ҳамнафасдир.

Хонадонларимизда амалга ошириладиган бир ананага кўп бор гувоҳ бўлганман. Яъни, яқинларимизнинг оламдан ўтганига неча йил бўлмасин, ҳар йили ўша куни яқин-йироқдагилар йиғилишиб, уларни яхши хотиралар билан эсга олиш ўзлигимизга хос эзгу амаллардандир. Давлатимиз томонидан 9 май санасининг Хотира ва қадрлаш куни деб, эълон қилиниши эса, бу қадриятни янада юксак миқёсга олиб чиқди. Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, фронт орти заҳматкашлари ва меҳнат фахрийларини зиёрат қилиш, асрларга туташ хотираларидан баҳраманд бўлиш, ўгит ва насиҳатларига қулоқ тутиш, умр йўлларидан ўрнак олиш барчамиз учун зарур амаллардан биридир. Негаки, қариялари қадрланган элнинг қадри баланд, келажаги нурли. Негаки, Ватан янглиғ тенгсиз масканнинг ҳар осуда лаҳзасини нафақат олмос билаклар, нуронийларнинг нурли дуолари ҳам асраб туради.

Хотира ва қадрлаш куни авлод-аждодларимизнинг сўнги манзили бўлган қабристонларни обод қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар билан ҳам эътиборга моликдир. Турли сабаблар ила яқинларининг қабрини зиёрат қилишга имкон тополмаганлар учун-да, муҳим фурсатдир, бу сана. Шу кун қабристонларни обод қилиш, кўкаламзорлаштириш асносида, ўтганлар хотираси ёдга олинади. Хотира азиз, қадр муқаддас, деганларидек, бундай улуғ кунлар муаззам қадриятлар бардавомлигидан далолат.

]]>
http://surgery.med.tma.uz/archives/2666/feed 0
Тинчлик бебаҳо неъмат! http://surgery.med.tma.uz/archives/2659 http://surgery.med.tma.uz/archives/2659#respond Mon, 03 May 2021 09:22:09 +0000 http://surgery.med.tma.uz/?p=2659 Ҳақиқатан ҳам, дунёда энг қимматли, азиз ва бебаҳо неъмат, бу – тинчлик неъматидир. Уруш ва тинчлик, ноаҳиллик ва оқибатлилик ўртасида ер-у осмонча фарқ бўлади. Уруш бўлган жойдан қирқ йилгача файз-барака қочади, дейдилар. Мисол учун Араб мамлакатларида 2000 йиллардан кейин бошланган Ироқ, Миср, Сурия урушлари, фуқаролар уруши, ноаҳиллик уларга катта кулфат келтирди. Нефть-газ конларини эгаллаган улкан ҳудудда саросима, нотинчлик, хавотир пайдо бўлди. Саддам Ҳусайн, Ҳусни Муборак вафотидан сўнг, халқнинг ижтимоий-сиёсий аҳволи баттар ёмонлашди. Демак, ҳар бир ҳудудда, у Африка, Арабистон ярим ороли, Европа ё Лотин Америкаси ёки Украина, Грузия бўладими, тинчлик, осойишталикнинг бош омили юрт раҳбарларининг одилона сиёсати ва халқнинг фаровон ҳаёти учун шарт-шароит яратилишига боғлиқ бўлади.

Ижтимоий фанларда “тинчлик маданияти” деган атама кўп ишлатилади. Бунинг маъно-мазмуни қуйидагича: мамлакатда урушга йўл қўймаслик, давлатлараро низо ва можароларни сиёсий воситалар билан ҳал этиш, ички сиёсатда турли келишмовчиликларни тинчлик йўли билан бартараф қилиш, инсон ҳуқуқи ва қонун устуворлигини таъминлаш. Инсоният тарихидан маълумки, ҳар бир давлат миллатига, фуқароларига, яратган маданий бойликларига, миллий урф-одатлари, анъаналарига буюк ҳурмат билан қараган ва уни авайлаб асраган. XXI асрга келиб, дунё манзараси ўзгарди. Глобаллашув, демократия байроғи остида кичик давлатларга гегемон давлатлари томонидан турли ўйинлар, найранглар, хавф-хатарлар кучайди. Дунё нотинч бўлиб қолди.

Бугунги замонда маънавий бойликларни сақлаб қолиш учун, аввало, қонли можароларга барҳам бериш, тинчлик ва тотувликни қарор топтириш, маданий мерос, осори-атиқалар, урф-одатларни асраб авайлаш, дунё халқларининг илм-фан ютуқларидан бирдек баҳраманд бўлишига эришмоқ керак. Бундай шарт-шароитга қандай қилиб эришилади? Биринчидан, озодлик, адолат ва демократия тамойилларига асосланган дўстона ва иттифоқ маданиятига эришиш; 2) зўравонликни қайтарувчи ва турли низолар пайдо бўлганида, уни бартараф этишга чорлайдиган, муаммоларни мулоқот ва музокаралар йўли билан ҳал этувчи маданиятни таъминлаш; 3) ўз жамиятининг ички ривожида унинг барча ҳуқуқини, ҳар кишининг тўла миқёсда ва имкониятларини амалга оширишда тўлиқ иштирокини таъминловчи маданиятга эришиш каби илғор ғояларни қўллаб-қувватлаш керак.

Ўзбекистонда тинчлик-осойишталик ҳукм сурмоқда, кўп миллатли бағрикенг халқимиз хотиржам турмуш кечирмоқда. Биз учун тинчлик-осойишталикнинг қадри алоҳида қадрланади. Донишмандларимиз юрти тинчнинг ўзи тинч, деб бежиз айтмаган. Тинчлик-осойишталик ҳукм сурган жойда, юксалиш ва тараққиёт бўлади, юрт гуллаб-яшнайди, фуқароларнинг турмуши фаровонлашади. Шундай экан, тинчлик-осойишталикка ўз-ўзидан эришиб бўлмаслигини ҳаммамиз тўғри англашимиз керак. Бу ютуқлар ўз-ўзидан яратилмагани, унга халқимизга хос сабр-бардош, қатъий ишонч, ҳамжиҳат-ҳамфикрликда яшаш, тинчлик-осойишталикни асраш, бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат кўрсатиш орқали эришилганини ўсиб келаётган ёш авлодга тушунтириш ва онгига сингдириш зарур. Токи, бугунги мураккаб шароитда тинчликни асраш учун огоҳлик, сезгирлик, ҳушёрлик ҳар қачонгидан кўра муҳимлигини улар тўлиқ тушуниб етсинлар.

Дунёнинг турли бурчакларида террорчилар ноҳақ қонларни тўкишмоқда. Бундай мудҳиш воқеаларнинг қабиҳ ниятли бузғунчи гуруҳлар томонидан амалга оширилиши бутун дунё тинчликсевар халқлари қатори Ўзбекистон халқининг қалбини ҳам қаттиқ ларзага солади. Биз терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қаршимиз ва унинг мудҳиш жиноятларини қоралаймиз. Ислом динини ниқоб қилиб, ўзининг ғаразли мақсадларига эришишга уринаётган ҳаракат ва кучларга қарши доимо сергак ва ҳушёр туриш зарурлигини доимо таъкидлаймиз.

Бугунги мураккаб замоннинг ўзи воқеликка очиқ кўз билан, теран ва чуқур мушоҳада юритган ҳолда назар ташлашни, ҳушёр қарашни, жаҳонда ва ён-атрофимизда тобора кучайиб бораётган маънавий таҳдид ва хатарларни тўғри баҳолаб, улардан тегишли сабоқлар чиқариб яшашни талаб этмоқда. Шу боис юртдошларимиз, айниқса, ёш авлод онгида мураккаб ва таҳликали дунё ва минтақамизда, хусусан, давлатимизда рўй бераётган турли воқеа-ҳодисалар, ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида бирёқлама ва сохта тасаввур пайдо бўлишига йўл қўймаслик масаласи ниҳоятда долзарблик касб этади. Шунинг учун халқимизни турли ғоявий-мафкуравий таҳдидлардан асраш, айниқса, ёшларда мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш, уни янада мустаҳкамлаш, турли воситалар орқали қадриятларимиз, миллий-диний анъаналаримиз, менталитетимизга ёт бўлган тушунча ва ғояларнинг кириб келиши ҳамда тарқалишига тўсқинлик қилиш барчамизнинг инсоний бурчимиздир. Шуни унутмайликки, маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга даҳлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллиги, тинч ва осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган кучларга қарши изчил кураш олиб бориш вазифаси ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмайди. Биз уруш кўрган, Иккинчи жаҳон урушининг кўп жафоларини чеккан, уруш асоратларини тиклаб, иқтисод, ижтимоий ҳаётда  яна тўкинликка эришиш учун ўн йиллаб заҳматли меҳнатларни  тортиб келган халқмиз. Қора уруш не-не оилаларни бошпанасиз, камбағаллик ва етимликка бошлади, қанча одамларнинг онги, психологиясида ўчмас излар қолдирди. 9 май Хотира ва қадрлаш кунида ўзбек халқи ҳам ана шу оғриқли, азобли кунларни ёдга олиб, тинчликни қадрига етишга ёшларни чорлаймиз. Тинчлик инсонга Аллоҳ томонидан туҳфа этилган энг олий саодат, улуғ неъмат!

Биринчи навбатда, ёшлар тарбиясига алоҳида аҳамият беришимиз лозим. Чунки кўпинча, ҳаётий тажрибаси ва билими кам, дунё воқеаларидан бехабар ёки нотўғри, ишончсиз маълумотларга эга, шахсий нуқтаи назари ва қараши шаклланиб улгурмаган ёшлар ахборот ва мафкуравий курашлар таъсирига тушиб қоладилар. Шу сабабли, ҳар бир ўғил-қиз онгига, аввало, Ватани ва оиласи олдидаги масъулият ҳиссини сингдиришга, уларни инсонпарварлик ва она юртга садоқат руҳида тарбиялашга эътиборни кучайтириш лозим. Шу билан бирга, яна бир муҳим масала – оила мустаҳкамлигини сақлаш масаласидир. Зеро, оила мустаҳкамлиги замирида Ватан осойишталиги мужассам. Фарзандлари билимли, иймонли, меҳрли, оқибатли, дунёни таниган, юртга фидойи бўлган оила қасри ҳеч қачон бузилмайди. Шу боис, мамлакатимизда аҳолининг тинчлик-осойишталигини таъминлаш ва сиҳат-саломатлигини асраш масаласи давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди.

“Тинчлик истасанг, ҳеч кимга ёмонлик қилма” дейди буюк аллома Мотуридий. Демак, яхшилик, эзгулик ва аҳиллик ҳар қандай жамиятда тинчликни сақловчи восита бўлиб қолаверади. Шундай экан, тинчлик, хотиржамликнинг қадрига етиш, фаровонлик ва адолатпешалик йўлидан бориш, Юртбошимиз атрофида бирлашиб, мамлакат равнақига хизмат қилиш олий шиоримиз бўлишини хоҳлаймиз.

Тинчлик ва бахт ҳаммавақт бирга юради, дейдилар. Биз ҳам она Ўзбекистонимизда бахт ва фаровонликка эришмоқни истасак, бугунги дориломон ҳаёт, яшаш  лаззати, ризқ-насиба неъмати, орзу-ҳавасларга етишмоқ имконидан унумли фойдаланиб, тинчлик неъмати қадрини яхши англашимиз, бундай эътиқод-одатларни ёшларга ҳар куни сингдириб боришимиз лозим.

]]>
http://surgery.med.tma.uz/archives/2659/feed 0
Инсофлилик ва андиша – инсон маънавиятининг безаги http://surgery.med.tma.uz/archives/2652 http://surgery.med.tma.uz/archives/2652#respond Tue, 27 Apr 2021 09:25:15 +0000 http://surgery.med.tma.uz/?p=2652 Инсонни бошқа мавжудодлардан фарқловчи бир қанча ҳусусиятлари бор (ақли, тана тузилиши ва ҳ.) лекин уларнинг ичида енг асосийси бу – маънавият ҳисобланади. Айнан маънавият инсоннинг туб моҳиятини кўрсатиб беради. Демак маънавиятни тушуниш инсоннинг моҳиятини англаб етиш ҳисобланади. Маънавият ҳақида кўп гапирилади, маънавиятимизни кучайтиришимиз кераклиги ҳақида чақириқлар ҳам кўп. Аммо маънавиятга лунда таърифни учратишимиз қийин. Бу ҳолат маънавиятнинг етарлича урганилмаганлигидан эмас, балки манавиятнинг кенг қамровли ҳодиса эканлигидан. Дунёда 7,5 миллиард инсон бўлса, уларнинг ҳар бири қайталанмас, улар турмуш шароитлари, ҳис туйғулари, билим, диний эътиқодлари билан фарқланиб туради. Бундай ҳилма-хиллик ичидан умумий белгиларни ажратиш қийин. Масалан, маълум бир ҳалқда, ёки диний эътиқодда тўғри, маънавиятнинг кўриниши деб ҳисобланган ҳодисалар бошқа халқ ва динда номаъқул иш сифатида, маънавиятнинг пастлиги сифатида баҳоланиши мумкун.

Дунё халқларида мавжуд маънавий қадриятларнинг ўзига ҳосликлари ичидан улардаги ўҳшашликларни ажратиб чиқадиган бўлсак, маънавиятни бошқа ҳодисалардан ажратиб турувчи белгисини топиш мумкун. Бизнингча бу белги – инсон фаолиятининг аҳлоқий йўналтирилганлиги ҳисобланади. Демак маънавиятга – инсон фаолиятининг ахлоқий йўналтирилиши деб таъриф бериш мумкун. Маънавият ҳақида гапирганимизда унинг фақат инсон онгини, унинг қарашларини ифодалайдиган ҳодиса сифатида эмас, балки инсоннинг буткул фаолиятининг ифодаланиши сифатида қарашимиз керак. Ушбу фикрни оддийроқ тушунтирадиган бўлсак, маънавият инсонда фақат ижобий фикр ва қарашларнинг бўлишини англатиб кўймайди, балки ушбу қараш ва фикрларнинг инсон фаолиятида амалга ошишини баҳолайди. Масалан ҳалоллик ҳақида гапирганимизда, инсоннинг ҳалол ҳатти-ҳаракатлар ҳақида билимларга эга бўлишини эмас, балки унинг ҳалоллик қоидаларига амал қилишига эътибор қаратамиз. Ҳақиқатдан ҳам қандайдир бир инсон эзгулик, поклик ва бошқа умуминсоний қадриятлар ҳақида баралла гапириши, бошқаларни уларга ундаши ҳам мумкун, аммо ўз фаолиятида ўзи гапирган қадриятларга амал қилмаслиги ҳам мумкун. Бундай кишига биз маънавияти юқори инсон деб баҳо бера олмаймиз, аксинча уни иккиюзламачиликда айблаймиз.

Маънавиятга берилган юқорида берилган таърифдан маънавият аҳлоқ билан айнанлаштирилган деган фикр пайдо бўлиши мумкун. Ушбу эътирозга изоҳ бериб айтишимиз керакки, аҳлоқ инсон ўз фаолиятида амал қилиши лозим бўлган идеал, принцип ва нормаларни умумлаштириб айтадиган бўлсак қадриятлар тизимини англатади. Маънавият эса аҳлоқни ҳам ўз ичига олади, аҳлоқ маънавитнинг асосини ташкил этади. Маънавият аҳлоқга нисбатан кенг тушунча бўлиб, у ахлоқий қадриятларнинг бажарилиш даражасини ҳам англатади. Агар биз таъкидлаб ўтган фикрлар бироз мураккаброқ бўлса кўйидагича мисол билан фикримизни тушунтиришимиз мумкун. Инсон аҳлоқий қоидалар бўйича яшашни хоҳлайди, лекин ташқи омиллар: турмуш шароитлари, жамиятда шаклланган салбий муҳит, ҳатто инсоннинг жисмоний имкониятлар эзгуликни амалга оширишга имконият бермайди. Биз маънавияти кучли инсон деб, ушбу тўсиқларга қарамасдан, уларни енгиб ўтиб, ўзининг аҳлоқий принципларга содиқ қолган кишига айтамиз. Буни биз – мардлик деб баҳолаймиз. Бундан кўриниб турибдики, маънавият инсоннинг аҳлоқий қоидаларига амал қилиши билан боғлиқ ҳодиса.

Маънавиятнинг яна бир алоҳида белгиси, аҳлоқнинг хусусияти билан боғлиқ бўлиб, инсон амал қилиши лозим бўлган қоидаларнинг ташқаридан эмас, инсоннинг ўзи томонидан белгиланиши ҳисобланади. Ушбу ҳусусияти билан маънавият ҳукуқтан фарқланади. Маънавият жамият томонидан бериладиган норма ва талабларнинг шаҳсий англаб етилишини англатади. Бундан ҳамма қатори яшаш маънавиятли деганни англатмаслиги ҳақида ҳулосани келтириб чиқаради. Бундан биз маънавиятли бўлиш учун бошқалардан ажратиб туриш керак деган фикрни билдирмоқчи эмасмиз, балки ҳар қандай норма ва қоиданинг инсон томонидан англаб етилиб, ўзининг аҳлоқий нормасига айлансагина, бошқалар (бошқа инсонлар, ташкилотлар) тўлиқ амал қилмаса ҳам, ўз қоидаларига содиқ қолиш маънавиятлиликнинг белгиси деб кўрсатмоқчимиз. Халқимиз тарихи, ҳатто ўз оиламиз, аждодларимиз фаолияти бундай фаолият ҳақида бизга жуда кўп мисоллар келтира олади. Уларнинг айримларини биз намуна қибил олсак, айримларига етишиш қийин бўлган қахрамонликлар сифатида ҳавас қиламиз.

Маънавият ҳақидаги юқоридаги фикрларимиз инсоф ва андиши сингари қадриятлар маънавиятимизнинг ажралмас қисмлари эканлигини кўрсатади. Сабаби, инсоф ва андиша ибораларига биз берадиган изоҳлар, уларнинг инсон томонидан ўз фаолиятининг аҳлоқий нормаларга амал қилиниш даражасини англатиш маъносини беради. Масалан биз инсофли киши деб, ҳеч ким эътибор қаратмаса ҳам, ҳалоллик, тўғриликга содиқ кишига айтамиз. Андиша деганида ҳам инсоннинг номаъқул ҳаракатлардан ўзини ўзи тийиш даражасини тушунамиз. Инсофлилик ва андиша нормаларида бизнингча маънавиятнинг асосий ҳусусиятлари ифодаланган. Ушбу нормаларни бир томонлама фақат ўзбек ҳалқига, ёки фақат исом динига тегишли қадрият сифатида талқин қилиш бизнингча нотўғри. Бизнингча бошқа ҳалқларда ҳам, динларда ҳам айнан инсоф ва андиша деб номланмагани билан, аҳлоқий қоидаларга содиқлик, ўз-ўзини бошқариш сингари хусусиятлар мавжуд. Жаҳон тажрибасида бунга кўп мисоллар келтиришимиз мумкун. Оммавий маданият тасирида бизга намоён бўлаётган инсофсизлик, уятсизлик кўринишлари бутун ғарб халқларининг эмас, балки ушбу ҳалқларнинг маълум бир қисмининг маънавиятининг пастлигинигина кўрсатади. Агар биз вақтида чора кўрмасак бизнинг ҳалқимиз ичида ушбу ҳолатлар кучайиши мумкун. Бунда биз бошқаларни айблаш керак эмаслигини, балки ўзимиздаги тарбия жараёнига диққатни кучайтиришимиз зарурлигига эътибор қаратмоқчимиз.

Ҳаёлилик-андиша. Бу меъёр хулқий гўзалликнинг асосий белгиларидан ҳисобланади. У, гарчанд, бир қарашда, уят ҳисси билан ўхшаш бўлса-да, аслида ўзини кўпроқ андиша ва ибога яқин фазилат тарзида намоён қилади, унда ахлоқий моҳият эстетик хусусият – нафосат билан уйғунлашиб кетади. Ҳаёдан одатда, инсон қизаради, бу қизариш, айниқса хотин-қизларда ички гўзалликнинг юзга чиқишига сабаб бўлади ва алоҳида бир нафисликни, майинликни вужудга келтиради. Инсоннинг ўзи содир этган ёки бошқалар воситасида амалга оширилган ахлоқийликка зид хатти-ҳаракатлардан ноқулай вазиятга тушиши, ўнғайсизланиши, мулзам бўлиши уят ҳиссида ҳам мавжуд. Лекин бу ҳолатлар уятда ижтимоийлик касб этган бўлади, шу сабабли улар хатти-ҳаракат содир қилингандан сўнг ҳам давом этади ва кўп ҳолларда виждон азобига айланади. Ҳаётда эса мазкур ҳолатлар соф маънавий табиатга эга ва вақт доирасида чекланган бўлиб, улар хатти-ҳаракат содир этилаётган пайтдагина юзага чиқади.

Шарқ донишмандлари, хусусан, Абу Лайс ас-Самарқандий, Абу Ҳомид ал-Ғаззолий, Алишер Навоий каби алломалар, кейинроқ эса Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат сингари жадид мутафаккирлари, ҳаёни юксак ахлоқий қадрият сифатида олиб қараганлар, уни иккига – одамлар олдидаги ҳаёга ва Аллоҳ олдидаги ҳаёга ажратганлар ҳамда номуснинг бир кўриниши деб таърифлаганлар. Чунончи, «Ҳаё, – деб ёзади Абдулла Авлоний «Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ» асарида, – дилни равшан қиладурган бир нурдирки, инсон ҳар вақт шул маънавий нурнинг зиёсига муҳтождир… Иффатнинг пардаси, виждоннинг ниқоби ҳаёдир».

Дарҳақиқат, ҳаёлилик кишининг маънавиятли, маърифатли, номусли, очиқ кўнгилли эканини англатади, унинг зиди бўлган беҳаёлик эса, аксинча, маънавиятсизлик, нопокликка мойиллик, қалбан қаттиқлик каби иллатлар билан характерланади. Бугунги кунда ҳаёлилик алоҳида аҳамиятга эга. Турли цивилизацияларнинг ўзаро алоқалари, баъзан эса омухталашуви, урбанизация, модапарастлик сингари замонавий ҳодисалар ўзбек оиласидаги анъанавий ҳаёлиликка маълум маънода салбий таъсир кўрсатаётир, бу айниқса хотин-қизлар ва ёшларнинг ўзини тутишида, муомаласида, кийинишида бу таъсирни яққол сезиш мумкин. Шу сабабли оиладаги ва мактабдаги тарбияда ҳаёлилик хулқий гўзаллик, назокат; беҳаёлик эса хулқий хунуклик ва қўполлик эканини уқдириш шахс эркинлигининг доимо ўзгалар олдида масъулият билан боғлиқлигини изчил равишда тушунтириб бориш муҳим вазифалардан бири.

Инсофлилик адолат мезоний тушунчасига бир қадар яқин. Адолат моҳиятан давлатнинг фуқарога, жамиятнинг шахсга нисбатан муносабати тарзида намоён бўлади. Борди-ю, ўзаро адолатли муносабатлар ҳақида гап кетса, унда одатда юксак мартабадаги тарихий шахснинг қуйи мартабадаги шахсга муносабати назарда тутилади. Инсоф эса ана шу адолатнинг тор қамровли хусусий кўриниши сифатида намоён бўлади. У фуқаролар, жамият аъзолари орасидаги ўзаро муносабатлар меъёридир. Инсофлилик ҳам ҳалоллик каби виждон тушунчаси билан боғлиқ, маълум маънода ҳалолликка ўхшаб кетади. Лекин бу юзаки таассурот. Чунки ҳалоллик ўз ҳақи ва ҳаққини, яъни моддий ва маънавий ҳуқуқини ўзгаларнинг ҳақи ва ҳақига хиёнат қилмаган ҳолда ажратиб яшашни англатади. Инсофлилик эса ижобийликда ҳалолликдан ҳам бир қадам олға ташланган олатдир: унда киши ўз ҳалол ҳақи ва ҳаққидан ўзганинг ҳисобига кечади; «ўзга» нинг шароити ўзиникидан ниҳоятда оғир ва ёмон эканини ҳисобга олиб, ўз қонуний ҳақи ва ҳаққини ёки уларнинг бир қисмини ихтиёрий равишда ўзгага беради, мурувват кўрсатади. Муқаддас динимиз кишиларни инсофга одатлантириш учун амалий бир услубни йўлга қўйган бўлиб, унинг асоси Куръони каримда келганидек, мўминларнинг ўзаро ака-ука эканликлари, шунингдек, хадиси шарифларда айтилганидек, уларнинг ўзаро муносабатларида бамисоли бир тана каби эканликлари хақидаги ўгитлардан иборат. Жамият аъзолари бамисоли бир тана экан, улардан бирига нисбатан содир килинган инсофсизлик ва зулм жамиятнинг бошқа аъзоларига ҳам таъсир килиши муқаррар. Шу боис ҳам динимиз таълимотларида инсоф инсоний алокаларни муҳофаза қилишнинг асосий воситаси қилиб белгиланган.

Одобли, билимдон, меҳнатсевар, иймон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир. Дарҳақиқат, ҳар бир фарзанд шахси оилада шаклланади. Демак, оила-баркамол авлод пойдевори ҳисобланади. Шундай экан, оилада фарзандларни ахлоқий-ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялаш, айниқса, адолат, бурч, ватанпарварликни шакллантириш, она ватанни севиш ҳиссини уйғотиш ўта муҳим ҳисобланади.

Оилада фарзандларни ўз бурчига садоқат руҳида тарбиялаш масъулият, онглилик, виждон каби фазилатлар билан чамбарчас боғлиқдир. Бунда ота-онанинг ўзаро самимий муносабати, уларнинг фарзандлари билан яқин, дўстона муносабатда бўлиши, уларнинг келажакдаги орзу-мақсадларини тушуниб олишлари, фарзандларнинг соғ-саломат вояга етишлари учун асос бўлади.

Инсон тарбия жараёнида яхши хулқ-атворга, одатларга ва ақл-фаросат омилларига эга бўлган бўлса, ҳаёт сабоқларини шунчалик яхши англайди ва яхши ишларни амалга оширади, ва аксинча, қанчалик тарбияси кам, ҳаётий кўникмалари оз бўлса, бундай шахс баъзан билиб ёки билмай ёмон ишларга қўл уради.

Ҳеч қачон болаларни тарбиялашда йўл қўйилган хато-камчиликлардан кўз юммаслигимиз керак. Ҳозирги турмушимизда баъзи бир одобсиз, билимсиз, ақлсиз, гиёҳванд, ота-онасига қўл кўтарадиган ва ўз болаларининг бахтсиз яшашига сабабчи бўлаётган кишилар учрайди. Бундайларнинг пайдо бўлишига асосий сабабчи ота-оналари-ку? Боласининг инсоний хатти ҳаракатларига уларнинг тарбияга лоқайдликлари сабаб бўлган.

]]>
http://surgery.med.tma.uz/archives/2652/feed 0
Спорт – саломатлик гарови http://surgery.med.tma.uz/archives/2645 http://surgery.med.tma.uz/archives/2645#respond Sun, 18 Apr 2021 04:21:23 +0000 http://surgery.med.tma.uz/?p=2645 Спорт нафақат инсонлар балки бугун жамият камолотида муҳим омил ҳисобланади. Инсоният тарихига назар ташласак ҳар бир такомил даражасига етган сивилизациялар мазкур такомил даражасининг асосий омилларидан бири ушбу жамиятда жисмоний тарбия ва спортга катта этибор қаратилганлигини кўришимиз мумкин.

Спорт инсон ўз-ўзини тарбиялаши учун этакчи омиллардан бири сифатида талқин этилади. Спортдаги кўрсаткичларнинг ўсиш меъёрига қараб спортчи нафақат жисмоний, балки руҳий, ақлий, ахлоқий, маънавий ва ватанпарварлик нуқтаи назаридан тарбия жараёнига кириб боради. Бу борада спортнинг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Спорт билан шуғулланиш ёки спорт ўйинларини томоша қилиш жараёнида жамият қадриятлари шахс қадриятларига айланиб боради. Спорт билан доимий шуғулланиш орқали инсонда шахс белгилари, ташаббускорлик, курашчанлик, чидамлилик сифатлари ривожланади. Жисмоний машқлар воситалари орқали шахс ижтимоийлашувининг ижобий томонлари билан биргаликда салбий томонлари ҳам вужудга келиши мумкин. Медаллар, шон-шуҳрат кетидан қувиш учун ҳар қандай воситалардан фойдаланиш спортчида шафқатсизлик, зўрлик каби салбий жиҳатлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Инсон жисмоний машқларни доимий равишда режали асосда бажариб боришни одатга айлантирса ва шунга амал қилса, катта бойлиги ҳисобланган соғлиғини йўқотмайди, аксинча, уни тиклайди. Бу ҳақда А.Шопенгауэр ўзининг “Ҳаётий донишмандлик афоризмлари” номли китобида шундай ёзади: “Бизнинг бахтимизнинг 10 дан 9 қисми соғлигимиз билан боғлиқ. Соғлиқ бўлса, ҳамма нарса бўлади. Усиз ҳеч қандай катта фаровонлик ҳам роҳат бағишламайди. Ҳатто ақл сифати ҳам касаллик ҳолати натижасида камаяди.” Файласуф таъкидлаган бахтга – соғлиққа эришиш учун албатта жисмоний машқларни бажариб юриш мақсадга мувофиқдир. Ўз табиатига кўра спорт инсонпарвардир. У шахснинг организми ва руҳиятининг ўрганилмаган имкониятларини очиб беришга ёрдам беради.

Спортчи спорт билан шуғуланишни бошлаши биланоқ ғалаба нашидаси ва мағлубият азобини татиб кўришни бошлайди. Барча бирдек бу жараёндан ижобий ўта олмаслигини спорт соҳасида яхши ўрганиб чиқишган. Спортнинг машаққатларига чидаб, кейинги босқичга қолган ёшлар маҳоратларини ошириб, янги ижтимоий муносабатлар даражасига ўтадилар. Спорт тўгараклари ёки спорт мактабларига келган ёшлар янги ижтимоий муҳитга тушиб қолади. Янги мураббийлар, янги жамоа, ҳакамлар, янгича машғулотлар учун ҳамкорлар буларнинг ҳаммаси шахс ижтимоийлашувининг янги жиҳатлари ҳисобланади. Спорт орқали дастлабки ижтимоийлашувда шахснинг психофизик ва ахлоқий сифатлари тарбияланади. Бунда оила, мактаб билан бирга жисмоний тарбия ва спорт ижтимоий институтлари актив иштирок этади. Ижтимоийлашув жараёнида оилада ота-она, ака-ука ва қариндошлар, мактабда ўқитувчилар, спорт тўгараклари ҳамда спорт мактабларида устозлар, мураббийлар муҳим аҳамият касб этади. Уларнинг шахсий сифатларини бола ўзига сингдиришга, уларга ўхшашга, улардан ўрнак олишга ҳаракат қилиши табиий ҳолдир. Шахс спорт билан шуғуллана туриб ижтимоий маъсулиятни эсдан чиқармаслиги керак.

Спорт (инг. спорт – ўйин) жисмоний маданиятнинг таркибий қисми, жисмоний тарбия воситаси ва усули, жисмоний машқларнинг турли мажмуалари бўйича мусобақалар ташкил этиш, тайёрлаш ва ўтказиш тизимидир.

“Ўзининг ривожланиш жараёнида спорт шундай юқори чўққиларга кўтарилдики, кўрсатилган натижани ёки бир спортчининг бошқасидан устунлигини объектив баҳолаш ва аниқ белгилаш борган сари мураккаблашиб бормоқда. Спортнинг ҳар бир турида муайян қоидалар мавжуд бўлиб, уларга мос равишда спортчилар ҳаракатланадилар, спорт кураши олиб борилади, ҳаракатга баҳо берилади, натижа ва ғолиб аниқланади.” Спорт бу ҳеч бир одамни бефарқ қолдирмайдиган ижтимоий ҳодисадир. Шу билан бирга спорт бу имкониятларнинг энг юқори чегарасида натижаларни намоён қилишга спорт курашида ғолибликка ҳалол ва пок йўл билан интилишдир.

Қадимги юнон олими Платон ўзининг “Давлат” асарида одам руҳ киритилган танадир, руҳ ва танадан иборат бўлган одамзод икки оламга мансубдир, деб ёзган. Кўҳна юнонликлар тасаввурида, ҳар тарафлама мукаммаллик, фақатгина маъбудлар ва афсонавий қаҳрамонларгагина хос бўлган. Бунинг тимсоли сифатида афсонавий Гераклнинг ўн икки қаҳрамонлигини келтириш мумкин. Геракл мўжизавий, аммо вайронкор кучга эга турли маҳлуқларни енгади. Ўзи югуришда оҳудан ҳам ўзиб кета олади, камондан бехато ўқ узади, ҳар қандай паҳлавоннинг курашда елкасини ерга теккизади.

Александр Македонский ўз аскарларини танлаб олиш жараёнида уларнинг ақлий қобилиятлари билан бирга қўрқмаслик, жасоратлилик, эпчиллик ва чаққонлик каби жисмоний сифатларига ҳам катта эътибор берган. Бу жараённи лашкарларнинг ҳар бирини ёввойи ҳайвонлар билан юзлаштириш орқали текшириб кўрганлиги ҳақида Алишер Навоийнинг Садди Искандарий асарида маълумотлар учратиш мумкин. Шу сабабдан инсон комиллиги намойиши олимпия спорт ўйинларининг асосий ғояси бўлганлиги тасодифий эмас. Илк умум эллин олий байрамларида спорт майдонларидаги кучлилик, чаққонлик, эпчиллик бўйича мусобақалар томошагоҳларида мусиқа, шеърият танловларига уланиб кетган. Олимпия ўйинлари стадиондаги югуриш йўлакчаларига, кураш гиламларига чиқадиган, отчопарда аравалар пойгасида қатнашадиган бевосита спортчилар билан бирга файласуфлар, мусиқачилар, шоирлар, ҳайкалтарошлар, рассомлар ҳам иштирок этишган.

Ўзбекистон тарихида спортнинг ривожига эътибор берсак, минг йиллар оша шаклланиб келган қадимий маданиятнинг бир кўрини-шидир. Жисмоний тарбия ва спортнинг ўзига хос хусусиятларидан бири аниқ ифодаланган миллий характердаги ағдариш, кўпкари, пойга, кураш каби халқ ўйинларининг борлигидир. Бу спорт турларининг ҳаммаси қадим замонларда пайдо бўлган, тараққиётнинг ҳар бир тарихий босқичида турли ижтимоий вазифани бажарган. Турли туманларда яшовчи айрим уруғларнинг алоҳида жисмоний машқ ва ўйинлари мавжуд бўлиб, мазкур турлари мунтазам ривожланиш тарихига эга.

Ўзбекистон заминидан топилган археологик ашёлар ва бизгача этиб келган қадимги қўлёзмалар бу ерда яшаган халқлар турмуш тарзида жисмоний машқлар муҳим ўрин эгаллаганидан далолат беради. Қадим замонлардан жисмоний тарбия соҳаси жамоа зиммасига маълум мажбуриятлар юклаган. Ёш қиз ва йигитлар ҳаётида керак бўладиган эпчиллик, чидамлилик, чаққонлик, жасурлик ва қатъийлик каби қобилиятларга эга бўлишлари лозим бўлган. Аждодларимиз йигитларнинг ҳарбий-жисмоний тайёргарлигига катта эътибор берганлар, шунинг натижасида қуролланган отлиқ аскарлар жангда яхши ҳаракат қила олганлар. Улар тезлик билан чопиб келаётган от устида моҳирона ёй отганлар, қилич ва узун найзаларни моҳирлик билан ишлатганлар, эпчилик билан эгардан сакраб тушганлар ва унга сакраб чиқа олганлар. Бундан ташқари отлиқ аскарлар қиличбозлик ва сузишни яхши билишлари шарт бўлган. Ўрта Осиёда феодализм кучайиб кетганлиги сабабли ўсмир болалар қадимий спартакликлардай соқчилик хизматига ўргатилган. Мил. ав IV-I асрларга мансуб Қоратоғ (Навоий вилояти)даги Сармишсой расмларида мусобақалашаётган кишилар тасвирлари, қадимги Бақтрия (Ўзбекистон жан.)да ясалган сопол идиш парчасидаги икки курашчининг акс эттирилгани ана шундай археологик ашёлардандир. Йиллар ўтган сайин қадим Туронда ҳаёт тарзидан келиб чиққан ҳолда жисмоний машқлар ҳам ривожланиб борган. Масалан, овчиларда мерганлик, чорвадорларда чавандозлик, балиқчиларда сузиш, ҳарбийларда қиличбозлик каби спорт турлари ривожланган. Уч минг йиллик тарихга эга “Авесто”да бизга шундай камёблик бахш айлагилки, навқирон ва кучли ёрлар топайлик. Токи улардан ҳушёр ва соғлом фарзандлар дунёга келсин” дея таъкидлангани шу даврларданоқ инсониятнинг жисмоний машқлар ёрдамида соғлом авлодни тарбиялашига катта эътибор қаратганидан далолат беради. “Авесто” китобида ёшларнинг жисмоний чиниқишлари учун ҳаётда керак бўладиган машқлар бажарганликларини, яъни ёшликдан отда юриш, овчиликда керак бўладиган машқларни бажариш ва бошқа жисмоний машқлар билан шуғул-лантирилганлигини кўрсатиб ўтилган.

Ўзбек халқининг қаҳрамонлик эпоси «Алпомиш» достонида кураш, мерганлик ва чавандозлик мусобақаларига катта ўрин берилган. Достонда ёзилишича, қизлар Алпомишдек олдиларига қўйилган шартни бажарган йигитларнигина куёвликка лойиқ кўришган. Суғдиёна ва Бақтрия давлатлари мавжуд бўлган даврларда милоддан олдинги IV-I аср Ўрта Осиёда яшаган халқлар орасида эпчил дорбозлар жуда машҳур бўлган. Эпчил, жисмоний жиҳатдан жуда чиниққан дорбозлар, чиғириқли симбозлар Юнонистон, Византия ва Эрон каби мамлакатларга бориб, ўзларининг ажойиб ва хатарли ўйинларини қизиқчи ва масхарабозларнинг ўткир сатира ва кулги билан суғорилган турли саҳналарни ва киши ақли бовар қилмайдиган паҳлавонларининг ўйинларини кўз-кўз қилганлар.

VIII-X асрларда яшаб ижод этган файласуфларимиз ҳам жисмоний тарбия ҳақида ёзиб қолдиришган. Жумладан, Абу Наср Фаробоийнинг “Фозил одамлар шаҳри”, Абу Али ибн Синонинг “Тиб қонунлари” асарларида ўрта асрларга хос жисмоний машқлар ҳақида маълумотлар берилган. Ибн Сино “Тиб қонунлари” асарининг биринчи китобида жисмоний машғулотни кишининг ёшига, соғ-саломатлигига ва касаллигига қараб, турлича шакл ва усулларда ўтказиш кераклигини таъкидлайди. Ибн Сино жисмоний тарбия тўғрисида фикр юритар экан, уни ташкил этишда кишиларнинг турли ёши ва жинсини ҳам ҳисобга олиш кераклигига алоҳида эътибор қаратади. Ибн Сино ҳар қайси ёш даврнинг ўз индивидуал хусусияти бўлишлигини гапириб, бу даврни доимо ўзгаришда, ривожланишда деб билади. Бу ўринда у бола ҳамиша тўхтовсиз ва секин-аста ўсиб боради, деган фикрни таъкидлайди, шунинг учун, дейди у, – боланинг ўсишдан тўхташи ва ўз камолотида орқага қараб кетиши мумкин эмас. Бу фикри билан Ибн Сино болаларни доимо ўстириб бориш ғоясини қаттиқ ҳимоя қилади.

IX-X асрда яшаб ўтган буюк шоир ва кураги эрга тегмаган полвон хоразмлик Паҳлавон Маҳмуддир. Ўз даврида Ҳиндистон, Эрон, Турон заминида курашнинг кенг кўламда тарқалишига катта ҳисса қўшган. Ўрта асрларда яратилган Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарида баркамолликдаги жисмоний этукликнинг ўрнига алоҳида аҳамият берилган. Асарда вояга этаётган ҳукмдорга маънавий этуклик билан бир қаторда жисмоний этуклик ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб ўтиш билан бир қаторда жисмоний машқларнинг номларини, ўтказиш жойларини, ўтказиш воситалари баён этилган. Жисмоний машқлар инсоннинг ёшига қараб белгиланиши билан бир қаторда от билан бажариладиган машқлардан камон, қилич билан бажариладиган машқлар кўрсатилган ХIV-ХV асрларда Амир Темур ва темурийлар даврида ижтимоий-иқтисодий юксалишнинг барча соҳаларида бўлгани каби жисмоний тарбия ва ҳарбий маҳоратни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу даврда кураш, қиличбозлик, шатранж (шахмат) каби турлар бўйича мунтазам равишда мусобақалар ўтказилиб турилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг спорт соҳаси нафақат мамлакатни дунёга танитиш балки халқимизнинг соғлиғини мустахкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашнинг асосий мезони сифатида катта эътибор берилди. Миллатнинг келажаги масаласи доимо жамият тарбиялаётган кейинги авлоднинг қандай камол топишига бўғлиқ бўлиб келган. Шу сабабли мамлакатимизда ҳам жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш кейинги авлодни ҳар томонлама соғлом қилиб тарбиялашга давлат олдидаги муҳим вазифа бўлиб келмоқда.

]]>
http://surgery.med.tma.uz/archives/2645/feed 0