1. КИРИШ ҚИСМИ

1.1. Мақсад ва вазифалар

Мақсад:

Талабаларга клиника тажрибасига таянган ҳолда, замонавий диагностик усуллар ёрдамида жарроҳлик соҳасида кенг учрайдиган хасталикларни: ошқозон ичак тракти, ўт пуфаги ва ўт йўллари касалликлари, жигар жарроҳлик касалликлари, ошқозон ости бези касалликлари ва ичак оқмаларини кечиш жараёни, даволаш усуллари, уй, поликлиника ҳамда шифохона шароитидаги тиббий ёрдам кўрсатишни ўргатишдан иборат.

Вазифалар:

  1. Олинган назарий маълумотларни бемор тўшаги олдида, поликлиника шароитида беморларни қабул қилишда, операцион ва боғлов хонасида қўллашни ўргатиш.
  2. Биринчи ёрдам кўрсатиш ва ташхис қўйиш учун зарур бўлган амалий кўникмалар ва кенг тарқалган диагностик усуллардан фойдаланишни ўргатиш.
  3. Беморларни мустақил равишда курация қилишни ва кўникмаларини ўргатиш.
  4. Хасталикнинг дастлабки белгилари ва клиник хусусиятларини ўргатиш.
  5. Амбулатор варақа, касаллик тарихи ва бошқа тиббий ҳужжатларни юритиш кўникмаларини ўргатиш.
  6. Талабалар билимини касалликни асосий клиник кўринишлари, кечиши, даволаш усуллари ва профилактикасини экологик муаммолар билан боғлаган ҳолда таҳлили.
  7. Соғлиқни сақлаш тизимининг Биринчи босқичларида диагностика ва дифференциал диагностика ўтказиш кўникмаларини ўргатиш.
  8. Ўткир жарроҳлик касалликларда шифокорнинг дастлабки ёрдам кўрсатиши кўникмаларни ўргатиш.
  9. Поликлиника шароитида муолажа ва назоратни белгилаш.

 

1.2. Ўқиш жараенидаги бошқа фанлар билан боғлиқлиги

Факултет жарроҳлик кафедрасидаги ўқитиш жараёни, олдинги курслардаги фанларни давоми ҳисобланади. Ўқитиш жараени ушбу билимларга таянган ва асосланган холда бўлиши лозим. Укиш жараенида нормал ва топографик анатомия, нормал ва патологик физиология, патологик анатомия, умумий хирургия, оператив хирургия, клиник фармакология, гинекология, рентген-радиология, ултратовуш диагностика фанлари билан боглик.

 

1.3. Дастур ўқитилишида янги технологияларни ўрни

Талабаларни ўқитиш жараенида беморларни текширишда қўлланиладиган мураккаб бўлмаган, традицион текширув усулларидан бошлаш лозим. Шу мақсадда бир хил назологияли бироқ кечиши бўйича хар хил бўлган беморларни кўрсатиш лозим. Мавзуга оид қўшимча кўникмалар қўлланилиши лозим – таблицалар, рентгенограммалар, слайдлар, кинофилмлар. Дастур мавзуларини ўтиш вақтида талабаларга тиббиет фанининг энг янги ютуқларини, монографиялар ва нашр этилаетган адабиетлардан келтириб таништириш лозим. Беморларни текшируви (ультратовуш текшируви, ангиографик текширув, электрокардиограмма олиш, ошқозон ичак трактини еки трахеобронхиал дарахтни эндоскопик текшируви, кам инвазив кўкрак қафаси еки қорин бўшлиғи аъзоларидаги амалиетлар бажариш ва ҳ.) вақтида янги технологияларни қўлланиши тўғрисида тушунча бериш. Шунинг учун, факултет жарроҳлиги фани бўйича ўқув базалари маҳсус жарроҳлик бўлимларида бўлиши лозим.

 

1.4. Фанни ўқитиш семестрлари

Факултет жарроҳлиги VII ва VIII семестрларда 18 кун мобайнида ўқитилади (6 соатдан). Дастур режа ва ўқув соатлар ҳисобга олган ҳолда тақсимланилган.

 

1.5. Умумий ва ўқув иши бўйича соатлар ҳажми

Ўқув жараенининг тақсимланиши (соатларда):

 

Умумий Маъруза Амалий машғулотлар Талабалар мустақил иши
173 26 82 65

 

Туртинчи курс тугатган талабалар бутун теоретик материални билиши лозим: касалликлар этиопатогенези, клиник кечиши, лаборатор текширувлар, асбоб ускуналар ёрдамидаги текширув усуллари, хар бир назология бўйича даволашда жарроҳлик тактикасини қўлланилиши ва уни бажарилишини билиш.

 

  1. ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАР ТАРКИБИ

2.1. Марузалар тартиби

 

 

п\п

Маъруза мавзулари Соатлар сони Маърузалар мазмуни
1. Ўткир аппендицит ва унинг асоратлари 2 Кўр ичак ва чувалчангсимон ўсимта туғрисида анатомик ва физиологик маълумотлар. Аппендицит таснифи. Этиология, патогенез, паталогоанатомик турлари. Клиникаси, симптомлари, ташхиси ва таққослаш ташхиси. Ўткир аппендицитни атипик жойланиши, турлари ва уларни клиникаси.

 

Уткир аппендицит асоратлари. Аппендикуляр инфильтрат, периаппендикуляр абсцесс (бирламчи ва иккиламчи), диафрагма ва жигар ости, ичаклар аро, Дуглас бўшлиги абсцесслари, пилефлебит, перитонит. Асоратларни клиникаси, ташхис куйиш, даволаш усуллари. Беморларни реабилитацияси.

2. Қорин деворини чурралари ва унинг асоратлари 2 Чурра деб нимага айтилади, ҳакида тушунча, чурраларни таркибий қисми патанатомияси. Этиология ва патогенези (чурраларни қисилиб чиқишида умумий ва маҳалий сабаблар, мойиллик ва келтириб чиқарадиган омиллар). Туғма ва ортирилган чурралар. Чурраларни умумий белгилари, ташхиси ва даволаш усуллари, Амалиетдан сўнг беморларни парвариш ва реабилитация қилиш.

 

Киндик, сон, чов, ок чизик, амалиетдан кейинги чурраларини анатомик хусусиятлари, клиник манзараси, ташхиси ва таққосий ташхиси. Даволаш усуллари. Амалиёт турлари.

Чурра асоратларини келиб чиқиш сабаблари, клиникаси, ташхис ва таққосий ташхис ўтказиш. Чурралар қисилиш турлари, эластик ва нажасли қисилиш. Эластик қисилишни турлари: ретроград, деворий ёки Рихтер-Литтре. Қисилган аъзодаги паталогоанатомик ўзгаришлар, клиникасини ўзига хос кечиши ретроград, деворий ва нажасли қисилишларда. Шу қисимларда операция қилишни ўзига хос йўллари, ичакни кесиб олиб ташлашга кўрсатмалар.

3. УТК. Сурункали ва уткир тошли холецистит ва унинг асоратлари 2 Ўт пуфаги ва ўт йўлларини анатомияси ва физиологияси тўғрисида маълумотлар. Тош ҳосил бўлишини этиологияси ва патогенези. Ўткир ва сурункали холециститлар (тошли ва тошсиз). Таснифи, клиникаси ва ташхис кўйиш усуллари, таққослаш ташхиси.

 

Ўткир тошли обтурацион холецистит; ўт пуфагини истисқоси ва эмпиемаси, клиникаси, ташхис қўйиш усуллари ва операция усулини танлаш, даволаш йўллари. Холедохолитиаз . Катта дуоденал сурғичда (КДС) тошни тиқилиб қолиши, билиар панкреатит, холедохни терминал қисми ва КДС чандиқли торайиши, механик сариқлик, холангитлар. Клиникаси, ташхис қўйиш ва таққослаш ташхиси ўтказиш. Хирургик тактика. Обтурацион сариқлик клиникасига хос хусусиятлар, сариқликни бошка турлари билан таққослаш ташхис ўтқазиш. Ўт йўлларини дренажлаш усуллари. Ҳозирги замон қўланиладиган инвазив ва каминвазив даволаш усуллари.

4. Ошқозон ости бези касалликлари 2 Ошқозон ости безини анатомияси ва физиологияси. Ўткир панкреатитни ривожланиши этиопатогенетик сабаблари. Касаллик ривожланишида катта дуоденал сурғични анатомик холати, дуоденостаз, пархезни бузилиши, алкогол, инфекция, қон томирларни ўзгариши, жароҳат таъсирлари. Патологик анатомияси, клиникаси, ташхис қўийш ва таққослаш ташхиси ўтказиш. Панкреатит асоратлари. Даволаш усуллари. Операцияга кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар. Хирургик йўл билан даволаш принциплари.
5. Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касаллиги. 2 Ошқозон ва 12 бармоқли ичак туғрисида анатомо-физиологик маълумотлар. Этиология ва патогенез (ташқи муҳитни ножўя таъсирлари, марказий ва вегетатив нерв системаси, нейроэндокрин бузилишларни аҳамияти. Маҳалий ва агрессив сабабларни таъсири). Патологик анатомияси. Яра касаллигини ривожланиши босқичлари. Клиникаси, ташхиси, таққослаш ташхиси. Хирургик йўл билан даволашга кўрсатмалар ва усуллари.
6. Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касаллиги асоратлари 2 Ярадан қон кетиш, Ошқозон ва 12 бармок ичак ярасини тешилиши (тешилма), Клиник манзараси, ташхис ва таққослаш ташхиси ўтказиш. Шошилинч амалиётга турлари. Асоратларни даволаш йўллари.

 

Ошқозон ва 12 бармоқ ичакни чандиқли деформациялари (стеноз), Ошқозонни пилородуоденал, тана қисми ва кардия соҳаларини деформацияси ярани кушни аъзога сингиб утиши (сингилмаси), ярани хавфли усмага айланиши (усмаланма-малигнизация). Клиник кўриниши, диагностика, таққослаш ташҳиси, ўзига хос симптомлари, хирургик давога кўрсатма.

7. Постгастрорезекцион синдромлар 2 Назология тўғсида тушунча. Касаллик таснифи. Битмаган яралар, меъда рецидив яралар, ингичка ичак пептик яралари, меъда ва кўндаланг чамбар ичак ўртасидаги оқма яра, олиб келувчи қовузлоқ синдроми, демпинг-синдром ва бошқалар. Келиб чиқиш сабаблари, клиник кечиши, диагностика турлари, дифференциал диагностика. Консерватив даволаш турлари. Жарроҳлик усулида даволаш турлари. Реконструктив амалиетларга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. Ваготомия ва ёндош амалиётларга боғлиқ бўлган постваготом синдромлар. Органик ва функционал турлари. Клиник кечиши Ташҳислаш. Даволаш усуллари ва тактикаси. Консерватив даволаш усуллари ва кўрсатмалар. Жарроҳлик усулида даволаш ва унинг турлари.
8. Жигар хирургик касалликлари 2 Жигар анатомияси физиологияси тўғрисида маълумотлар. Жигар хирургик касалликлар таснифи. Беморларни текшириш усуллари, текшириш асбобларини касалликни аниқлашдаги аҳамияти (УТТ, компьютер магнит-резонанс томография целиакография, спленопортография, флебография, лапароскопия). Пиоген ва амёбали абсцесслар клиникаси, таққослаш ташхиси ўтказиш, даволаш йўллари. Жигар паразитар ва нопаразитар пуфак касалликлари клиникаси, ташхис ва таққослаш ташхиси, даволаш йўллари, асоратлари. Хирургик даволаш усуллари.

 

Паразитар касалликлар тўғрисида тушунча. Паразит характеристикаси. Жигар эхинококкоз ва альвеококкози гидатидли тури. Тарқалиш турлари, клиник кечиши. Ташхислаш ва дифференциал ташҳислаш. Асбоб ускунали текшириш усуллари (рентгеноскопия, ультратовуш текшириш усули, компьютер томография, лапароскопия, ангиография, ретроградли панкреато-холангиография). Эхинококкоз асоратлари ва уларни клиник кечиши. Жигар асоратланмаган ва асоратланган эхинококкоз турларида жарроҳлик даволаш усуллари. Жарроҳлик амалиет турлари таснифи. Бўшлиқни бартараф этиш усуллари. Эхинококкэктомиядан кейинги қолдиқ бўшлиқларни йўқотиш жарроҳлик амалиетлари.

9. Портал гипертензия ва унинг асоратлари 2 Жигар циррозини портал гипертензия ва асцит билан кечишини этиологияси, патогенези. Таснифи. Клиник кечиши. Диагностикаси. Асбоб ускуналар ердамида ташҳислаш усуллари (целиакография, спленопортография, спленопортоманометрия, УТТ, лапароскопия, компьютер томография, радионуклидли текширув усули ва бошқалар). Сленомегалия ва гиперспленизм. Клиник кечиши, диагностикаси ва дифференциал ташҳислаш.

 

Портал гипертензиянинг жигар ичи ва аралаш турлари, асбоб ускуналар ердамида ташҳислаш усулларининг моҳияти.

Портал гипертензияда жарроҳлик амалиетининг қўлланилиши ва унинг даврийлиги. Асоратланмаган ва асоратланган портал гипертензия турларида жарроҳлик амалиетига кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар.

Қизилўнгач ва меъда кардиал қисми варикоз веналардан қон кетиши, дифференциал ташҳислаш. Эндоскопиянинг аҳамияти (эндовазал ва перивазал склеротерапия). Блекмор зондини қўлланилиши. Жарроҳлик амалиетини қўлланилиши.

Жигар циррозидаги асцит. Таснифи. Диагностикаси, дифференциал диагностикаси. Даволаш тактикаси. Консерватив даволаш. Жарроҳлик амалиетига кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. Жарроҳлик амалиети турлари (лапароцентез, перитонеоатриал шунтлаш, перитонеовеноз шунтлаш).

Бадда-Киари синдроми, тушунчаси. Клиник кечиши, диагностикаси, даволаш усуллари.

10. Қалконсимон без касалликлари 2 Буқоқ ҳақида тушунча, учраши, этиопатогенези, клиник белгилари диагностикаси ва давоси. Консерватив ва оператив даво принциплари.
11. Йўғон ва туғри ичак касалликлари 2 Йўғон ичак тўгрисида анатомик ва физиологик маълумотлар. Йўғон ичак касалликларини текшириш усуллари ва таснифи. Гиршпрунг ва Крон касалликлари, носпецифик ярали колит (НЯК) этиопатогенези, клиникаси, ташхиси ва таққосий ташхис ўтказиш. Хирургик даволашга кўрсатмалар, операция турини танлаш.

 

Тўгри ичакни анатомияси ва физиологияси. Тўғри ичак касалликларини текшириш усуллари ва таснифи. Бавосил, тўғри ичак тушиши, анал тешиги ёрмалари, яллиғланиш, тўғри ичак оқмалари, касалликларини клиникаси, таснифи, ташхис қўйиш ва таққосий ташхис ўтказиш. Консерватив ва оператив даволаш усуллари, уларга кўрсатмалар. Беморларни операцияга тайёрлаш ва операциядан кейинги даврда олиб бориш. Тўғри ичак касалликларини   олдини олиш (профилактикаси).

12. Ўткир ичак тутилиши 2 Ичак тутилиши ҳақида тушунча. Келиб чиқиши, патогенези, анатомик жойлашуви, клиник кечиши бўйича таснифлар. Механик ичак тутилиши (обтурацион ва странгуляцион). Клиник-морфологик турлари. Ичак тутилишини жойлашувига, турига қараб улар клиникаси, ташхиси ва таққослаш ташхиси. Консерватив ва оператив даволаш принциплари. Операция турлари. Ичак инвагинацияси, клиникаси, ташхис қўйиш ва таққослаш ташхиси. Инвагинация турлари. Дезинвагинация ва инвагинатни кесиб олиб ташлашга кўрсатмалар. Операция турлари. Динамик ичак тутилиши, этиопатогенетик сабаблар, кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи аъзоларини ва қорин пардасини ортида жойлашган аъзоларни касалликлари таъсири сифатида кузатиладиган ичак тутилишлар. Юқорида кўрсатилган ичак тутилишларни клиникаси, ташхис ва таққослаш ташхиси ўтказиш. Консераватив ва оператив даволаш принциплари
13. Ўткир перитонит, ичак оқмалари 2 Қорин парда тўғрисида анатомик ва физиологик маълумотлар.   Перитонитда йирингли яллиғланишни жойлашишига, суюқликни хусусиятига, касалликни чақириш сабабларига кўра таснифлар. Ўткир йирингли перитонитни келиб чиқиш манбалари. Ҳимоя килиш механизмларни касалликни чегара-лашдаги аҳамияти. Этиопатогенези, патологик анатомияси. Қорин пардани сўриш хусусиятини бузилиши, ичак парези, гемодинамикани ўзгариши, интоксикация ва гомеостазни бузилишини перитонитнинг клиник кўринишини ривожланишидаги ўрни. Ташхис, таққосий ташхис. Замонавий комплекс даволаш усуллари. Оператив даволашнинг ўзига хос томонлари. Перитонитларни диагностикаси ва даволашда шошилинч ёрдамни ташкил қилишнинг аҳамияти.

 

Ичак оқмалари ҳақида тушунча. Ортирилган ва сунъий оқмалар. Таснифи.

Патологик ичак оқмалари келиб чиқиш сабаблари. Клиник кечиши. Организмдаги бузилишлар. Диагностика ва таққослаш ташхиси. Консерватив ва оператив даволаш усуллари

 

 

2.2. Амалий машғулотлар режаси.

 

п/п

Амалий машғулот мавзуси Соатлар сони Машғулот мазмуни
1. Факултет хирургия предмети. Беморлар курацияси. 4 Талабаларни клиника ва факултет хирургия кафедраси тарихи билан таништириш. Касаллик тарихи схемасини тахлил қилиш. Беморларни курация қилиш ва талабалар навбатчилик жадвалини тузиш.

 

Мазмуни: талабалар билан клиника ва факултет хирургия кафедраси тарихи, Узбекистан хирургик мактабларининг келиб чиқиши туғрисида сухбат ўтказилади. Рус хирургик мактабларининг факултет клиникаси ривожланишидаги тутган ўрни хақида айтилади. Ўкитувчи талабаларга факултет хирургия циклида нималарни билиб олишлари кераклигини тушинтиради. Касаллик тарихи схемаси билан таништирилгандан сўнг талабаларга курация учун беморлар берилади ва талабалар беморларнинг шикоятлари,   касалликнинг   бошланиш   ва ривожланиш тарихини, хаёт тарихини диққат билан ўрганиб чиқишади ва бундан ташкари, объектив кўрикни ўтказишади. Шундан кейин талаба ўкитувчига беморни дастлабки ташҳиси, текшириш режаси ва даволаш хақида ўз фикрини айтади. Кейин талаба шу беморга клиникада ўтказилган текшириш натижалари билан танишади, таққосий ташҳис ўтказади ва якуний ташхис шакллантириб, уни асослайди. Ўкиш цикли охирида ушбу касаллик буйича талаба касаллик тарихини ёзиб, уни дарс вақтида ўқитувчи ва гурухдошлари олдида ҳимоя қилади. Бундан ташқари, хар бир талаба цикл давомида 2 марта шошилинч хирургия буйича навбатчиликда туради ва навбатчи бригада ишларида фаол иштирок этади. Маьсул жарроҳ билан бирга қабул бўлимида беморларни кўради, навбатчи жарроҳ назоратида   тушган   беморларни   касаллик тарихини тўлдиради, кечки беморлар кўригида ва шошилинч операцияларда иштирок этади.

2. Ўткир аппендицит ва унинг асоратлари. 6 Талаба ўткир аппендицитнинг турли патологик шаклларини клиник-анатомик таснифи, клиникаси, ташҳиси, таққосий ташҳиси ва даволашни, шу билан бирга ёш болаларда,  кексаларда ва ҳомиладор аёлларда ўзига хос кечишини ўрганади. Ўсимтанинг жойлашувига, патологик шаклига кўра оператив усулларининг ўзига хослигини аниклашни ўрганади.

 

Талаба ўткир аппендицитнинг нотипик кечиши клиникасини, операцияга ва операциядан кейинги даврда бўлиши мумкин бўлган асоратларни, уларни ташхиси, таққосий  ташхис ўтказишни, даволаш тактикасини ўрганади. Периаппендикуляр инфильтрат ва абсцесслар (диафрагма ости, жигар ости, ичаклараро ва Дуглас бўшлиги абсцесслари) клиникасини ўрганади. Талаба ўткир аппендицит билан кўр ичак ўсмаси, меьда ва 12 бармоқ; ичак яраси тешилиши, бачадондан ташқари хомила, буйрак санчиғи, ўткир холецистит ва панкреатит ўртасида таққосий ташхис ўтказишни ўрганади

3. Корин чурралари ва унинг асоратлари 6 Кўп учрайдиган чурралар клиникаси, ташхиси, таққосий ташхиси, даволаш усуллари (чов, сон, киндик, қорин оқ  чизиғи ва операциядан кейинги чурралар).

 

Мазмуни: талаба қорин девори чурраларини, келиб чиқиш сабаблари ва механизми хақида тушинчаларни олади. Турли хил чурраларни клиникаси, таққоссий ташхис қўйиш, операцияга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар, операция турлари; сирғалувчан чурраларни операциясини ўзига хос томонлари; туғма ва орттирилган киндик, чов чурраларини анатомик ва клиник фарқи; тўғри ва эгри чов чурраларини анатомик ва клиник фарқи, оператив даволаш йўллари; гигант, вентрал чурра билан хасталанган беморларни операцияга тайёрлаш, операциясини ўзига хос томонлари, операциядан кейинги даврда олиб  боришни ўрганади.

Турли хил чурраларни клиникаси, таққоссий ташхис қўйиш, операцияга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар, операция турлари; сирғалувчан чурраларни операциясини ўзига хос томонлари; туғма ва орттирилган киндик, чов чурраларини анатомик ва клиник фарқи; тўғри ва эгри чов чурраларини анатомик ва клиник фарқи, оператив даволаш йўллари; гигант, вентрал чурра билан хасталанган беморларни операцияга тайёрлаш, операциясини ўзига хос томонлари, операциядан кейинги даврда олиб  боришни ўрганади.

Талаба қорин чурраларини асоратларини: яллиғланиш, копростаз, тўғриланмаслик, қисилиб қолиш клиникасини, ташхисини, таққосий ташхисини ва даволашни; ахлатли ва эластик қисилиш хақида тушинчани; чурра қисилишини клиник белгиларини, қисилган аъзода бўладиган паталогоанатомик ўзгаришларни (странгуляцион бўғиқ, қисилган ичакда, катта чарвида бўладиган ўзгаришлар, чурра суви, ишемик некрозлар); операцияни ўзига хос томонларини, қисилган аъзони хаётга мойиллигини аниқлашни, ичак резекциясига кўрсатмаларни; чурра ўз ўзидан ёки зўрлаб тўғрилангандаги қиланадиган тактикани; сохта тўғриланиш ва сохта қисилиш хақида тушунчани; қисилган чурра операциясини босқичларини; чурра қопи флегмонасини жойлашган ўрнига қараб, операцияни ўзига хос хусусиятлари ўрганади. Талабалар эътиборини деворий (Рихтер) қисилишига қаратилади.

4. УТК. Сурункали ва уткир тошли холецистит ва унинг асоратлари 6 Талаба ўт тош касаллиги (УТК) хақида тушунчани, холецистолитиазни ва уни асоратларининг таснифини; ўткир холециститни хар-хил турлари клиникаси ва ташхисини; ноинвазив ва инвазив текширув усулларини (ультрасонография, ретроград панкреатохолангиография, тери-жигар орқали холангиография) ЎТК аниқлашдаги ахамиятини; ёши ўтган, қария беморларда ўткир тошли холециститни ўзига хос клиникасини ва хирургик тактикасини; ўткир обтурацион тошли холециститни, истиско, ўт қопи эмпиемасини ўзига хос клиник кечишини; Мириззи синдроми (тошни гепатикохоледохга ёпишиши натижасида, гепатикохоледохни ўт пуфаги билан қўшилиб кетиши) клиникасини, ташхиси ва хирургик даволашни; операцияга кўрсатмалар (анъанавий холецистэктомия, лапароскопик холецистэктомия, литотрипсня – ўт қопи тошларини майдалаш) ва қарши кўрсатмаларни ўрганади.

 

Талаба ўткир холецистит ва уни асоратларини клиникаси, ташхиси, таққосий ташхисини;  диагностикада УТТ ва рентген текширув усулларини ахамиятини; хирургик давони танлашни ўрганади.

5. Ошқозон ости бези касалликлари 6 Ўткир панкреатитиннг клиникаси, ташхиси, таққосий ташхисн, давоси. Мазмуни: талаба ўткир панкреатитнинг турларини клиник кечишини, касалликни ривожланишида «трипсин» ва «липаза» даврларини ахамиятини, касалликни патологик жараённи ривожланиши даврига кўра клиник кечишини ўзига хослигини, касаллик ташхисида лаборатор текширувларнинг ахамиятини, панкреатитни бошқа ўхшаш касалликлар билан таққкосий ташхиси ўтказишни ва даволаш  тактикасини ўрганади.
6. Ошқозон ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги. 6 Талаба ошқозон ва 12 бармоқ ичак яра касаллини клнникасини, ташхисини, таққосий ташхисини, давосини ўрганишади. Талабалар  эътиборини асоратланмаган яра каслллигинн факултет терапия кафедрасида ишлаб чиқилган консерватив давосига; каллёз ва сингиб ўтган ярани клиникасипи ўзига хослигига; ЭФГДС, рентгенологик текширув, компьютер томографияларда яра холатини бахолашга, хирургик давони танлашга қаратиш керак.
7. Ошқозон ва 12 бармоқ яра касаллигини асоратлари 6 Талаба Ошқозон касаллиги билан боғлик бўлган ва алоқаси бўлмаган қон кетиш клиникасини, ташхисини, таққосий ташхисини; қон кетиш даражасига қараб таснифланишини; қон кетиш маибаини аниқлашда  эндоскопияни ахамиятини; консерватив ва оператив даволаш усулларини; яра билан боғлиқ бўлмаган холдаги Ошқозондан қон кетишни (Меллори-Вейс снндроми, геморрагик эрозив гастрит, емирилаётган ўсма, жигар циррози-портал гипертензия, қизилўнгачни варикоз кенгайган веналарни) фарқлашни; даволаш тактикасини; гомеостазни коррекциясини, анемияга қарши курашни, ошкозон-ичак тизими, юрак-қон томир на ўпка системаларнни операцияга тайерлашни  ўрганади.

 

Талаба Ошқозон ва 12 бармоқ яраси тешилганда кузатиладиган симптомларни; тешилишни таснифини, паталогоанатомик кўринишини; босқичлари бўйича клиник кечишини, ташхисини ва таққосий ташхисини; оператив даволаш тактикасини; паллиатив ва радикал операцияларга кўрсатмаларни; тешилиб ёпилган перфорацияни; перфорация олди холатини ўрганади..

8. Постгастрорезекцион синдромлар 6 Назология тўғрисида тушунча. Касаллик таснифи. Битмаган яралар, меъда рецидив яралар, ингичка ичак пептик яралари, меъда ва кўндаланг чамбар ичак ўртасидаги оқма яра, олиб келувчи қовузлоқ синдроми, демпинг-синдром ва бошқалар. Келиб чиқиш сабаблари, клиник кечиши, диагностика турлари, дифференциал диагностика. Консерватив даволаш турлари. Жарроҳлик усулида даволаш турлари. Реконструктив амалиетларга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. Ваготомия ва ендош амалиетларга боғлиқ бўлган постваготом синдромлар. Органик ва функционал турлари. Клиник кечиши Ташҳислаш. Даволаш усуллари ва тактикаси. Консерватив даволаш усуллари ва кўрсатмалар. Жарроҳлик усулида даволаш ва унинг турлари.

 

Талаба ярали торайишни босқичига қараб клиник кечишини, торайма даражасини аниқлашда рентгенологик текширувни ахамиятини, операцияга мутлоқ ва нисбий кўрсатмаларни, оператив даво турларини ўрганади.

Талаба бошқа аъзога сингиб ўтган ва малигнизацияга учраган ярани ўзига хос клиник кечишини, ташхисини, таққосий ташхисини ва даволаш тактикасини ўрганади. Пенетрация ёки малигнизация борлигини тасдиқловчи махсус лаборатор, инструментал текширув усуллари билан танишади ва шу тоифа беморларни даволашии ўзига хос томонларини ўрганади.

9. Жигар  хирургик  касалликлари. 6 Талаба жигарни хирургик касалликларни таснифини; жигар функционал холатини бузилишида (цитолиз синдроми, холестаз синдроми, жигар хужайрасини етишмовчилиги синдроми, яллиғланиш синдроми) лабаротор текширувлардаги ўзгаришларни, жигар шикастланганлигини билдирувчи биохимик тестларни ахамиятини; жигар пиоген, амёбали абсцесслари клиникасини, ташхисини, клиник кечишини; этиопатогенетик сабабларига кўра даволаш тактикасини ўрганади. Жигарни нопаразитар кисталарини турларини, ташхисини, таққосий ташхиснни, клиник кечишини, даволаш тактикасини; хар-хил хирургик оперцияларга кўсатмаларни ўрганади.

 

Паразитар касалликлар тўғрисида тушунча. Паразит характеристикаси. Жигар эхинококкоз ва альвеококкози гидатидли тури. Тарқалиш турлари, клиник кечиши. Ташхислаш ва дифференциал ташҳислаш. Асбоб ускунали текшириш усуллари (рентгеноскопия, ультратовуш текшириш усули, компьютер томография, лапароскопия, ангиография, ретроградли панкреато-холангиография). Эхинококкоз асоратлари ва уларни клиник кечиши. Жигар асоратланмаган ва асоратланган эхинококкоз турларида жарроҳлик даволаш усуллари. Жарроҳлик амалиет турлари таснифи. Бўшлиқни бартараф этиш усуллари. Эхинококкэктомиядан кейинги қолдиқ бўшлиқларни йўқотиш жарроҳлик амалиетлари. Жигар бирга келувчи эхинококкозда жарроҳлик амалиети, жарроҳлик амалиет кетма кетлиги. Жигар эхинококкозини жарроҳлик усулида даволашнинг натижалари.

10. Портал гипертензия ва унинг асоратлари 6 Жигар циррозини портал гипертензия ва асцит билан кечишини этиологияси, патогенези. Таснифи. Клиник кечиши. Диагностикаси. Асбоб ускуналар ердамида ташҳислаш усуллари (целиакография, спленопортография, спленопортомано-метрия, УТТ, лапароскопия, компьютер томография, радионуклидли текширув усули ва бошқалар). Сленомегалия ва гиперспленизм. Клиник кечиши, диагностикаси ва дифференциал ташҳислаш.

 

Портал гипертензиянинг жигар ичи ва аралаш турлари, асбоб ускуналар ердамида ташҳислаш усулларининг моҳияти.

Портал гипертензияда жарроҳлик амалиетининг қўлланилиши ва унинг даврийлиги. Асоратланмаган ва асоратланган портал гипертензия турларида жарроҳлик амалиетига кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар.

Қизилўнгач ва меъда кардиал қисми варикоз веналардан қон кетиши, дифференциал ташҳислаш. Эндоскопиянинг аҳамияти (эндовазал ва перивазал склеротерапия). Блекмор зондини қўлланилиши. Жарроҳлик амалиетини қўлланилиши.

Жигар циррозидаги асцит. Таснифи. Диагностикаси, дифферен-циал диагностикаси. Даволаш тактикаси. Консерватив даволаш. Жарроҳлик амалиетига кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. Жарроҳлик амалиети турлари (лапароцентез, перитонеоатриал шунтлаш, перитонео-веноз шунтлаш).

Бадда-Киари синдроми, тушунчаси. Клиник кечиши, диагностикаси, даволаш усуллари.

11. Қалконсимон без касалликлари. 6 Буқоқ хақида тушунча, учраши, этиопатогенези, клиник белгилари  диагностикаси ва давоси. Консерватив ва оператив даво принциплари
12. Йўғон ва тўғри ичак касалликлари 6 Талаба носпецифик ярали колит, Гиршпрунг ва Крон касалликларининг клиникасини, ташхисини ва таққосий ташхисини, асоратларнни; йўғон ичак касалликларида беморни текширув усулларини (тўғри ичакни бармоқ билан текшириш, ирригография, ректороманоскопия ва колоноскопия) ахамиятини; консерватив ва оператив даволаш усулларини; йўғон ичакни асоратланган касалликларида даволаш тактикасини; операцияни хажми ва хусусиятини ўрганади.

 

Талаба тўғри ичак касалликларини клиникасини, ташхисини ва таққосий ташхисини; жигар циррозида, кичик чаноқ аъзолари саратони ва бошқа касалликларда бавосил тугунчаларини иккиламчи кенгайиши сабабларини; тўғри ичак тушишидаги хар-хил босқичларга ташхис ўтказишни; парапроктитларни турларини ва даволаш тактикасини; операция усулларини ўрганади.

13. Ўткир ичак тутилиши 6 Талаба механик ичак тутилишини хар-хил турларини клиникасини, ташхисини; обтурацион ва странгуляцион ичак тутилишини ўзига хос клиник кечишини; сув-электролит баланси ва кислота-ишқор мувозанати бузилишини ахамиятини; клиник кечиши ўхшаш бошқа касалликлар билан таққосий ташхис ўтказишни; хар-хил механик ичак тутилишида консерватив ва хирургик даволаш тактикасини; операциядан олдин беморни тайёрлаш ва операциядан кейинги даврни олиб боришни; ичакни резекциясига кўрсатмаларни ўрганади
14. Ўткир перитонит, ичак оқмалари. 6 Талаба перитонитни этиологиясини, тарқалишини, сабаби ва босқичига нисбатан клиник кечишини ва ташхисини; хар-хил текширув усуллари асосида барвақт ташхис қўйишни, таққосий ташхис ўтказишни; операцияга кўрсатмаларни, операцияга тайёрлашни, ва даволашни; қорин бўшлиғини найчалашга кўрсатмаларни; операциядан кейин ривожланиши мумкин бўлган паралитик ичак тутилиши билан курашишни (ичакни бўшатиш ва операциядан кейинги даврда беморни эрта озиқлантириш мақсадида назоинтестинал ва трансанал интубация ўтказиш) ахамиятини, перитониал ва ичак лаважи, абдоминал диализ ўтказишпи; операциядан кейинги даврни олиб боришни (гемодинамик ва гомеостаз бузилишлари, интоксикация билан курашиш); перитонитни даволашда антибиотикларни ахамиятини ўрганади.

 

Талаба ичак оқмаларини хирургия фанида юқори муаммолилиги, олдини олиш усуллари, бўлиши мумкин бўлган асоратлар, диагностика усулларини ўрганади. Бундан ташқари ичак оқмалари этиологияси, тарқалиши, диагностикаси, диференциал диагностикаси, операцияга кўрсатмаларни ва операцияга тайёрлашни ўрганади.

 

2.3. Мустақил иш мавзулари ва ўтказиш тартиби

Мавзу Соат Дарс мазмуни
1. Жарроҳлик бўлими иш тартиби 4 Хирургик бўлимда ишни ташкиллаш-тирилганлиги, операцион – боғлам алмаштириш блокли хирургик бўлимни терапевтик бўлимдан принципиал фарқи. Операциядан кейинги даврда беморларни олиб бориш Стационар ва санатор- курорт даволаш. Реабилитацион терапия усуллари. ВКК ва ВТЭК усуллари.
2. Ички чурралар 3 Клиник белгилари, диагностика, дифференциал диагностикаси. Ўз вақтида диагностика ахамияти. Дифференциал диагностика, даволаш.
3. Қорин мушаклари дистазаси 3 Этиопатогенези. Консерватив терапия ва профилактика принциплари. Оператив даво турлари ва унга кўрсатма
4. Пти учбурчаги ва оралиқ чурралари 3 Чурралар турлари. Даволаш усуллари, бўлиши мумкин бўлган асоратлар. Пластика усуллари.
5. Уткир аппендицит атипик кечиши 4 Чувалчангсимон усимта атипик жойлашуви, жойлашувига караб клиник кечими. Хомиладорларларда, кекса ва еш болаларда кечиши ўзига хос томонлари. Уткир аппендицит атипик клиникасида диагностик лапароскопияга курсатмалар.
6. Ошқозон ўткир яралари ва эрозиялари 3 Этиология ва патогенези, турлари ва шакллари, клиник белгилари, диагностикаси, давоси.
7. Полипозлар 4 Клиник белгилари, диагностикаси, дифференциал диагностикаси. Диагностика ва диференциал диагностикасида эндоскопик усуллар ўрни. Жарроҳлик тактика.
8. Ут пуфаги дискинезияси 4 Сабаблари. Клиник кечиши. Диагностика турлари. Дифференциал диагностикаси. Даволашда янги технологиялар.
9. Жигар ўсмалари 3 Этиопатогенез. Клиник даврлари, кечиши, диагностика ва хирургик ва интервенцион терапия роли. Жарроҳлик амалиёти техникаси.
10. Ошкозон ости бези киста ва оқмалари 4 Ошкозон ости бези киста ва оқмалари тушунча. Диагностика, инстурментал тешкирувлар ахамияти. Даволаш усуллари ва кам инвазив усуллар ўрни.
11. Йўгон ичак ўсмалари 4 Таснифи. Шикастланган аъзо турига кўра клиник кўриниши. Асоратлари диагностикаси, дифференциал диагностикаси. Касаллик стадиясига кўра даво турлари.
12. Кавшар касаллиги. 4 Клиник белгилари ва диагностикаси. Кавшар касаллиги таснифи. Оператив ва лапароскопик даво турлари.
13. Гинекологик перитонитлар 4 Этиологияси, турлари. Клиник белгилари. Диагностика ва дифференциал диагностикаси. Жарроҳлик тактика. Оператив даволаш турлари.
14. Кукрак кафаси травмалари 3 Кукрак кафаси хирургик анатомияси. Кукрак кафаси травмалари классификацияси, клиник манзараси, ташхислаш алгоритми. Ковургалар епик ва очик синиши. Кукрак кафаси тумток жарохатлари, кукрак кафаси кесиб утувчи жарохатлари, упка жарохатлари. Пневмоторакс турлари. Трахея ва бронх ет жисимлари.
15. Корин бушлиги аъзолари травмалари 3 Абдоминал травмалар классификацияси, клиник манзараси, ташхислаш алгоритми. Абдоминал травмларда даволаш тактикаси. Жигар, талок, 12 бармок ичак, ошкозон ости бези, ингичка ва йугон ичак травмлари.
16. Ингичка ва йуғон ичакдан қон кетиш 4 Клиник белгилари ва диагностикаси. Кон кетиш даражасини бахолаш. Консерватив ва оператив давога курсатмалар ва турлари. Каминвазив усуллар.
17. Мезентериал тромбоз 4 Клиник белгилари ва диагностикаси. Қиесий ташхислаш. Диагностик лапароскопияга курсатмалар. Оператив даво турлари.
18. Ўткир қоринни симуляция килдиган касалликлар 4 Ўткир қоринни симуляция килдиган касалликлар таснифи, клиник белгилари, диагностика усуллари. Диагностик лапаросуопияни ахамияти.

 

2.4. Амалий куникмалар руйхати.

  1. Ошкозонга зонд урнатиш ва ювиш.
  2. Сифон хукна бажариш техникаси.
  3. Тугри ичакни бармок ердамида текшириш.
  4. «Йутал туртки» белгиси аниклаш.
  5. Щеткин-Блюмберг симптомини аниклаш.
  6. Уткир аппендицит симптомларини аниклаш (Ровзинг ва Ситковский симптомлари).
  7. Уткир холецистит симптомларини аниклаш (Мюсси-Георгиевский ва Ортнер-Греков симптомлари).
  8. Уткир ичак тутилиши симптомларини аниклаш (Скляров ва Кивул симптомлари).
  9. Уткир панкреатит симптомларини аниклаш (Керте ва Мейо-Робсон симптомлари).

 

  1. Ўзлаштириш назорати.

Талабалар ўзлаштириши ва билими хар кунги амалиет машғулотларида, оралиқ ва якуний назоратларда юз баллик система билан назорат қилиниб туради.

 

Талаба билимини баҳолаш тизими

Назарий билимни баҳолаш Максимал балл,% Амалий кўникма ишларини баҳолаш Максимал балл,%
1. Мавзу бўйича конспект ёзиш 5 Амалий кўникмага оид кўрсатмаларни белгилаш 5
2. Мавзу бўйича назарий билимни баҳолаш 20 Амалий кўникма бажарилиши соҳасини аниқлаш 5
3. Тест топшириқларини тўғри ечиш 5 Амалий кўникмани бажариш учун зарур бўлган асбоб ва анжомларни танлаш 5
4. Вазиятли масалаларни тўғри ечиш 10 Амалий кўникманинг қадамма-қадам босқичларини айтиб бериш 25
5. Мавзу бўйича ТМИ топшириғини бажариш 10 Олинган натижаларни даволаш стандартлари билан таққослаш ва баҳолаш 10
    50 (40)   50 (60)
  Жами 100

 

 

5-жавдал

Баҳолаш усуллари Тезкор тестлар, ёзма иш, оғзаки сўров, презентациялар
Баҳолаш мезонлари 1. Машғулот мавзуси бўйича конспектларда мавзуни тўлиқ очиб бериш–максимал – 5 балл.

 

Талабанинг машғулот мавзуси бўйича дафтарларини ёзиш, презентацияларни тайёрлаш кўрсаткичини назорат қилишда қуйидаги мезонлар қўлланилди:

а) 5 балл учун талабанинг конспекти қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

-мавзу бўйича янги манбалардан (интернет, хорижий адабиёт манбаларидан фойдаланиш ва б.) фойдаланган бўлиши;

-мавзу бўйича амалий кўникма тўлиқ ёритилган;

-графикли органайзерлар ва презентациялар бўйича мустақил мушоҳада юритиш;

-мавзунинг моҳиятини тушунтириш;

-аниқ тасаввурга эга бўлиш

б) 4-3 балл учун талабанинг конспекти қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

-мавзу бўйича янги манбалардан (интернет ва б.) фойдаланган ҳолда мавзуни ёритиш;

-графикли органайзерлар ва презентациялар бўйича мустақил мушоҳада юритиш;

-мавзу бўйича мустақил мушоҳада юритиш;

-мавзу моҳиятини тушунтириб бера олиш

в) 2-1- балл учун талабанинг конспекти қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

-мавзу бўйича маъруза материалларидан презентация ва органайзерлар кам;

-манбалардан фойдаланмаган;

-берилган уй вазифаси мавзуси бўйича тасаввурга эга эмас, вазифа бажарилмаган.

г) 0- балл, мавзу бўйича конспект ва уй вазифаларини тайёрлаб келмаган талабаларга берилади.

 

2.Машғулотда  талабанинг назарий билимини баҳолаш

Назарий билимни баҳолаш-максимал балл – 20 балл

а) 15-20 “аъло” балл учун талабанинг назарий билим тайёргарлиги қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

– талаба машғулот мавзуси бўйича талабанинг жавоби тўлиқ, турли манбалардан олинган қўшимча маълумотларга бой, билим ҳажми дастур доирасидан чиқади. Дастурда тавсия этилган асосий адабиётларни тўлиқ ўзлаштирган ва қўшимча адабиётлар билан таниш.

– мавзу бўйича саволларга жавоб беришда ижодий фикрлайди, аниқ жавоб беради ва жавобини мантиқан асослайди.

– талаба мавзу муҳокамаси, мунозараларда фаол қатнашади, ўз фикрини ҳимоя қилади. Интерактив ўйинларда фаол ва ижодий қатнашади– талаба турли материалларни билади ва айтиб бера олади ҳамда тасаввурга эга бўлади.

б) 10-14 “яхши” балл учун талабанинг назарий билим тайёргарлиги қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

– талаба ўрганилаётган мавзуларни алоқадорлигини билиш ҳамда материални тавсифлай олиш кўникмасига эга бўлиши билан биргаликда, берилган саволларни бир-бирларига алоқадорлигини очиб берган ҳолда жавоб беради, ўрганилаётган назарий билимларни амалиёт билан боғлай олади ва мустақил мушоҳада қила олади;

– билим ва кўникмалар мазмунини тадбиқ қила олиш маҳорати, ёзиб олиш  ва эслаб қолиш фаолиятини амалга оширади, билимларни амалиётда қўллай олади;

– талаба машғулотларга тайёрланган, дастурий материалларни билади, моҳиятини тушунади ва тасаввурга эга.

в) 5-9 “қониқарли” балл учун талабанинг назарий билим тайёргарлиги қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

– дастур доирасида тўлик фикрлай олмайди, моҳиятини тушунади, лекин тўлиқ оғзаки ёки ёзма жавоб бермайди.

– мавзу бўйича саволларга жавоб беришда хатоликларга йўл қўяди, аниқ жавоб беролмайди ва жавобини мантиқан асослай олмайди.

г) 1-4 “қониқарсиз” балл учун талабанинг назарий билим тайёргарлиги қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

– мавзу буйича аниқ тасаввурга эга эмас, оғзаки ёки ёзма жавоб бера олмайди.

– мавзу бўйича тушунча йўқ.

 

3. Тест топшириғини баҳолаш – максимал балл – 5 балл

1. 5 “аъло” балл учун талаба тест топшириқларини 86-100%га ечади;

2. 3-4 “яхши” балл учун талаба тест топшириқларини 71-77, 78-85%га ечади;

3. 2 “қониқарли” балл учун талаба тест топшириқларини 55-71%га ечади;

4.  0-1 “қониқарсиз” балл учун талаба тест топшириқларини 54%гача ечади.

 

4.Вазиятли масалани ечишни баҳолаш: максимал балл – 10 балл

а) 10-8 “аъло” балл учун талаба вазиятли масалани ечишда қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

– талаба машғулотда берилган вазиятли масалани ўз вақтида, сифатли бажаради. Вазиятли масалаларни ечишда ижодий фикрлайди, аниқ жавоб беради ва жавобини мантиқан асослайди.

– талаба вазиятли масалани муҳокамаси, мунозараларда фаол қатнашади, ўз фикрини ҳимоя қилади ва ижодий қатнашади – талаба тақдим этилган ўқув масалаларини ечиш йўлларини излайди, турли материалларни билади ва айтиб бера олади ҳамда тасаввурга эга бўлади.

б) 7-6 “яхши” балл учун талаба вазиятли масалани ечишда қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

– талаба машғулотда берилган вазиятли масалани ўз вақтида бажаради. Вазиятли масалаларни ечишда ижодий фикрлайди, аниқ жавоб беради.

– талаба вазиятли масалани муҳокамаси, мунозараларда қатнашади,талаба тақдим этилган ўқув масалаларини ечиш йўлларини излайди, турли материалларни билади ва айтиб бера олади ҳамда тасаввурга эга бўлади, бир типдаги масалаларни еча олиш, ёзиб олиш  ва эслаб қолиш фаолиятини амалга оширади,

в) 5-4 “қониқарли” балл учун талаба вазиятли масалани ечишда қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

– талаба машғулотда берилган вазиятли масалани бажаради, лекин жавобини мантиқан асослай олмайди. Вазиятли масалаларни ечишда баъзи ноаниқликларга йўл қўяди.

– талаба вазиятли масалани муҳокамаси, мунозараларда тўлиқ қатнашмайди, талаба тақдим этилган ўқув масалаларини ечиш йўлларини излайди, турли материалларни билади ва айтиб беришда қийналади, бир типдаги масалаларни еча олади, лекин тўлиқ оғзаки ёки ёзма жавоб бермайди.

г) 1-3 “қониқарсиз” балл учун талаба вазиятли масалани ечишда қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

-талаба вазиятли масалани муҳокамаси, мунозараларда умуман қатнашмайди,  бир типдаги масалаларни ечолмайди.

-масаланинг моҳиятини тушунмайди, оғзаки ёки ёзма жавоб бермайди.

 

 

 

 

 

 

 

Рейтинг баҳолаш турлари Максимал балл Ўтказиш вақти
Жорий назорат 50 (100)  
Маъруза машғулотларида фаоллиги, мунтазам равишда конспект юритиши 5 Семестр давомида
Мустақил таълим топшириқларини ўз вақтида сифатли тайёрлаши ва топшириш 10
Амалий машғулотларга назарий тайёргарлиги, тўлақонли иштироки ва тўғри жавоб берганлиги, тест топшириқларини ва вазиятли масалаларни тўғри ечганлиги 35
Амалий кўникма ишларини баҳолаш 50
  Оралиқ назорат 20 10 – кун
Биринчи оралиқ назорат 20
  Якуний назорат 30 Цикл охирида
ОСКИ 30
  Жами 100  

 

Дарсликлар, қўлланмаларнинг рўйхати

  1. I. Асосий:
  2. Хирургик касаликлар. Ш.И.Каримов, Тошкент, 2005.
  3. Хирургические болезни. Ш.И. Каримов, Ташкент, 2005.
  4. Chirurgik kasalliklar. Sh.I. Karimov. Toshkent, 2011.
  5. Хирургик касаликлар. Ш.И.Каримов, Н.Х.Шамирзаев, Тошкент, 1995.
  6. Хирургические болезни. Под ред.М.И.Кузина., Медицина, 2002.
  7. Методическое пособие по госпитальной хирургии. Назыров Ф.Г. с соав.Ташкент 2004г.
  8. Клиническая хирургия. Под ред. Панцырева Ю.М. М. «Медицина», 1988
  9. Воробьев А Справочник практического врача в 3х томах. 1990
  10. Конден Р., Нейхус Л. Клиническая хирургия Москва. Практика 1998
  11. Назиров Ф.Г., Денисов И.И., Улугбеков Э.Г. Справочник-путеводитель практикующего врача. Москва, 2000.
  12. Петровский Б.В. ред. Руководство по хирургии (в 12 томах) М.Медицина 1959-1966.

 

  1. II. Қўшимча:
  2. Альперович Б.И. Хирургия печени и желчных путей. Москва. Медицина 1997.
  3. Астапенко В.Г. Практическое руководство по хирургическим болезням. Минск, 2004.
  4. Вахидов В.В., Хаджибаев А.М. Постваготомные синдромы и их хирургическая коррекция. Ташкент, 1993.
  5. Ерохин И.А., Гельфанд Б.Р., Шляпников С.А. Хирургические инфекции. Санкт-Петербург, 2003.
  6. Логинов А.С., Блок Ю.Э. Хронические гепатиты и циррозы Заболевания печени и желчных путей. Москва, 2002.
  7. Майер К.П. Гепатит и последствия гепатита. М. 1999.
  8. Савельев В.С. 50 лекции по хирургии. Москва 2004.
  9. Шердок Н., Дж. Дули Заболевания печени и желчных путей. М. Медицина 1999.
  10. Основы оперативной хирургии. Под ред. С.А.Симбирцева, 2002.
  11. Прикладная лапароскопическая анатомия: брюшная полость и малый таз. Винд Г. Дж. 1999 год
  12. Ambulatory colorectal surgery. Ambulatory colorectal surgery / edited by Laurence R. Sands, Dana R. Sands.- New York: Informa Healthcare USA, Inc., 2009.- 354 p.
  13. Жебровский В.В. Хирургия грыж живота. 2005.
  14. Хирургия печени. Альперович Б.И.2010.
  15. Диагностический справочник хирурга – Астафуров В.Н. 2003.
  16. Атлас дренирования в хирургии – Гульман М.И. 2004.
  17. Атлас оперативной хирургии грыж – Егиев В.Н.2003.
  18. Холедохолитиаз – Майстренко Н.А.2000.
  19. Патология червеобразного отростка и аппендэктомия – Пронин В.А.2007.
  20. Этюды желудочной хирургии – Юдин С.С.2003.
  21. Атлас операций на желчных путях, Красильников Д.М., Маврин М.И., Маврин В.М. 2000.
  22. Лапароскопическая и торакоскопическая хирургия – Константин Франтзайдес. 2000.
  23. Однорядный непрерывный шов анастомозов в абдоминальной хирургии – Егиев В.Н. 2002г
  24. Руководство по хирургии желчных путей – Гальперин Э.И.2009г
  25. Основы криохирургии печени и поджелудочной железы. Альперович Б.И.2006г
  26. Повреждения живота при сочетанной травме. Абакумов М.М., Лебедев Н.В.2005г
  27. Неотложная панкреатология – Костюченко А.Л.2000г
  28. Операции на печени – В.А. Вишневский.2003г
  29. Распространенный гнойный перитонит – В. В. Бойко.2008г
  30. Здравый смысл в неотложной абдоминальной хирургии – Моше Шайн.2003г
  31. Неотложная абдоминальная хирургия – Майстренко Н.А.2002г
  32. Абдоминальная хирургия – Григорян Р.А. В 2-х томах.2006г
  33. Хирургическая операция. Расстройство гомеостаза, предоперац. подгот. – И.Я.Макшанов. 2002 г.