Ilkhomjon Beknazarov, Author at Department of Faculty and Hospital Surgery №1 https://surgery.med.tma.uz/archives/author/kafedra Тошкент тиббиёт академияси Thu, 10 Feb 2022 17:10:54 +0000 uz-UZ hourly 1 https://surgery.med.tma.uz/wp-content/uploads/2021/08/cropped-tma-new-logo-32x32.png Ilkhomjon Beknazarov, Author at Department of Faculty and Hospital Surgery №1 https://surgery.med.tma.uz/archives/author/kafedra 32 32 ТАРБИЯ – КОМИЛЛИК САРИ ҚАДАМ https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2777 https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2777#respond Fri, 26 Nov 2021 04:18:30 +0000 http://surgery.med.tma.uz/archives/2777 Тарбия –шахс онгини жамиятнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқ равишда таркиб топтириш ва ривожлантириш жараёни. Тарбия шахснинг индивидуал тараққиёти, ахлоқий, ақлий, эстетик, маънавий, ахлоқий, ақлий, эстетик, маънавий, жисмоний камолотида етакчи рол ўйнайди. “Халқнинг ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши, заиф бўлиб хорликка тушиши, фақирлик жомасини кийиб, бахцизлик юкини тортиб эътибордан қолиши, ўзгаларга…

The post ТАРБИЯ – КОМИЛЛИК САРИ ҚАДАМ appeared first on Department of Faculty and Hospital Surgery №1.

]]>

Тарбия –шахс онгини жамиятнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқ равишда таркиб топтириш ва ривожлантириш жараёни. Тарбия шахснинг индивидуал тараққиёти, ахлоқий, ақлий, эстетик, маънавий, ахлоқий, ақлий, эстетик, маънавий, жисмоний камолотида етакчи рол ўйнайди.

“Халқнинг ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши, заиф бўлиб хорликка тушиши, фақирлик жомасини кийиб, бахцизлик юкини тортиб эътибордан қолиши, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши болаликдан ўз ота-оналаридан олган тарбияларига боғлиқ. Болалар ахлоқий тарбияни муҳитдан оладилар, бошқача қилиб айтганда, болалар сувга ўхшайди, сув идишнинг шаклини олганидек, болалар ҳам муҳитнинг одоб-ахлоқини қабул қиладилар”

Абдурауф Фитрат

Бошқачароқ айтганда, тарбия кишиларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этишга қаратилган барча таъсирлар мажмуи. Буюк маърифатпарвар адиб Абдулла Авлоний айтганидек,  “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат,ё саодат – ё фалокат масаласидир”.

Шундай экан, бугун биз бир қатор турли хусусиятларга бой даврда яшаётган эканмиз, ёшларимиз тарбиясига таъсир этадиган эементларни англаб олишимиз жуда зарур. Аввало, таъсирлар – оилада, таълим муассасаларида, ижтимоий, сиёсий, нодавлат ташкилотларида, ОАВ орқали, ижтимоий тармоқлар, радио телевидение орқали бўлиб, у тарбияга кучли таъсирини ўтказмоқда.

Тарбия – жиддий, узоқ муддатли, хатто доимий мураккаб жараён. Муайян одоб доирасида бўлиш, яхши одатларга ўрганиш, яхши ном қолдиришга интилиш инсониятга хос хусусиятлардир. Оддий кўринган одобсизликдан улкан ижтимоий иллат туўилиши ҳеч гапмас. Одобли бўлиш одамдан ортиқча нарса талаб қилмайди, лекин ундан кўп нарса топади.

Инсон ҳаётининг ҳар бир даври учун ўзига хос тарбиявий босқичлари бўлади. Масалан, болани энди тили чиқа бошлаган пайтиданоқ салом беришга ўргатилмай қолса, у ёши улғайганда ҳам саломнинг моҳиятига етиб бормайди, ҳатто берилган саломларни ҳам жавобсиз қолдиради. Муайян ёшдан ўтгандан сўнг одамга энг оддий бўлган саломлашиш одобини ўргатиш ҳам қийин кечади. Болада қайсики бир одоб-ахлоқ мезони маромига етмаган бўлса, бу борада шу одамда бўшлиқ пайдо бўлиб, у бир умр ўзининг кемтиклигини намоён этади.

Тарбия –таълим билан узвий боғланган, бир-биридан ажратиб бўлмайди. Яъни таълим – тарбиянинг муҳим воситаси бўлиб, кўп мақсад ва вазифалар у орқали амалга оширилади. Чунки, илм жаҳолатга қарши курашувчи энг асосий воситадир. У онгсизликни йўққа чиқариб, кишини тафаккур гулшани сари етаклайди. Шу сабабдан ҳам Қозизода Румий шундай деганлар: “Бир далил билан қирқ олимни енгдим, лекин қирқ далил билан бир илмсиз, нодонни енголмадим.” Демак, илмсизлик жамият ҳаётида энг ёмон иллатларни шаклланшига олиб келувчи салби ҳодиса.

Шу сабабдан аждодларимиздан қолган бой маънавий меросларимизда тарбия масаласи асосий ўрин эгаллайди ва унда илмга алоҳида эътибор қаратилади. Масалан, халқимиз тарихидаги энг қадимги ёзма манба ҳисобланган “Авесто” китобида ёшлар тарбиясига, уларнинг атроф-муҳитга бўлган муносабатларининг шаклланишига, меҳнат тарбиясига, атрофдагиларга бўлган қарашларда инсоний фазилатлар устун бўлишига алоҳида эътибор қаратганлар. Уларни ҳаётга тайёрлашда  маънан юксак кишилар бўлиб етишлари учун гўзал хислатлар шаклланишига ҳаракат қилганлар. Уларга қўйилган юксак талаб: “Эзгу фикр”, “эзгу сўз” ва “эзгу амал” дан иборат бўлган. Яъни, ҳар бир кишида шундай хислатлар бўлишига ҳаракат қилганлар.

Зеро, биз тарихимизга бир назар ташлар эканмиз илк ўйғониш даврида етишиб чиққан алломаларимиз ижодида, жумладан,  Форобий, Абу Али ибн Сино, Беруний, Хоразмий, Фарғоний каби буюк қомусий олимлар асарларида, уларнинг илмий-назарий таълимотларида таълим-тарбия масалаларига кенг ўрин берилганига, чунончи, тарбия муаммоларига жаҳон маданияти мезонлари билан ёндашилганига гувоҳ бўламиз. Аллома Абу Наср  Форобий (873-950)нинг “Фозил одамлар шаҳри”, “Бахт-саодатга эришиш ҳақида кўрсатмалар”, “Бахт-саодатга эришиш ҳақида”, “Фуқаролик сиёсати”, “Давлат арбобининг афоризмлари” каби асарларида жамиятнинг келиб чиқиши, мақсад ва вазифалари ҳақида фалсафий таълимот ўз ифодасини топган. Унинг фикрича, инсон жамоалари ва жамият кишиларнинг яшаши ва камолотга эришиши учун зарур бўлган моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш учун интилишлари натижасида келиб чиққан. Форобий ижодида   “Фазилациз шаҳарлар” ҳақида тушунча ишлатилган. Унга кўра: “Фазилациз шаҳарларнинг одамлари ёмон феъллари,  табиатлари туфайли кўнгиллари, руҳлари ҳам ёмонлашиб бораверади. Мабодо, улар анашу ёмон ишларида изчил саъй-ҳаракат, таборо куч ғайрат кўрсатса, уларнинг руҳлари янада кўпроқ ёмонлашади ва охири майиб-мажруҳ бўлиб қолади. Шу туфайли улар ўзларига ёқадиган ёмон ишлардан ҳузур-ҳаловат оладилар” дейилади.

У кишининг ижодида “Зарурий эҳтиёжлар шаҳри” деган тушунча ҳам мавжуд. Унга кўра: “Зарурий эҳтиёжлар шаҳри ҳам бўлиб, бундай жамоа аъзолари фақат бадан учун зарур бўлган нарсалар: озиқ-овқат, ичимлик, кийим-кечак, тураржой, жинсий алоқа ҳамда шуларга эришиш учунбир-бирларига ёрдам беришда миннат билан чекланган одамлардир.”

“Инсон яхши тарбия кўрмаган ва тажриба орттирмаган бўлса, у кўп нарсаларни  назарга илмайди ва улардан жирканади. Бундай нарсалар унга ноўрин кўринади… У билим ва тажрибага эга бўлгандан сўнг фикри ўзгаради, но ўрин бўлиб кўринган нарсалар зарурий бўлиб чиқади.” дейди Форобий.

Дунё илмий тамаддунига улкан ҳисса қўшган  Абу Райҳон Беруний киши илм олмоқчи ва унинг соҳибига айланиб халосга етмоқчи бўлса у ёмонликдан тийилиши  орқали вужудга келади, деб айтади. “Ёмонликнинг шохобчалари кўп бўлса ҳам уларнинг асоси тама, ғазаб ва илмсизликдир. Шу асослар қирқилса, шохобчалар сўлади; у асосан иштаҳа ва ғазаб қувватларининг йўлбошчилигидан келиб чиқади. Бу икки қувват инсонга энг кучли ва энг ҳалокатли душман бўлиб, улар инсонни овқатлардаги лаззат ва ўч олишдаги роҳат билан алқайдилар. … Уларга берилган инсон, йиртқич ва тўрт оёқли ҳайвонларга, ҳатто шайтон ва иблисларга ўхшаб қолади.”

Тарбияда киши танидаги моддийлик ва руҳият мутаносиблиги муҳим ўрин эгаллайди. Шу сабабдан Шарқ фалсафасининг муҳим қарашлардан бири инсон ва инсон жисмидаги моддийлик ва руҳийликнинг мутаносиблигидир. Агар кишидаги ана шу муттаносиблик бўзилиб моддийликка бўлган интилиш кучайса у ҳолда киши нафс балосига қул бўлади ва у ҳар қандай нарсадан тапгортмайдиган, моддийликни – бойликни устун қўядиган кишига айланиб, Хожа Аҳмад Яссавий айтганларидек «шайтон билан ҳамроҳ бўлур». Ўз ўрнида Беруний «Минерология» китобида ҳам нафс ҳақида шундай дейди: «Инсонга энг яқин нарса унинг нафсидир. Шу нафс, энг аввало, ўзига яхшилнк килишга, кейин эса ўз розилиги билан теварагидаги энг яқинларига яхшилнк қилишларига интилиши керак. У ташки кўриниши ясама шуҳрат, сунъий обрў  учун мурувват ва футувват кўрсатмасин».

Нафс балоси киши кўзини кўр, қалбини ожиз қилиб унинг ўзини тубсиз жарликка улоқтириши мумкин.

Аллома нафс балосига йўлиққан кишиларни одоб- ахлоқ китобларига ошно қилиш билан даволаш мумкин, деган хулоса қилиб айтади: «Ахлоқдаги ва одобдаги нафс гўзаллигига келсак, инсон уни ёмонликдан мақталишгача кўтаришга қодир, бу [албагга] нафсни тоза тутишга, уни руҳий тиббиёт йўли билан даволашга, ёмонлик ҳолдаги асоратини аста-секин ахлоқ китобларида айтилган усуллар билан кетказиш мумкин».

Шу ўринда олимнинг султон Масъуд билан бўлган муносабатлари ҳақида ҳам икки оғиз сўз айтмоқ, жоиздир. Зора бу мисол айрим ёшларимизга ўрнак бўлиб, ундан хулосалар чиқаришса.  Чунки бу воқелик илмнинг нақадар устун эканлигидан ва олим инсониятнинг бир шахси сифатида бойлик қулига айланиб қолмаганлигидан далолат беради.

Султон Масъуд билан Беруний ўртасида ҳар доим илмнинг қизғин саҳифалари устида баҳс борар эди. Бир кун султон аллома билан кеча ва кундузнинг ўзун-қисқа бўлиш сабаблари устида суҳбатлашар экан, олимдан бу масалани аниқроқ қилиб тушунтириб беришни сўрайди. У осмон жисмлари ҳақидаги фан – астрономияни севар эди, шунингдек жуда нозик илмий қизиқиши ҳам мавжуд эди. Шунинг учун Беруний бир китоб ёзиб уни султонга бағишлади. Бу асар тарихда «Қонуни Масъудий» номи билан машҳурдир. Бундай асар унгача мусулмон олимлари ўртасида ёзилмаган эди. Айтишларича олим ўзининг бу асари эвазига султон Масъуднинг катта инъомига сазовор бўлган. Аммо Беруний бу инъомни қабул қилмаган. У совғани қабул қилмаслик сабабини бундай изоҳлайди: «Буюм мени илмий ишдая қолдиради,  доно кишилар эса кумуш кетиб илм қолишини биладилар, мен бўлсам ақлнинг кўрсатишига мувофиқ иш кўраман ва абадий қоладиган илмий билимларимни ҳеч маҳал бу қалбаки дабдабаларга алишмайман».

Беруний ўз асарларида меҳнат тарбиясига ҳам алоҳида эътибор қаратиб, унинг тарбиядаги ўрнини кўрсатиб беради.  Ҳар қандай тилак-хоҳишларни амалга ошириш меҳнат билан боғлиқ, деб билади ва бу ҳақда «Геодезия» китобида шундай ёзади: «Инсоннинг тилак хоҳишлари меҳнат туфайлигина амалга оширилиши мумкин». Ҳа, ҳақиқатдан ҳам инсон ҳаётида, жамият тараққиётида меҳнат асосий ўрин эгаллайди-ки, ҳеч бир нарсани усиз тасавввур қилиш ва усиз эришиш мумкин эмас. Ер юзидаги қайси бир мавжудот бўлмасин у яшаш учун ҳаракат қилади, интилади, ишлайди. Ҳаракацизлик инсон истак-хоҳишларини амалга оширишда асосий тусиқдир.Ҳаракат ҳар қандай истакнинг руёбга чиқиши учун асос бўлади, деган фикрни илгари суради.

Беруний «Ҳиндистон» китобининг яратилиши ҳақида шундай бир фикрни билдирадики ундан ҳар қандай орзу истакнинг ўзаги меҳнат ёки ҳаракат деган хулоса    чиқориш мумкин. 1030 – 1031 йилларда ёзилган жаҳон илмий меросининг ноёб дурдона асари «Ҳиндистон» мутафаккирнинг ўзоқ изланишлари, тажрибалари, таҳлиллари, қиёслашлари ва тинимсиз меҳнати натижаси эди. У ҳақда олим шундай ёзади:  «Шундай  китоб вужудга келтириш иши мендан бошқа кимга муясcап бўлди? Лекин тангри мувоффақият бериб, мен маҳрум бўлган ҳаракатларга ҳозир бўлган кишигагина муяссар бўлиши мумкин» -дейди.

Беруний ўзгалар меҳнати эвазига кун кўрадиган, бошқаларни пешона тери билан топган бир парча нонини ҳам ўзлаштиришга ҳаракат қилган ва турли мансабларга чиқиб олган кишилар ҳурматга лойиқ эмасликлари ҳақида тўхталиб «Минерология» китобида шундай, ёзади: «Меҳнациз шон-шавкатга, мартабага эришган киши ҳурматга лойиқми? Юқоря мартабага меҳнациз эришган киши фароғат ва роҳат соясида яшайди, яхши кийинади, аммо улуғлик либосидан маҳрум, ялангочдир».

У, инсонни Аллоҳнинг ердаги вакили, инсоннинг асосий вазифаси меҳнат орқали кўзланган мақсадига эришиш, яхшилик орқали яхшилик кўришидир, деб қайд этади.

«Бугунги кунда жамиятимизда тадбиркорлик, эркин иқтисодий фаолият кенг ривожланаётгани, давлатимизнинг иқтисодий қудрати ортаётгани, халқимизнинг маънавияти бойиб, илм-зиё салоҳияти юксалаётгани Ватан равнақининг асоси бўлади. Бу ўзгаришлар жараёнининг устувор хусусияти- халқимизнинг бунёдкорлик фаолиятидир», – дейилади «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» рисоласида.

Ҳа, мамлакатимиз мустақилликка эришганига мана 30 йил бўлди. Бу йиллар вақт уммонидан бир томчи. Лекин, шу қисқа давр ичида халқимиз томонидан асрларга татугилик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бу меҳнатнинг эвази, илмнинг натижаси, адолат тантанаси, тарбиянинг ҳосиласидир.

Шу ўринда олимлар томонидан ўтказилган ушбу сўровномани илова қилиш фойдадан холи бўлмас, деб билдик.

Олимлар ўтказган 100 дан ортиқ эркак ва аёллар қамраб олинган сўровномасида қуйидаги саволлар қўйилди.  “Сиз қайтадан бола бўлиб қолсангиз, ота-онангиздан қайси сўзларни эшитишни  истардингиз?”. Улар “Менга сенга ишонаман”, “Мен сени яхши кўраман”, “Қўрқма. Биз сен билан” , “Хато қилишдан қўрқма”, “Этти пуштимизни танитганларида бундан ҳам яхшироқ бўлиб етишар эдик ва ҳ.к.з”

Сўралганларнинг 40% болаликдан ота-онадан рағбат, далда кўрмай ўсишганларини айтишган. Улар болаларига “Биз сенга ишонамиз”, “Сен зўр боласан” деган гаплар орқали тарбиялашганда улкан ютуқларни қўлга киритган бўлур эдик, деб жавоб беришган.

Сўралганларнинг 20% ота-онасидан “Мен сени яхши кўраман” , деган гапни эшитмасдан ўсишган. Бу фикрга кўпчилик қўшилади. Чунки ХХ асрнинг бошида бола тарбиясида оғир бешафқат воқелик ҳамда ҳодисалар сабаб бўлган. Ўшанда “болани қанча қийнасанг, қўрқса, кейин шунча меҳрибон бўлади” деган тушунча устун бўлган.

Сўралганларнинг 20 % етти пуштини билмаслигини айтишган. Уларга ота-оанлар ўз аждодларини таништиришмаган.

Сўралганларнинг 10% “Қўрқма, биз сен билан” деган жумлани зшитишмаган.  Бу эса уларда нима бўлганда ҳам менинг ота-онам бор, деган тушунча пайдо бўлмаган.

Сўралганларнинг 10% хато иш қилганларида ота-оналаридан нуқул жазо олишганини айтишган.

Юқоридагилардан хулоса қилиб, олимлар қуйидагиларни тасия этишади:

  1. Ҳеч қачон фарзандингиз Сизга ўхшаган бўлиб вояга етишини кутманг. Унга “Сиз” бўлишида эмас, “Ўзи” бўлишида кўмаклашинг.
  2. Боладан ҳар бир қилаётган меҳнатингиз эвазига ҳақ талаб қилманг.
  3. Қариганда аччиқ кўз ёш тўкмаслик учун фарзандингиздан аламингизни ола кўрманг. Зеро, “Нима эксанг – шуни оласан”
  4. Уни муаммоларига тепадан қараманг. Унда ҳам ўзига хос муаммолар анчагина эканини унутманг.
  5. Болани ҳеч қачон Ерга урманг.
  6. Ҳеч қачон ёдингиздан кўтарманг. Одамзодни энг зўр учрашуви-фарзандлари билан учрашувидир. Улар билан дийдор кўришувидир. Уни ўз дардингизга шерик қилманг.
  7. Фарзандингиз учун нимадир қилиб бера олмасангиз ўзингизни қийнаманг. Чунки, фарзандингизга нима қилиб берсангиз ҳам, у камдек кўринаверади.
  8. Бола сизни қийновчи эмас. У Сизга Ҳаёт томонидан берилган бебаҳо ёдгорлик. Сиз унисалоҳиятни ривожлантиринг ва қалбини ҳимоя қилинг.
  9. Бировни боласини ҳам яхши кўринг. Ўзингизга тиламайдиган нарсаларни бошқаларга ҳам раво кўрманг.
  10. Фарзандингизни доим яхши кўринг-хоҳ у иқтидорсиз бўлсин, хоҳ омадсиз ёки улғайган бўлсин.

The post ТАРБИЯ – КОМИЛЛИК САРИ ҚАДАМ appeared first on Department of Faculty and Hospital Surgery №1.

]]>
https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2777/feed 0
Она тилим – миллат таянчи! https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2770 https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2770#respond Thu, 21 Oct 2021 03:04:36 +0000 http://surgery.med.tma.uz/archives/2770   Тил ҳар бир миллатнинг энг азиз бойлиги, унинг маънавий қиёфаси, маданияти, ички дунёсини акс эттирувчи муҳим восита саналади. Маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлонийнинг “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинайи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак – миллатнинг руҳини йўқотмакдур” деган ҳикматли сўзлари ҳам бу фикрни яққол тасдиқлайди. Хақлқимизнинг бебеҳо бойлиги бўлган ўзбек тили…

The post Она тилим – миллат таянчи! appeared first on Department of Faculty and Hospital Surgery №1.

]]>
 

Тил ҳар бир миллатнинг энг азиз бойлиги, унинг маънавий қиёфаси, маданияти, ички дунёсини акс эттирувчи муҳим восита саналади.

Маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлонийнинг “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинайи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак – миллатнинг руҳини йўқотмакдур” деган ҳикматли сўзлари ҳам бу фикрни яққол тасдиқлайди.

Хақлқимизнинг бебеҳо бойлиги бўлган ўзбек тили дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлиб, халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли,  маънавий бойлик, буюк қадриятдир.

Президентимиз ўз нутқларидан бирида  “Улуғ аллома, ХХ аср бошида олти тилли – ўзбек, араб, форс, ҳинд, турк ва рус тилларида луғат тузган Исҳоқхон Ибратнинг мана бу ҳикматли сўзларини эслатган эдилар: “Бизнинг ёшлар албатта бошқа тилни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар, лекин аввал ўз она тилини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром кўрсацинлар. Зеро, ўз тилига садоқат – бу ватаний ишдир”.

Дарҳақиқат, ҳозирги тез ўзгараётган глобаллашув даврида ўзбек тилининг ўзига хос бетакрор хусусиятларини сақлаб қолиш, уни келажак авлодга бешикаст етказиш бизнинг аждодларимиз ва келгуси авлод олдидаги муқаддас бурчимиздир.

Тарихга назар ташласак, асрлар, даврлар ўтиши билан кўплаб тиллар истеъмолдан чиқиб, “ўлик тил”га айланганини кўрамиз. Лотин, оромий, қадимги юнон, келт, шумер, аккад, хетт тиллари… Улар қатори бир пайтлар юртимиз ҳудудида муомалада бўлган қадимги хоразмий, сўғд, бохтарий (бақтрий) тилларини ҳам келтириш мумкин. Турли босқинлар, ижтимоий-сиёсий жараёнлар, авлодлар, дин ва мафкуралар алмашуви сингари омиллар тилларнинг тақдирида ҳал қилувчи рол ўйнаган. Бу жараён бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Ҳар икки ҳафтада 1 та тил ўлик тилга айланмоқда. Бу ҳолат ҳар бир тил эгаларини сезгирликка чақиради.

Ўзбек тили мансуб бўлган туркий тиллар оиласига 30 дан зиёд тил киради ва уларда Ер юзида 250 миллиондан ортиқ киши сўзлашади. Олимларнинг фикрича, бугун туркий тиллар орасида фақат олтита тилнинг ҳолати барқарор деб баҳоланган. Булар давлат тили мақомига эга бўлган ўзбек, турк, озарбайжон, қозоқ, туркман, қирғиз тилларидир.

Ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги мавқейи тобора юксалмоқда. Дунё миқёсида ўзбек тилида гаплашувчиларнинг умумий сони 50 миллионга етади. Википедия маълумотларига кўра, ўзбек тили сўзлашувчилар сони бўйича дунёда 27-ўринда туради. Агар дунёда 7000 га яқин тил ва лаҳжа мавжудлигини эътиборга олсак, бу яхши кўрсаткич.

Ўзбек тили давлат тили мақомига эга бўлган 100 та тилдан биридир. Ҳолбуки, дунёда бундай юксак мақомга эга бўлмаган, аммо юз миллионлаб кишилар сўзлашадиган тиллар ҳам бор. Ўзбек тили қўшни давлатларда ҳам муомаладаги асосий тиллардан саналади. Хусусан, қўшни Тожикистонда ва Қирғизистонда ўзбеклар туб миллат вакилларидан кейинги ўринда туради. Афғонистонда эса ўзбек тили пушту ва дарий тилларидан кейинги учинчи расмий тил саналади.

Бугун ўзбек тили дунё ахборот маконида ҳам ўз ўрнига эга тиллар қаторидан ўрин олган. Ўнлаб йирик халқаро ахборот маҳкамалари, радио ва телеканаллар ўз материалларини ўзбек тилида ҳам тарқатишмоқда. Википедия, Гугл, Фейсбук сингари йирик мессенжерлар, ижтимоий тармоқлар, интернет платформаларида ўзбек тилининг мавқейи ошиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлиши ўзаро иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга, туркий тиллар, хусусан, ўзбек тилининг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилмоқда.

Ўзбек тили қадимий ва бой тарихга эга бўлиб, унинг шаклланишида милоддан олдинги ва милоддан кейинги дастлабки асрларда минтақамиз ҳудудида яшаган бақтрийлар, сўғдийлар, хоразмийлар ҳамда бошқа элат ва миллатлар ўз таъсирини кўрсатгани ҳақида мавжуд илмий манбалар далолат беради.

Ўзбек тилининг ҳар томонлама тараққий топиши ва адабий тил сифатида майдонга чиқишида қадимий туркий тил катта ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлаш табиийдир.

Шу борада Маҳмуд Кошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Атоий, Саккокий, Лутфий каби илму фан ва адабиёт намояндаларининг хизмати ва қолдирган мероси муҳим ўрин эгаллаганини қайд этиш жоиз.

Ўзбек адабий тили айниқса ХИВ-ХВ асрларда – Амир Темур ва темурийлар даврида ривожланишнинг янги, юксак босқичига кўтарилди. Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий умумбашарият маданий хазинасидан муносиб ўрин олган ўлмас асарларини айнан она тилимизда яратиб, унинг шуҳратини бутун дунёга тараннум этди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммадризо Огаҳий, Бобораҳим Машраб, Муқимий, Фурқат каби ўнлаб мумтоз адиб ва алломаларимизнинг ижодида она тилимизнинг луғат бойлиги, бадиий имкониятлари, унинг гўзаллиги ва нафосати янада ёрқин намоён бўлганини таъкидлаш лозим.

Мустамлака тузумининг тазйиқларига қарамасдан, ўз ҳаётини халқимизнинг маънавий камолотига, она тилимизнинг равнақ топишига бағишлаган Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Қодирий каби улуғ маърифатпарварларнинг улкан хизматларини, бу йўлда ҳақиқий ватанпарвар, юртпарвар, миллатпарвар сифатида из қолдирган зиёли инсонларнинг номларини эл-юртимиз доимо ҳурмат билан эслайди.

1989-йил 21-октябрда ўзбек тилига “Давлат тили” мақомининг берилиши ўзбек тили тараққиёти учун туб бурилиш ясади. Юртимизда мустабид тузум ҳали ўз ҳукмини ўтказиб турган ғоят оғир шароитда халқимизнинг тақдири ва келажагини ҳал қиладиган қонунни қабул қилинишида Биринчи Президентимиз муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг сиёсий иродаси катта ўрин тутди.

Мустақиллик йилларида ўзбек тилининг қадри яна баланд бўлди. Давлатимиз мустақиллиги айнан она тилимизда жаҳонга эълон қилинди; мамлакатимизнинг Асосий қонуни – Конституциямиз ўзбек тилида яратилди, юртимиз бўйлаб ва халқаро майдонларда Давлат мадҳиямиз она тилимизда янграмоқда.

Шунингдек, 1990-йили Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонунни амалга ошириш давлат дастури тўғрисида”ги қарори,  1993-йилда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги қонун, 1995-йили “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг янги таҳрири, 1996-йили ушбу қонунни амалга оширишга қаратилган давлат дастурига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва шу каби бошқа ҳужжатлар қабул қилингани бу борада муҳим аҳамият касб этди.

Ҳозирги кунда ўзбек тили давлат тили сифатида сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий, маънавий-маърифий ҳаётимизда фаол қўлланмоқда, халқаро минбарлардан баралла янграмоқда.

Давлатимизда китобхонлик маданиятини ошириш бўйича қабул қилинган  фармон ва қарорлар ўзбек тили равнақига бевосита хизмат қилмоқда.

Юзлаб боғчалар, мактаблар, олий ўқув юртлари, янги газета ва журналлар, теле-радио каналлар, нашриётлар, маданий-маърифий муассасалар, кутубхоналар она тилимизда фаолият юритмоқда.

2016-йилда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг фаолияти йўлга қўйилди. Бу ерда фолклоршунослик, диалектология, туркология, матншунослик каби йўналишларда ўзбек тили илмий нуқтайи назарлардан тадқиқ этилмоқда.

Ўзбек тили ва уни ўқитиш масаласида янги ўқув дастурлари яратилмоқда, дарслик ва қўлланмалар, рисола ва монографиялар нашр этилмоқда, илмий анжуманлар, оммавий ахборот воситаларида ўзбек тилининг бугуни ва истиқболи ҳақида амалий таклиф ва ташаббуслар билдирилмоқда.

Пойтахтимиз марказида яратилган Адиблар хиёбониниг адабиётимизнинг буюк намояндалари, ўзбек тилининг чинакам жонкуярлари хотирасига бағишлангани айниқса эътиборлидир.

Она тилимиз ва миллий адабиётимизни улуғлаш, унинг бой хазинаси, таровати ва нафосатини ёш авлодимизга етказиш мақсадида, юртимизда атоқли шоир ва адибларимиз номларидаги ижод мактаблари ташкил этилди. Муҳаммад Ризо Огаҳий, Исҳоқхон Ибрат, Абдулла Қодирий, Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ибройим Юсупов, Ҳалима Худойбердиева, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабларида энг аввало ўзбек тили ва адабиётини, бадиий ижод сирларини чуқур ўрганиш учун барча шароитлар яратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2019-йил 4-октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Ҳукумат миқёсида байрамни нишонлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Республиканинг барча вилоятларида турли тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

Она тилимизга давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллиги муносабати билан давлат тадбири ўтказилиб, унда Президентимизнинг шахсан иштироки ҳамда давлат тилининг нуфузини янада ошириш бўйича билдирган таклифлари, белгилаб берган вазифалари, қолаверса, “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, Вазирлар Маҳкамасида давлат тилини ривожлантириш департаментининг ташкил қилиниши, бундан буён 21-октябр мамлакатимизда она тили байрами сифатида кенг нишонланиши давлатимиз томонидан она тилимиз – ўзбек тилига ҳурмат ва эътиборнинг амалдаги ифодасидир.

Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан шу қисқа вақт ичида жиддий ишлар амалга оширилди. Атамалар Комиссияси фаолияти йўлга қўйилди, “Давлат тили тўғрисида” қонуннинг янги таҳрири, ўзбек тилини ривожлантиришнинг 2020-2030- йилларга мўлжалланган консепсия лойиҳаси ишлаб чиқилди.

2020-йилнинг 23-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг                                   75-сессиясида ўзбек тилида нутқ сўзлади. Бу чинакам тарихий ҳодиса эди. Президентимиз ўз тилимизда бутун дунёга мустақил мамалакатнинг ўз тилида дунёга айтар сўзи борлигини намоён қилди.

Бугунги кунда халқаро майдонда обрў-эътибори тобора юксалиб бораётган Ўзбекистонимизни дунёга тараннум этишда она тилимиз ҳам катта ҳисса қўшмоқда.

Ўзбек тили Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия, Германия, Франсия, Швеция, Россия, Украина, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Туркия, Афғонистон, Озарбайжон, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон каби давлатларнинг 60 га яқин университетлари ва 100 дан зиёд мактабларида ўрганилмоқда. Ўзбек тили ва адабиёти бўйича илмий изланишлар олиб бораётган чет эллик олим ва тадқиқотчилар сони йил сайин кўпаймоқда.

Мамлакатимизнинг хориждаги элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналари қошида “Ўзбек тилининг дўстлари” клублари ташкил этилмоқда.

Яқинда бўлиб ўтган “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида Президентимиз юртимизда 3-Ренессансни яратиш масаласини кун тартибига қўйдилар. Аминмизки, орадан йиллар ўтиб юртимизда                        3-Уйғониш даври бўлади ва ўзбек тилида яратилган илм-фан ривожи яна дунё тамаддунига катта ҳисса қўшади. Ўзбекнинг янги Беруний, Хоразмий, Ибн Сино, Фарғоний, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоийлари дунёга ўзбекнинг тафаккурини, зиёсини таратади.

2019-йил 21-октябр куни давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган Фармонда ҳам давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузи, унинг бошқа тиллар билан алоқалари истиқболларини белгилаш, хорижда истиқомат қилувчи ватандошлар ва ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган чет эл фуқаролари учун ўзбек тили дарсликлари ва электрон дарсликларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кенг миқёсда тарқатиш, ўзбек тилини ўргатиш бўйича махсус курсларни ташкил этиш каби вазифалар белгиланган.

“Аждодларимиз, ота-боболаримиз айнан она тилимиз орқали жаҳонга ўз сўзини айтиб келганлар. Шу тилда буюк маданият намуналарини, улкан илмий кашфиётлар, бадиий дурдоналар яратганлар”, деган эди Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган куннинг 30 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида.

Алишер Навоий ҳазратлари “Тилга эътиборсиз, элга эътиборсиз”, дея бежиз таъкидламаган. Она тилини севмаган, унинг қадрини англамаган инсон юрагида эл-юртга бўлган муҳаббат ҳам бўлмайди. Биз тилимизни асраш ва уни ривожлантириш учун қанчалик ҳаракат қилсак, унинг дунё ҳамжамияти майдонидаги нуфузи ва пойдевори ҳам шунчалик мустаҳкамланиб боради.

Шунингдек, иқтидорли ёшларнинг ижодий салоҳиятини юзага чиқариш ва ривожлантириш, уларнинг давлат тилини тарғиб қилувчи ижодий ишларини ривожлантириш ва оммалаштириш орқали ёш авлодда она тилига нисбатан миллий ғурур ҳиссини шакллантириш, уларда умуминсоний қадриятларга бўлган ҳурмат туйғусини тарбиялаш адлия идоралари ходимларининг ҳам вазифасидир.

Она тилимизнинг улкан ютуқлари, унинг нуфузи ҳақида шаҳримизнинг ўрта таълим мактаблари, коллеж ва академик лицейлари ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида ўтказилган онлайн тарзидаги брифингларда, олиб борилган тадбирларда тушунтириш ҳамда ўқув ишлари доимий равишда ташкиллаштириб келинмоқда. Кенг жамоатчиликда ватанпарварлик, маънавий – адабий меросимиз, она тилимиз тарихига қизиқиш уйғотиш, уни асраб авайлашга чорлаш каби мақсадлар ҳам кўзда тутилганки, уларнинг амалга ошиши тилимиз тараққиёти билан боғлиқ ўта муҳим омиллардир.

Тил – миллатнинг сўнги қўрғони. Миллат руҳи фақат тилда сақланиб қолади. Таниқли олим Зуҳриддин Исомиддин тўғри таъкидлаганидек: “Ўзбек тили бизнинг миллий бойлигимиз ёки фахри – ғуруримиз эмас. У.. байроқ, герб ё гимн сингари рамзлардан бири ҳам эмас. Чунки уларнинг ҳаммасини, шароит тақозо қилса – ўзгартирса бўлади. Аммо тилингизни қандай ўзгартирасиз? Тил – миллатнинг жони. Шу тил бўлмаса – ўзбек йўқ, Ўзбекистон йўқ”.

2019-йил 21-октябр куни давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган Фармонда ҳам давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузи, унинг бошқа тиллар билан алоқалари истиқболларини белгилаш, хорижда истиқомат қилувчи ватандошлар ва ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган чет эл фуқаролари учун ўзбек тили дарсликлари ва электрон дарсликларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кенг миқёсда тарқатиш, ўзбек тилини ўргатиш бўйича махсус курсларни ташкил этиш каби вазифалар белгиланган.

“Аждодларимиз, ота-боболаримиз айнан она тилимиз орқали жаҳонга ўз сўзини айтиб келганлар. Шу тилда буюк маданият намуналарини, улкан илмий кашфиётлар, бадиий дурдоналар яратганлар”, деган эди Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган куннинг 30 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида.

Алишер Навоий ҳазратлари “Тилга эътиборсиз, элга эътиборсиз”, дея бежиз таъкидламаган. Она тилини севмаган, унинг қадрини англамаган инсон юрагида эл-юртга бўлган муҳаббат ҳам бўлмайди. Биз тилимизни асраш ва уни ривожлантириш учун қанчалик ҳаракат қилсак, унинг дунё ҳамжамияти майдонидаги нуфузи ва пойдевори ҳам шунчалик мустаҳкамланиб боради.

Шунингдек, иқтидорли ёшларнинг ижодий салоҳиятини юзага чиқариш ва ривожлантириш, уларнинг давлат тилини тарғиб қилувчи ижодий ишларини ривожлантириш ва оммалаштириш орқали ёш авлодда она тилига нисбатан миллий ғурур ҳиссини шакллантириш, уларда умуминсоний қадриятларга бўлган ҳурмат туйғусини тарбиялаш адлия идоралари ходимларининг ҳам вазифасидир.

The post Она тилим – миллат таянчи! appeared first on Department of Faculty and Hospital Surgery №1.

]]>
https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2770/feed 0
Президент сайлови хукукий асослари https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2763 https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2763#respond Wed, 13 Oct 2021 05:38:07 +0000 http://surgery.med.tma.uz/archives/2763 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакати¬миз ҳаётидаги ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа ҳисобланади.Чунки, бу давлат раҳбари – Президентни сайлаш билан боғлиқ ўта масъулиятли жараёндир. Зеро, мамлакатимиз келажаги, унинг янада тараққий топиши давлат раҳбари лавозимига энг муносиб номзодни сайлаш ҳамда бу жараёнда сайловчилар қабул қиладиган қарорга боғлиқдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни демокра¬тик тарзда очиқ…

The post Президент сайлови хукукий асослари appeared first on Department of Faculty and Hospital Surgery №1.

]]>
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакати¬миз ҳаётидаги ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа ҳисобланади.Чунки, бу давлат раҳбари – Президентни сайлаш билан боғлиқ ўта масъулиятли жараёндир. Зеро, мамлакатимиз келажаги, унинг янада тараққий топиши давлат раҳбари лавозимига энг муносиб номзодни сайлаш ҳамда бу жараёнда сайловчилар қабул қиладиган қарорга боғлиқдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни демокра¬тик тарзда очиқ ва ошкора ўтказиш билан боғлиқ масалалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оши¬рилади.

Жорий йилнинг 24-октябрида бўлиб ўтадиган Президент сайлови миллий сайлов амалиёти ва халқаро сайлов меъёрла¬рига мос равишда қабул қилинган сайлов қонунчилиги асосида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига оид қонунчилик ҳужжатлари тизими қуйидагилардан иборат:

– Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (1992-йил 8-де¬кабр);

– Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси (2019-йил 25-июн) ;

– Ўзбекистон Республикаси «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонуни (1996-йил 26-декабр), «Сиёсий партияларни молиялаш¬тириш тўғрисида»ги қонуни (2004-йил 30-апрел);

– Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси¬нинг қарорлари.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республи¬каси Конституциясида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва маж¬буриятлари, жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асослари ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув орган¬ларининг ҳуқуқий мақомига оид нормалар билан бир қаторда сайловга оид тамойил ҳамда қоида-талаблар мустаҳкамланган.

Конституциямиздаги Ўзбекистон Республикаси Президен¬ти сайлови билан боғлиқ қоида-талаблар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, биринчидан, фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқларини таъмин¬лаш орқали мамлакат раҳбари бевосита сайловчилар томонидан сайланади, иккинчидан, жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жа¬мияти институтларининг тобора ривожланиши асосида сиёсий партияларнинг давлат органларини шакллантиришдаги фаолия¬тини кафолатлайди, учинчидан, сайлов ҳуқуқи тамойиллари ва муддатлари асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти сай¬лови мустақил сайлов комиссиялари томонидан амалга ошири¬лиши таъминланади.

Конституциямизнинг 10-моддасида Ўзбекистон халқи номи¬дан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкинлиги, шунингдек, жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас деб белгиланган. Ушбу норма президентлик сайлови¬нинг давлат тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлашдаги аҳамияти билан боғлиқдир.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасига мувофиқ, фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадир. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референ¬думлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда таш¬кил этиш йўли билан амалга оширилади.

Бундан ташқари, Асосий қонунимизнинг 60-моддасида сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий ирода¬сини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сай¬лаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этиши билан боғлиқ норманинг белгиланиши уларнинг сайлов жараёнидаги конституциявий мақомини мустаҳкамлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мақоми Конституциянинг 89-моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритиши¬ни ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди. Шунинг учун ҳам мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайдиган ва Ўзбекистон халқи номидан иш олиб борувчи мансабдор шахс сифатида давлат раҳбарлигига номзодлар учун тегишли талаблар конституция даражасида мустаҳкамланган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 90-мод¬дасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши билади¬ган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин.

Демак, Конституция ва сайлов қонунчилиги асосида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод учун белги¬ланган талабларни қуйидагича изоҳлаймиз:

  1. Ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаслиги. Давлат раҳбари си¬фатида уни бошқариш мақсадида президентлик сайловларида ўз номзодини илгари сураётган шахс муайян ҳаётий тажрибага эга бўлиши керак. Тажрибага бир неча йиллар давомида ҳаёт синов¬ларидан ўтиш орқали эришилади. Шу жиҳатдан Президентликка номзод учун ёш сензи 35 ёш деб олинган. Одатда, шахс бу ёшга етгач, муҳим қарорларни қабул қилиш борасида ўз мустақил позициясига эга бўлади. Мазкур ёш сензи давлат ва жамиятни бошқаришда муайян ёш ва тажрибанинг аҳамияти катта эканли¬гидан келиб чиқиб белгиланган.
  2. Давлат тилини, яъни ўзбек тилини яхши билиши. Бу ҳам жуда муҳим талаблардан бири бўлиб, Ўзбекистонни бошқаришга даъвогарлик қилаётган номзод, албатта ўзбек тилини яхши би¬лиши зарур. Айниқса, сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат тилининг нуфузини юксалтиришга сиёсатнинг муҳим йўналиши сифатида эътибор қаратилаётган бир вақтда бу талабнинг аҳамияти янада ошиб бормоқда.
  3. Бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган бўлиши. Ушбу талабнинг аҳамияти шундаки, муайян юртда муқим яшаган шахсгина шу мамлакатнинг мавжуд шарт-шароитларини, ютуқ ва камчиликларини, шунингдек ўз халқининг қувончу ташвишларини яхши билади. Шунинг учун бу юртда яшаётган аҳоли билан ҳамнафас бўлган, улар билан бир шароитда яшаган инсоннинг президентликка номзод сифа¬тида кўрсатилиши мантиқан тўғри бўлади.
  4. Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиши керак. Бу ҳам жуда муҳим талаблардан бири. Албатта, муайян мамлакатга раҳбарлик қилиш, уни бошқариш учун шу давлатнинг фуқароси бўлиш талаби алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу талаб орқали ном¬зоднинг шу давлат фуқаролигига тегишлилиги акс эттирилган. Сайлов ва сиёсий жараёнларда фуқаролик масаласининг яна бир муҳим жиҳати шундаки, бу мамлакатнинг кейинги тақдири би¬лан боғлиқ. Фақат шу юрт фуқароси мамлакат тақдири ҳақида кўпроқ қайғуради. Шунинг учун нафақат, номзод кўрсатишда, балки сайловда иштирок этиш, овоз бериш учун ҳам фуқаролик талаби белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23-боби «Сай¬лов тизими»га бағишланган бўлиб, мамлакатимиз сайлов тизи¬мига оид муҳим тамойил ва нормаларни белгилайди.

Хусусан, Конституциямизнинг 117-моддасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига ва ҳар бир сайловчи бир овозга эга эканлиги, шунингдек, овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги ка¬фолатланган.

Бундан ташқари, ушбу моддада сайлов ҳуқуқининг муҳим принсиплари мустаҳкамланган бўлиб, сайлов жараёнларини ҳалқаро сайлов стандартлари асосида очиқ-ошкора ва демокра¬тик тарзда ўтказишга имкон беради.

Сайлов ҳуқуқи принсипларининг мазмун-моҳиятини қуйидагича изоҳлаш мумкин:

Умумий сайлов ҳуқуқи. Ушбу принсипнинг моҳияти сайлов¬ларнинг умумийлигини, яъни Ўзбекистон Республикаси Прези¬денти сайловида сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгалигини, шунинг¬дек, фуқаролар жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, дин¬га муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусуси¬ятидан қатъи назар тенг сайлов ҳуқуқига эгалигини англатади.Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ масалалар алоҳида ҳуқуқий тартибга солинган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос хусусиятлари Сайлов кодексининг 12-бобида белгиланган бўлиб, қуйидаги нормалардан иборат:

  • Ўзбекистон Республика¬си Президентлигига номзодга қўйиладиган талаблар (61-модда);
  • Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи (62-модда);
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти сай¬ловида иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар (63-модда);
  • Ўзбекистон Республика¬си Президентлигига номзодлар кўрсатиш тартиби (64-модда);
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш (65-модда);
  • Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддати¬дан илгариги сайлов (66-модда).

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлиб, ўз сиёсий ғояси, дастури ва сайловолди платформаси асосида сайлов жараёнида кураш олиб борадилар.

Сайлов кодексининг 62-моддасига мувофиқ сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан ка¬мида тўрт ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсата олади.

Шу кодекснинг 63-моддасига асосан Ўзбекистон Республи¬каси Президенти сайловида иштирок этиш учун сиёсий партия сайловга камида етмиш кун қолганида Марказий сайлов комис¬сиясига қуйидагиларни тақдим этиши керак:

– сайловда иштирок этиш тўғрисида партия раҳбари томо¬нидан имзоланган ариза;

– Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг сиёсий партия рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотнома;

– Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак ном¬зод тўғрисидаги маълумотлар.

Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида партиянинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида беш кунлик муддат ичида узил-кесил қарор қабул қилади ҳамда сиёсий партиянинг ваколатли вакилига рўйхатга олинганлик гувоҳномасини ва белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини беради. Сайловда иштирок этув¬чи партияларнинг рўйхати аризаларнинг келиб тушиши навбати тартибида марказий матбуотда эълон қилинади.

Сайлов кодексининг 64-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади ва қирқ беш кун қолганида ту¬гайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сиёсий партияларнинг юқори органлари томонидан амалга оширилади.

Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига фақат ўз партияси аъзолари орасидан ёки партиясизни номзод этиб кўрсатишга ваколатлидир. Сиёсий партиянинг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

– сиёсий партия юқори органининг Ўзбекистон Республика¬си Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори;

– сиёсий партия юқори органи мажлисининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, пар¬тиявийлиги кўрсатилади;

– Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси.

Сиёсий партия томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларида Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилари умумий сонининг камида бир фоизининг имзоси бўлиши керак. Бунда сиёсий партия битта маъмурий-ҳудудий тузилмада (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) имзолар умумий сонининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин.

The post Президент сайлови хукукий асослари appeared first on Department of Faculty and Hospital Surgery №1.

]]>
https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2763/feed 0
УСТОЗЛИК ШАРАФИ. 1 ОКТЯБРЬ – УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2755 https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2755#respond Fri, 01 Oct 2021 05:28:55 +0000 http://surgery.med.tma.uz/archives/2755 Жамиятнинг бугуни ва келажаги, унинг маданий-маърифий ва маънавий салоҳиати таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Таълим-тарбия тизимидаги ислохотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан ўқитувчи ва мураббийларга боғлиқ. Шу сабабли мамлакатимизда ўқитувчилар меҳнатини қадрлашга, уларга ҳар жиҳатдан ғамхўрлик кўрсатишга ҳаракат қилинмоқда. Жумладан, мамлакатимизда таълим тизимини жаҳон андозалари асосида ислоҳ қилиш, янги илм масканлари қуриш, уларни замонавий тех­ника…

The post УСТОЗЛИК ШАРАФИ. 1 ОКТЯБРЬ – УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ appeared first on Department of Faculty and Hospital Surgery №1.

]]>
Жамиятнинг бугуни ва келажаги, унинг маданий-маърифий ва маънавий салоҳиати таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Таълим-тарбия тизимидаги ислохотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан ўқитувчи ва мураббийларга боғлиқ. Шу сабабли мамлакатимизда ўқитувчилар меҳнатини қадрлашга, уларга ҳар жиҳатдан ғамхўрлик кўрсатишга ҳаракат қилинмоқда. Жумладан, мамлакатимизда таълим тизимини жаҳон андозалари асосида ислоҳ қилиш, янги илм масканлари қуриш, уларни замонавий тех­ника воситалари билан жиҳозлаш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Ўқитувчилик азал-азалдан эътиборли касб ҳисобланади. Мамлакатимизда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг (1996-йил 9-январдаги) Фармони билан 1-октябр «Ўқитувчилар ва мураббийлар куни» деб белгиланган. Мамлакатимизда ўқитувчи ва мураббийларнинг обрў-эътиборини янада ошириш, ёшларимизнинг биздан кўра билимли, кучли ва албатта бахтли бўлишлари учун барча шароитлар яратилмоқда.

Ҳақиқатан ҳам, ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати, жасорати ҳар қандай юксак баҳоларга муносибдир.

Бу ҳақда фикр юритар эканмиз, улуғ маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг: “Авлодларингизга фақат бугуннинг эмас, келгуси замоннинг илмини ўргатинг”, деган сўзлари беихтиёр ёдимизга тушади.

Шарқда, хусусан, Марказий осиёда устоз мақоми ниҳоятда баланд. Муайян касб, ҳунар ёхуд санъат эгаси ўз соҳасининг сир-асрорларини шу соҳанинг бошқа етакчи, тажрибали билимдонидан ўрганади ва худди шу жойда устоз-шогирдлик муносабати шаклланади.

Илм жабҳасида бу сўз расмий характерга эга. Дейлик, бир фан номзодининг фақат биргина расмий устози бўлади. Халқимиз тилидаги машҳур мақолни эсга олайлик: Устоз – отангдан улуғ. Ушбу мақол шаклини бир оз таҳрир билан «отангдек» дейдиган ҳам бўлишди. Бу унча тўғри эмас. Унутмаслик керакки, бу ўринда гап «гап» ҳақида эмас, «мақол» ҳақида кетяпти.

Мақол бу халқ оғзаки ижодининг ўзига хос жанри — адабий ҳодисадир. Адабиёт эса сўзга, фикру мулоҳазага пардоз беради, ошириб гапиришни тақозо қилади. Бинобарин, мақолга сўз санъати мезонларидан келиб чиқиб муносабат билдириш лозим. Мақол таркибидаги «дан»ни «дек» деб ўзгартириш унинг сўз санъатига хос хусусиятини хийла сийқалаштиради. Демоқчиманки, адабий унсур муболағасиз қўлланса, мақолнинг ўзига хос тароватига путур етади. Боз устига мақол моҳияти ота мавқеини пасайтиришни эмас, устозга кўрсатилиши лозим бўлган алоҳида эҳтиромни ўзида мажассамлаштирган.

Мақол моҳиятини англашнинг мураккаб жиҳати йўқ. Бўлмайдиям. Баъзилар дейдики, ота фарзандни дунёга келтирган зот, у кишидан устун бўладиган инсон ҳаётда бўлиши мумкин эмас. Тўғри, бу фикрда жон йўқ эмас. Шу билан бирга, бу шарқона ахлоқ мезонларини ёхуд унинг моҳиятини, шунингдек, эстетик сўз жозибасини идрок этадиганлар фикри эмас. Устозни улуғлаш отага бўлган эҳтиромнинг олий босқичи. Алҳол, ўзгача эмас.

Ҳаётда гоҳо оилавий шароитидан, аниқроғи отасининг ношудлигидан азият чеккан одамлар ҳам учрайди. Уларга шу мақол шаклларини кўрсатсангиз, шубҳасиз, биринчисини — «отангдан улуғ» деган муқобилни танлайди. Бу ерда бошқа парадокс бор. У ўз фикрининг тўғрилигини етарлича англаяпти. Яъни, у масалага ўз ҳаётидан келиб чиқиб муносабат билдиряпти. Шунга қарамай, унинг фикри машҳур мақол моҳиятига тўла мос.

Устозсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Дунёда устознинг меҳнатидан оғир меҳнат йўқ. Ҳеч нарсани билмайдиган ёш болага ўқиш-ёзишни ўргатгунча чекиладиган машаққатни гапирмасак ҳам бўлади. Эндигина спорт сари қадам қўйган спортчини дунё миқёсига кўтаргунча чекиладиган меҳнатлар ёки   бор маҳоратини ёш болага ўргатадиган ҳунарманднинг меҳнати, сабр-қаноатини кўз олдингизга келтириб кўринг. Ўзим ҳам мадрасада дарс берганман, бу касбнинг нақадар шарафли ва машаққатли эканини яхши биламан. Ўйлаб кўринг, ўзингиз билган нарсани бировдан ҳар куни сўраш, ўргатиш, онгига жойлаш осонми? Бу меҳнатнинг шарафли томони – шогирдларнинг, бир марта устоз деб чақиришларидан ортиқ бахт ва олқиш оламда йўқ. Бунинг савобини айтмайсизми, ҳисобсиз!? Ўйлаб кўрсак, бир одамни илмсизлик, жоҳиллик ва иймонсизликдан сақлаб қоламиз. Гуноҳ ва маъсият ботқоғига тушиб, ҳаётда қоқилмасин деб, қўлимиздан келган, ўзимизда бўлган бор илмни уларга берамиз. Гоҳида ўқувчи ва шогирдларга қаттиқ танбеҳлар берилади. Мақсадимиз эса уларнинг хатоларини тўғрилаб, ислоҳ қилиш. Саъдий демишларким: “Ота-онанинг меҳридан, устознинг жаври яхшидур”, деб.

Яна  ақоид китобларида ёзилмишки, бир устоз ва толиби илм бир  қабристон ёнидан ўтсалар, қирқ кун қабристондан азоби қабр кўтарилар экан. Устознинг ҳурмати-ю, ўқувчининг иззатини кўринг. Фақат бир шартни айтибдиларки, устоз риё ва тамагирлик қилмаса, устоз ва талаба Аллоҳ таоло, элу юртим манфаати учун холис хизмат қиламан деган ниятда ўқисалар ва таълим берсалар ажру мукофаати каттадир. Бу шарафли масъулиятга азалдан катта аҳамият бериб келинган. Ниятни биринчи ўринга кўтаришган.  Устознинг нияти холис бўлиб, талабаларга ўрнак бўладиган амални қилсин. Шогирдларини гуноҳ ишлардан қайтариб турсин, бунинг учун ўзи амал қилсин. Айтганига амал қилмаса, шогирдларга сўзининг таъсири бўлмайди. Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг олдига бир одам ўғилчасини етаклаб келди ва : “Ҳурматли устоз! Ўғлим жуда кўп асал ейди. Унга камроқ егин десам, сўзимга қулоқ осмайди, шунга бир насиҳат қилиб қўйсангиз”, деди. Имом Аъзам ҳазратлари бир ҳафтадан кейин келишларини таъйинлади. Бир ҳафта ўтгач яна у зотнинг олдига боласини етаклаб келди: Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ болани бошини силаб: “Ўғлим, кўп асал емагин! Асални кўп емоғинг соғлигингга зарардир”, дедилар. Бола: «Хўп бўлади», деди. Шунда унинг отаси ниҳоятда гўзал одоб билан, қўлини кўксига қўйиб (Улуғ инсонлардан савол сўралганда, кўзига тик боқилмайди, овоз кўтарилмайди, бироз бош эгилиб, қўл кўксига қўйилиб, тавозе билан сўралади): “Ҳазрат, шу гапингизни нимагадир аввал келганимизда айтмадингиз?”, деди паст овозда.  “Чунки ўша куни ўзим, асал егандим, ўзим асал еб болага асал емагин, десам гапимнинг таъсири бўлмасди”, дебдилар.

Устоз бағрикенг ва кечиримли, шогирдларининг ҳақига дуо қилувчи бўлади. Арзимас нарсаларга жаҳли чиқмаслиги, шогирдларидан кўнгли қолмаслиги, айниқса, уларни дуои бад, қарғашдан ўзини тиймоқлиги зарур. Зеро, ота-она каби устознинг дуоси ҳам радсиз қабул бўлади.

Ривоят қилинишича, имом Бухорий (раҳматуллоҳи алайҳ) хазратлари Маккаи Мукаррамада таълим бераётган чоғда бир зиёратчи Бухорои Шарифдаги устозлардан салом ва мактуб келтиради. Бу хабарни эшитган Имом Бухорий (р.а.) Бухорои Шариф томонга юзланиб, саломига алик олганларича ҳурмат бажо келтирадилар, сўнгра мактубни икки қўллаб олиб, табаррук қилиб, эҳтиром билан хатни ўқиган эканлар.

Ҳа, устоз мисли ёниб турган шамга қиёс. О‘зи ёниб, атрофга нуру зиё сочади. Бошқалар ана шу нурдан баҳраманд бўлади. Шу сабаб, ҳар бир инсон ёшидан, мавқеидан, даражасидан қатъи назар, сабоқ берган устоз-мураббийи олдида мудом таъзимда. Ҳазрат Навоий айтганларидек, Ҳақ йўлида бизга минг ранжу қийинчилик билан сабоқ берган муаллимларнинг машаққатли меҳнатлари ҳақини ҳеч бир бойлик ёки ганжина билан ўлчаб бўлмайди. Уларнинг меҳнатлари беқиёс ва беназир.

Мамлакатимиз раҳбари фармони билан 1997 йилдан буён 1 октабрнинг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” сифатида кенг нишонланаётгани миллатимизнинг устоз-мураббийларга бўлган ҳурмат-эҳтиромининг амалдаги ёрқин ифодаси бўлди, десак муболаға бўлмайди. Давлатимиз раҳбари устоз-мураббийларга таъриф бериб, “Агарки, дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касблар ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир. Чиндан ҳам ўқитувчи наинки, синф хонасига файз ва зиё олиб кирадиган, балки, минг-минглаб мурғак қалбларга эзгулик ёғдусини бахш этадиган, ўз ўқувчиларига ҳақиқатдан ҳам ҳаёт мактабини берадиган мўътабар зотдир”, деган эди.

Чиндан ҳам, устозлар мурғаклигимизданоқ қалбимизга эзгулик уруғларини сочади, қўлимиздан тутиб, маърифат сабоқларини беради, меҳр-муҳаббат улашади. Биз эришаётган улкан ютуқларимиз, қўлга киритаётган ғалабалармизда уларнинг ҳиссаси катта. Шу сабаб, уларни мудом шарафлагимиз, ардоқлагимиз келади.

Афсоналарга кўра, машҳур саркарда Искандар Румийдан (Александр Македонский) “Нечун Арастуни (Аристотел) отангиздан ортиқ иззат қиласиз?”, деб сўрадилар. Искандар Румий жавоб берди: “Отам гўёки мени осмондан ерга туширди. Аммо устозим Арасту мени ердан осмонга кўтарди. Яъни, отам мени дунёга келмоғимга сабаб бўлди. Устозим илм ва одоб ўргатиб, мартаба ва иззатимнинг ортмоғига сабаб бўлди”.

Кўриниб турибдики, дунёни ўз илму маърифати билан лол қилган инсонлар ҳам доим устозини юксак қадрлаган, иззат-ҳурматини жойига қўйган.

Муқаддас динимизда илм-маърифатли кишиларнинг мақому мартабалари Аллоҳ томонидан юксакларга кўтариб қўйилиши ҳақида шундай марҳамат қилинади: “Сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган кимсаларни Аллоҳ баланд даражаларга кўтарур”, деди” (Мужодила сураси). Қатор ҳадиси шарифларда муаллимларнинг ҳурматини жойига қўйиш, уларга нисбатан тавозеъли бўлишга чақирилади. Жумладан,

Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб, дедилар: “Илм ўрганинг, илм учун сакинат ва виқорни ҳам ўрганинг. Ва сизларга илм ўргатаётганларга тавозеъ билан ўзингизни паст тутинг!” (Имом Табароний “ал-Авсат”да ривоят қилган).

Муаллимга кибр қилиш, уни менсимаслик тубан хулқ ҳамда нифоқ аломатларидан ҳисобланади. Имом Табароний “ал-Кабир”да ривоят қилган ҳадиси шарифда бундай дейилади: “уч тоифа инсон борки, уларни фақат мунофиққина хорлайди: Исломда мўйсафид бўлган қария, илм соҳиби ва одил раҳбар”

Устоз ва муаллимга ўзни паст тутиб, хокисор бўлиш нажот эшиги, илм таҳсил қилишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Динимиз шунга буюради, шунга ўргатади. Бу устозларнинг шогирдлари устидаги ҳақларидандир. Уламолар айтадиларки, устоз ва муаллимлар фақат лаънати замон ва лаънати макондагина эҳтиром қилинмайдилар. Чунки Набий алайҳиссалом олимлар ҳурмат қилинмайдиган замонда яшашдан, шундай бир замонга ризқлари қўшилган бўлишидан Аллоҳга сиг‘инган эканлар. Пайғамбар алайҳиссалом паноҳ сўраган замон эса энг машъум ва малъун замон бўлиши шубҳасиздир. Саҳобалардан Саҳл ибн Саъд ас-Сўидий (разияллоҳу анҳу) ривоят қилишига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳга илтижо қилиб: “Eй Аллоҳ, алим (билимдон)га эргашилмайдиган, ҳалим (оқил)дан эса ҳаё қилинмайдиган бир замон устимга келиб қолмасин!”, дея олим ва муаллимлар ҳурмат қилинмайдиган замонда ҳаёт кечиришдан паноҳ сўрар эдилар (Имом Аҳмад ривояти).

Шогирд устознинг ғазабини келтирадиган, ранжитадиган ишлардан ўзини тийсин. Устоз томонидан берилган вазифаларни аъло даражада тайёрлаб, устозни хурсанд қилсин, чунки устозлар шогирдларининг зукколиги, вазифаларини ўз вақтида бажариши ва одобини кўриб хурсанд бўладилар. Устоз шогирдининг жоҳиллик ботқоғидан, олимлик даражасига кўтарилаётганидан мамнун бўлади. Шогирдлар илм даргоҳини битириб кетсаларда, ўз устозларининг аҳволидан хабар олиб, уларнинг яхшилиги, устозлар сабаб етган мартабаларини изҳор қилиб, устозлар фоний дунёни тарк этган бўлсалар, уларнинг ҳақига дуо қилиб турсинлар.

The post УСТОЗЛИК ШАРАФИ. 1 ОКТЯБРЬ – УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ appeared first on Department of Faculty and Hospital Surgery №1.

]]>
https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2755/feed 0
УСТОЗИМ ҲАЁТИМ ЧИРОҒИ! https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2751 https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2751#respond Fri, 01 Oct 2021 05:16:38 +0000 http://surgery.med.tma.uz/archives/2751 Халқимизда “Устоз – отангдек улуғ”, деган ҳикмат бор. Ҳа, отадай улуғ деб нисбат берилувчи инсон, бу – устоздир. Зеро, ота-она фарзандни вояга етказади, устоз эса униб-ўсиши, камолатга эришиши, илм-маърифат чўққиларини забт этишига кўмаклашади. Ўз умри, қалб қўри, ақл-идроки, тажрибаси ва билимини сарф этади. Ўқитувчи зиммасига ҳаёт талабларига тўла жавоб берадиган ва ўз замонига муносиб кишиларни…

The post УСТОЗИМ ҲАЁТИМ ЧИРОҒИ! appeared first on Department of Faculty and Hospital Surgery №1.

]]>
Халқимизда “Устоз – отангдек улуғ”, деган ҳикмат бор. Ҳа, отадай улуғ деб нисбат берилувчи инсон, бу – устоздир. Зеро, ота-она фарзандни вояга етказади, устоз эса униб-ўсиши, камолатга эришиши, илм-маърифат чўққиларини забт этишига кўмаклашади. Ўз умри, қалб қўри, ақл-идроки, тажрибаси ва билимини сарф этади.

Ўқитувчи зиммасига ҳаёт талабларига тўла жавоб берадиган ва ўз замонига муносиб кишиларни тарбиялашдек маъсулиятли вазифа юклатилган. Қуёш ўз нури билан бутун табиат, борлиқни жонлантиргани каби, ўқитувчи, мураббий ҳам бор маҳорати, илми билан ўқувчи-ёшлар қалбини илм зиёси билан тўлдиришга аҳд қилган буюк касб эгасидир. Ҳаёт гўзаллиги, турмуш фаровонлиги, инсонлар одоблилиги, қолаверса, истиқболимиз муаллим меҳнати билан бевосита боғлиқ.

Абдулла Авлоний “Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатнинг тинчи ва роҳати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлиқдир”, деб ёзган эди.

Устоз, мураббий, ўқитувчи – бу сўзларни эшитганимиз сари кўз олдимизда маъсулиятли касб эгалари, йиллар давомида ўқувчиларга билим бериб кўзидан нури кетган, сочларига оқ оралаган инсонлар гавдаланади. Шунинг учун бўлса керак, бу касб эгаларини бошқача ҳурмат қилишади, эъзозлашади.

Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат – эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб ва адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик хисси пайдо бўлади. Устозларимиз ўгити, кексаларимиз панд-насиҳатларига амал қилиб борсак, асло кам бўлмаймиз. Бу билан устоз ва мураббийларимиз олдидаги илк бурчимизни адо этган бўламиз. Инсон, аввало, унга билим ва маърифат дунёси сари йўл очиб берган, унинг қалбига юксак инсоний фазилатлар ҳиссини сингдириш йўлида заҳмат чеккан устоз ва мураббийларига нисбатан кўнглида ҳамиша миннатдорлик туйғуси билан яшайди. Халқимиз устозларни эъзозлаб:

“Устознинг умри – мангу, чунки шогирдлар умри унга уланади”, – дейди. Ҳа, жуда ҳам тўғри фикр. Муаллим – устоз шундай мўътабар зотки, унинг номи ҳам, умри ҳам ҳамиша боқийдир. Устоз ва мураббий! Биз барчамиз ёшимиз, касбу коримиздан қатъий назар, бу сўзларни эшитганимизда кўнглимиздан фақат илиқ фикрлару ёрқин хотиралар ўтади. Шу тобда кўз ўнгимизда қўлимизга қалам тутқазиб, эндигина илм оламига етаклаган биринчи устоз-муаллим, қийналиб турганимизда масаланинг тугунини ечишга ёрдам қилган, биргина шу амали билан умр бўйи ёдимизда қолган киши гавдаланади. Қалбимизда унутилмас из қолдирган қадрдон мактабимиз ва унинг бағрида кечган беғубор йилларимизни, бизга билим берган, инсонийлик фазилатларини ўргатган меҳрибон ўқитувчи ва мураббийларимизни катта ҳурмат ва эҳтиром билан эслаймиз.

СИЁСАТ. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўтган 2020 йилда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан юртимиздаги барча муҳтарам устоз ва мураббийларга йўллаган табригидаги сўзлардан иқтибослар келтирилди.

…Бугун сиз, азизлар билан 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни – умумхалқ байрами арафасида учрашиб турганимдан бахтиёрман.

… Улуғ шоиримиз мавлоно Фурқат илм-маърифатни кўнгилларнинг сурури, кўрар кўзларнинг нури, деб таърифлаганини ҳаммамиз яхши биламиз.

Дарҳақиқат, миллионлаб фарзандларимиз қалбига илм-фан зиёсини сингдириб, уларни эл-юртга муносиб инсонлар этиб тарбиялаётган заҳматкаш ва олижаноб устозларимизга ҳар қанча таҳсинлар айтсак, арзийди.

Мен бугун билдирадиган фикрларни, аввало, ҳурматли муаллим ва ўқитувчиларга, қадрли тарбиячиларга, барча жонкуяр зиёлиларимизга йўлланган мурожаат сифатида қабул қилишингизни истардим.

… Буюк давлат арбоби Индира Гандининг “Битта қиз болани ўқитсангиз, бутун оилани ўқитган бўласиз”, деган сўзларида катта ҳаётий ҳақиқат борлигини албатта ҳаммамиз яхши тушунамиз. Шунинг учун жорий йилда қишлоқ жойларда яшаётган, кам таъминланган оилаларга мансуб қизларимиз олий ўқув юртларининг кундузги бўлимида давлат гранти асосида ўқишлари учун 940 та ўрин ажратдик.

Ўйлайманки, қизларимиз учун яратилган бундай қўшимча имконият яна юзлаб оилаларга билим ва маърифат нурини олиб киради. Бу, ўз навбатида, ёш қизларимизнинг келажакда жамият учун муносиб касб эгалари бўлиб камол топишига пухта замин яратади. Биз бу борадаги ишларимиз кўламини бундан кейин ҳам янада кўпайтириб борамиз.

Ҳурматли ватандошлар!

Ҳаммамизга аёнки, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам бу – илм-фан, таълим ва тарбиядир. Эртанги кунимиз, Ватанимизнинг ёруғ истиқболи, биринчи навбатда, таълим тизими ва фарзандларимизга бераётган тарбиямиз билан чамбарчас боғлиқ.

Буюк юнон олими Аристотелнинг “Ватан тақдирини ёшлар тарбияси ҳал қилади”, деган сўзлари бор.

Қаранг, бу фикрлар милоддан аввал айтилган. Демак, инсоният онгли ҳаёт кечира бошлаган даврдан буён таълим ва тарбия масаласи, доимо долзарб аҳамият касб этиб келмоқда.

Бир ўйлаб кўрайлик, дунёдаги ривожланган давлатлар қандай қилиб юксак тараққиёт ва турмуш фаровонлигига эришмоқда? Энг аввало, илм-фан ва таълимга қаратилган улкан эътибор туфайли эмасми?

… Биз кенг кўламли демократик ўзгаришлар, жумладан, таълим ислоҳотлари орқали Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишни ўзимизга асосий мақсад қилиб белгиладик. Бу ҳақда гапирар эканмиз, аввало, учинчи Ренессанснинг мазмун-моҳиятини ҳар биримиз, бутун жамиятимиз чуқур англаб олиши керак.

… Мен юқорида Аристотелнинг фикрларини бежиз эсламадим. Ҳаммангизга яхши маълум, антик даврда Юнонистонда ёнган илм машъаласи тўққизинчи – ўн иккинчи асрларда Марказий Осиё ҳудудида қайта порлади. Бу даврда юртимиз ҳудудида биринчи Ренессанс юзага келди ва у бутун дунё тан оладиган машҳур даҳоларни етиштириб берди. Хусусан, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Замаҳшарий сингари ўнлаб буюк алломаларимизнинг жаҳоншумул илмий-ижодий кашфиётлари умумбашарият тараққиёти ривожига беқиёс таъсир кўрсатди.

“Ислом маданиятининг олтин асри” деб эътироф этиладиган бу даврда она заминимиздан етишиб чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Абул Муъин Насафий каби улуғ уламолар бутун мусулмон оламининг фахру ифтихори ва чексиз ғурури ҳисобланади.

Ўн бешинчи асрда Соҳибқирон Амир Темур бобомиз асос солган ва унинг муносиб авлодлари давом эттирган муҳташам салтанат, юртимизда иккинчи Уйғониш, яъни иккинчи Ренессанс даврини бошлаб берди. Бу даврда Қозизода Румий, Мирзо Улуғбек, Ғиёсиддин Коший, Али Қушчи сингари беназир олимлар, Лутфий, Саккокий, Ҳофиз Хоразмий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби мумтоз шоир ва мутафаккирлар майдонга чиқди. Шарафиддин Али Яздий, Мирхонд, Хондамир каби тарихчилар, Маҳмуд Музаҳҳиб, Камолиддин Беҳзод сингари мусаввирлар, кўплаб хаттот ва созандалар, мусиқашунос ва меъморларнинг шуҳрати дунёга ёйилди.

Донишманд халқимиз ҳар икки Ренессанс даврида жаҳоннинг энг илғор, тараққий этган халқлари қаторида бўлгани барчамизга улкан ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Бир ўйлаб кўрайлик, аждодларимиз бундай юксак чўққиларга қандай эришганлар? Улар, энг аввало, жаҳолатга қарши маърифат байроғини баланд кўтариб, ўз ақл-заковати ва салоҳиятини башарият яратган илм-фан ютуқларини чуқур ўрганиш ва бойитишга бағишлаганлар.

Тан олиш керакки, биз ана шундай бебаҳо меросга кўпинча фақат тарихий ёдгорликка қарагандай муносабатда бўлиб келмоқдамиз. Бундай тенгсиз бойликни амалий ҳаётимизга татбиқ этишда бепарволик ва эътиборсизликка йўл қўймоқдамиз. Ваҳоланки, бундай ноёб мерос камдан-кам халқларга насиб этган. Биргина Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти фондларида сақланаётган 100 мингдан ортиқ нодир қўлёзмаларга дунё аҳли ҳавас қилади. Биз бу ҳақиқатни ҳар томонлама теран англашимиз зарур.

Буюк аждодларимизнинг бетакрор ва ноёб илмий-маънавий мероси биз учун доимий ҳаракатдаги ҳаётий дастурга айланиши керак. Бу ўлмас мерос ҳамиша ёнимизда бўлиб, бизга доимо куч-қувват ва илҳом бағишлаши лозим. Авваламбор, миллий таълим тизимини ана шундай руҳ билан суғоришимиз керак. Бунинг учун олим ва мутахассисларимиз, ҳурматли уламоларимиз бу маънавий хазинани бугунги авлодларга содда ва тушунарли, жозибали шаклларда етказиб беришлари зарур.

…. Кўпчилик зиёлилар қаторида мен ҳам бир фикрни ҳамиша катта армон билан ўйлайман: мамлакатимизда Учинчи Ренессансни йигирманчи асрда маърифатпарвар жадид боболаримиз амалга оширишлари мумкин эди. Нега деганда, бу фидойи ва жонкуяр зотлар бутун умрларини миллий уйғониш ғоясига бағишлаб, ўлкани жаҳолат ва қолоқликдан олиб чиқиш, миллатимизни ғафлат ботқоғидан қутқариш учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этдилар. Шу йўлда улар ўзларининг азиз жонларини ҳам қурбон қилдилар. Улар “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас” деган ҳадиси шарифни ҳаётий эътиқод деб билдилар. Миллий истиқлол, тараққиёт ва фаровонликка, аввало, маърифат орқали, дунёвий ва диний билим, замонавий илм-ҳунарларни чуқур эгаллаш орқали эришиш мумкин, деб ҳисобладилар.

Бу даврда Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Убайдулла Хўжаев, Абдурауф Фитрат, Ибрат домла, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Қодирий, Ашурали Зоҳирий, Ҳожи Муин ва бошқа яна юзлаб улуғ инсонлар миллий уйғониш ва миллатпарварлик ҳаракатининг олдинги сафларида турдилар. Улар янги усул мактаблари билан бир қаторда, одамларнинг дунёқараши ва турмуш тарзини ўзгартиришга қаратилган газета-журналлар, нашриёт ва кутубхоналар, театрлар ташкил этдилар.

Минг афсуски, жадид боболаримиз ўз олдига қўйган эзгу мақсадларни амалга оширишга мавжуд вазият, ижтимоий тузум йўл бермади. Маърифат фидойилари ўша даврнинг турли жоҳил кимсаларининг туҳмат-маломатларига дучор бўлдилар. Аввал чор ҳукумати, кейинчалик совет ҳукумати уларни аёвсиз қувғин ва қатағон қилди. Шу тариқа миллий уйғониш ва тараққиёт ҳаракати эл-юртимиз учун армон бўлиб қолди.

Ватанимиз озодлиги ва халқимиз бахт-саодати йўлида жонини фидо қилган жадидларнинг илмий-маърифий, адабий-бадиий мероси биз учун бугун ҳам беқиёс аҳамиятга эга.

Биргина мисолга эътиборингизни қаратмоқчиман.

Бу йил таваллудининг 145 йиллиги нишонланаётган улуғ маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий ўз вақтида биз учун икки эмас, тўрт тилни билиш зарур, деб бонг урган эди. Беҳбудий бобомизнинг ушбу даъвати ҳозир ҳам ғоят долзарб бўлиб турибди.

Қадрли муаллимлар, мен бугун Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан бир гуруҳ ватандошларимизни мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзоладим. Ана шундай юртдошларимиз орасида Ватанимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, обод ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунавварқори Абдурашидхонов “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланганини сизларга ва бутун элимизга мамнуният билан айтмоқчиман.

“Оққан дарё – оқаверади”, дейди доно халқимиз. Бугун буюк аждодларимизнинг бебаҳо меросига таяниб, янги Ренессанс пойдеворини яратиш учун бизда барча имкониятлар мавжуд, дейишга тўла асосларимиз бор. Ҳамма гап ана шу имкониятлардан қай даражада оқилона фойдалана олишимизга боғлиқ.

Бу фикрларга бир мисол келтирмоқчиман.

Биласизлар, Қоракўл туманида ҳаммамизга маълум бир мактаб бор. Бу мактабни машҳур қилган фидойи муаллим Тўхтамурод Жумаев номини ҳам барчамиз яхши биламиз. Бу ажойиб педагог ўзининг тинимсиз изланиши, янги таълим методикаси билан оддий бир қишлоқ мактабини республика даражасидаги машҳур таълим даргоҳига айлантирди. Ҳолбуки, ушбу мактаб Бухоронинг олис чўл туманида жойлашган бўлиб, замонавий шароитга, қулай имкониятларга ҳам эга эмас эди.

Бугун ушбу мактаб битирувчиларининг 95 фоиздан ортиғи олий ўқув юртларига ўқишга киряпти. Халқаро олимпиадалардан энг кўп медаль олиб келаётганлар ҳам айнан шу мактабнинг ўқувчилари ҳисобланади. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан, ҳатто пойтахт Тошкентдан ҳам одамлар ўз фарзандини Қоракўлга олиб бориб, ана шу мактабга ўқишга беряпти.

Биз бу таълим маскани эришаётган катта ютуқларни инобатга олиб, ўтган йили уни Халқаро математика мактабига айлантирдик.

Тўхтамурод домла ҳам, жадид боболаримиз каби, тинимсиз ва фидокорона меҳнат қилиб, ҳозирги даврнинг янги усул мактабини яратишга эришди.

Мана, бугунги кунимизнинг ҳақиқий маърифатпарвари, давримизнинг Авлонийси, Беҳбудий домласи, Мунавварқориси!

Бундай улкан натижага эришиш учун албатта ўзига хос ўқитиш тизими бўлиши керак. Айни вақтда бундай ютуқлар замирида инсоннинг ўз касбига, Ватанига меҳри ва садоқати, юксак масъулият туйғуси мужассам, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Мана шу мактабда Тўхтамурод ака бошчилигида ҳар бир ўқитувчи шогирдларини ўз боласидай кўрган, бу ерда чинакам ижодий мусобақа муҳити шаклланган ва бу ишлар бугун ўзининг муносиб натижасини бермоқда.

Моҳир педагог Тўхтамурод Жумаев таълим-тарбия соҳасида эришган улкан ютуқлари ва ибратли фаолияти учун Президент Фармонига асосан давлатимизнинг юксак мукофоти – “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирландилар.

… Биз Учинчи Ренессанс масаласини стратегик вазифа сифатида олдимизга қўйиб, уни миллий ғоя даражасига кўтармоқдамиз.

Биз мактабгача таълим ва мактаб таълими, олий ва ўрта махсус таълим тизими ҳамда илмий-маданий муассасаларни бўлғуси Ренессанснинг тўрт узвий ҳалқаси, деб биламиз. Боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, профессор-ўқитувчилар ва илмий-ижодий зиёлиларимизни эса янги Уйғониш даврининг тўрт таянч устуни, деб ҳисоблаймиз.

Мен ишонаман – ҳурматли ота-оналар бу ташаббусни албатта қўллаб-қувватлаб, янги Ренессанснинг бешинчи ҳалқаси, бешинчи устуни бўладилар. Ва бу маънавий-маърифий ҳаётимиздаги энг мустаҳкам устун бўлади, десам, ўйлайманки, сизлар тўла қўллаб-қувватлайсизлар.

… Айнан мактабгача таълим соҳасига бўлган эътибор мамлакатнинг эртанги тараққиёти учун мустаҳкам замин яратади. 

Бугун йирик шаҳарларимиздан тортиб, чекка туманлар, қишлоқ ва овулларимизда янги-янги замонавий боғчалар барпо этилмоқда. Қисқа вақт, яъни тўрт йил ичида республикамизда боғчалар сони 3 баробар ошиб (5 минг 200 тадан 14 минг 200 тага), болаларни қамраб олиш даражаси 28 фоиздан 54 фоизга етгани ана шундай амалий ҳаракатларимиз натижасидир.

Соҳага давлат-хусусий шериклик механизми жорий этилиши туфайли 223 мингдан ортиқ ўринга эга бўлган 7 минг 400 та хусусий боғча ташкил қилинди. Бу мақсадлар учун 1 триллион 850 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағлари йўналтирилиб, 20 мингга яқин янги иш ўрни яратилди.

Халқимиз ҳамиша устозларни эъзозлаб, уларнинг ҳурмат-иззатини жойига қўйиб келган. “Устоз ота каби улуғ” деган ҳикматли нақл ҳам бежиз айтилмаган. Энди ана шу сўзларни қоғозда эмас, амалда қарор топтирадиган, ўқитувчи-муаллимнинг қадр-қимматини жойига қўядиган пайт келди.

…. Жамиятда устоз ва мураббийларга қаратилаётган эътибор туфайли қарийб 15 минг нафар эркак ўқитувчи мактабларга қайтди. Аммо, шуни таъкидлаш керакки, ҳали бу борада кўзланган натижага эришганимиз йўқ. Ҳозирги кунда ҳам халқ таълимидаги педагогларнинг қарийб 70 фоизини аёл ўқитувчилар ташкил этмоқда.

Албатта, ҳаммамиз мактаб даврини эслаганимизда, кўз олдимизга аввало, талабчан ва меҳрибон синф раҳбаримиз келади. Нима учун? Чунки, мактабдаги ҳар бир қадамимиз мана шу азиз ва олижаноб инсонларнинг доимий эътибори ва ғамхўрлигида бўлган. Ҳаётга илк йўлланмани ҳам бизга мана шу устозларимиз берган.

Шу сабабли биз синф раҳбарларининг машаққатли ва масъулиятли меҳнатини муносиб рағбатлантириш чорасини кўряпмиз. Хусусан, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб 242 минг нафар синф раҳбари учун қўшимча тўлов миқдори бир ярим баробар оширилади. Мазкур мақсадлар учун йиллик 400 миллиард сўмдан зиёд қўшимча маблағ йўналтирилади.

Ўрни келганда айтмоқчиманки, мен бугун имзолаган Фармон билан биринчи марта 14 нафар синф раҳбари давлатимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланди.

Ўқитувчиларнинг доимий ва узлуксиз психологик кўникмаларини ривожлантириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги қошидаги ҳудудий малака ошириш институтларида синф раҳбарларини тайёрлаш бўйича алоҳида ўқув курсларини ташкил этиш керак.

Бугунги кунда жамиятимизда ўқитувчи ва мураббийларнинг қадди, шаъни ва ғурури тикланаётгани барчамизни қувонтиради.

Фарзандларимиз мактабдан қанчалик билимли бўлиб чиқса, юқори технологияларга асосланган иқтисодиёт тармоқлари шунча тез ривожланади, кўплаб ижтимоий муаммоларни ечиш имкони туғилади. Шундай экан, Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади десам, ўйлайманки, бутун халқимиз бу фикрни қўллаб-қувватлайди.

Ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида бўлишини, уларнинг касбий фаолиятига ноқонуний аралашув, бошқа ишларга жалб қилиш жавобгарликка сабаб бўлишини қатъий белгилаш лозим.

… Ўқитувчилар ишини енгиллаштириш ва уларнинг салоҳиятидан оқилона фойдаланиш учун келгуси йилда таълимни рақамлаштириш ишларини якунлаб, “Онлайн мактаб”, “Рақамли ва хавфсиз мактаб”, “Электрон дарслик”, “Электрон кундалик” каби тизимлар жорий этилади. 2020 йил охиригача мактабларни кенг полосали Интернет тармоғига улаш даражаси 70 фоизга етказилади. Келгусида барча мактаблар 100 фоиз Интернет билан таъминланади ва бунинг учун Давлат бюджети маблағлари йўналтирилади.

The post УСТОЗИМ ҲАЁТИМ ЧИРОҒИ! appeared first on Department of Faculty and Hospital Surgery №1.

]]>
https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2751/feed 0
Ўзбекистоннинг прагматик фаол ташқи сиёсий ва иқтисодий дипломатияси https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2738 https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2738#respond Fri, 10 Sep 2021 03:15:14 +0000 http://surgery.med.tma.uz/archives/2738 Бугунги кунда, Марказий Осиё алоҳида геосиёсий ҳудуд ва унда Ўзбекистон фаол субъектдир. Айнан Ўзбекистон ташаббуси билан минтақавий мулоқот янги даврда қайта жонлантирилди. Остонадаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи Маслаҳат учрашуви ҳам айнан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фаол ташаббуси ортидан ўтказилганди. Айнан, мана шундай учрашувга замин тайёрлаш учун ҳам Шавкат Мирзиёев  президентлигининг дастлабки йилидаёқ барча Марказий…

The post Ўзбекистоннинг прагматик фаол ташқи сиёсий ва иқтисодий дипломатияси appeared first on Department of Faculty and Hospital Surgery №1.

]]>
Бугунги кунда, Марказий Осиё алоҳида геосиёсий ҳудуд ва унда Ўзбекистон фаол субъектдир. Айнан Ўзбекистон ташаббуси билан минтақавий мулоқот янги даврда қайта жонлантирилди. Остонадаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи Маслаҳат учрашуви ҳам айнан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фаол ташаббуси ортидан ўтказилганди. Айнан, мана шундай учрашувга замин тайёрлаш учун ҳам Шавкат Мирзиёев  президентлигининг дастлабки йилидаёқ барча Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ўтказди. Бугунги кунда ҳам Ўзбекистон Марказий Осиё минтақавий мулоқоти формати ва минтақавий ташаббусларнинг қоқ марказида турибди.

Жорий йил 6 август куни Туркманистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашувида ҳам Ўзбекистон томони ўзининг бир қатор ташаббусларини илгари сурди. Прагматик ташқи сиёсат ва дўстона муҳитнинг яратилиши ортидан Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси сўнгги йилларда сезиларли равишда йиллик 50 фоиздан кўпроққа ўсди. 2020 йил натижаларига кўра глобал пандемия шароитига қарамай, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан  савдо айланмаси 5 млрд долларни ташкил қилди. Умуман, минтақа давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий алоқалар  соғломлашиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб, Туркманистондаги учрашувда Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг умумий йўналишлари тўғрисида битим қабул қилиш таклифини илгари сурди. Бу таклиф Ўзбекистон олиб бораётган иқтисодий дипломатиянинг ҳам бир таркибий қисмидир.

Маълумки, ҳозирги даврда Жанубий Осиё ҳам Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида долзарб аҳамиятга эга. Марказий Осиё давлатлари орасида айнан Ўзбекистон минтақани Жанубий Осиё билан боғлаш йўлида самарали ишларни олиб бормоқда. Жорий йил 15-16 июль кунлари Ўзбекистон ташаббуси билан Тошкентда ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бунинг ёрқин мисолидир. Жанубий Осиё бандаргоҳлари орқали жаҳон денгиз йўлларига чиқиш истиқболи Ўзбекистон, шунингдек, бутун Марказий Осиё давлатларининг азалий орзусини амалга ошишини таъминлайди ва бу омил минтақа давлатлари иқтисодиётини гуркираб ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Буни чуқур англаган Ўзбекистон бу йўналишда ҳам прагматик ташқи сиёсат олиб бормоқда.

Ушбу лойиҳани амалга ошишида Покистон томонининг ҳам салмоқли ролини ҳисобга олган Тошкент Исломобод билан доимий алоқалар олиб бормоқда. Биргина, 2021 йил таҳлил қилинса, ўзаро бир нечта юқори даражадаги ташрифлар амалга оширилганига гувоҳ бўлиш мумкин. Жумладан, 2021 йил 10 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан Покистонга борди. Шунингдек, 15 июль куни Покистон бош вазири Имрон Хон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бундан ташқари, 25 август куни Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайший Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ушбу учрашувларнинг барчасида кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари билан биргаликда “Термиз-Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар” темир йўл лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳам музокаралар олиб борилди.

Марказий ва Жанубий Осиёни боғлашда самарадор ва хавфсиз транспорт-логистика инфратузилмасини яратиш муҳим аҳамият касб этади. «Термиз-Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар» темир йўл тармоғи эса минтақаларни боғловчи асосий транспорт йўли лойиҳасидир. Ушбу лойиҳанинг амалга ошиши нафақат Марказий Осиё давлатлари учун иқтисодий жиҳатдан фойдали, балки Жанубий Осиё давлатлари ҳам ушбу транзит орқали энг қисқа масофа билан МДҲ давлатлари йўналиши билан Европага боғланиши мумкин. Шунингдек, ушбу темирйўл Хитой ва у илгари сураётган «Бир Макон, Бир Йўл» (One Belt, One Road) лойиҳаси манфаатларига ҳам мос тушади. Яъни «Термиз-Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар» темир йўл лойиҳаси «Бир Макон Бир Йўл» нинг жанубий қисми билан бир йўналишда жойлашади.

Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича фаол прагматик ташқи сиёсати

Бугунги кунда Ўзбекистон қўшни давлатлар билан очиқ, дўстона ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик жараёнларини янги босқичга кўтариш, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка қаратилган сиёсий музокараларга барча афғон сиёсий кучларини жалб этиш ҳамда Афғонистондаги вазиятга дахлдор барча ташқи кучлар ўртасида геосиёсий консенсусни таъминлаш жараёнларида фаол иштирок этиш орқали минтақа янги геосиёсий тенденцияларида сезиларли роль ўйнамоқда. Ўзбекистонинг Афғонистон йўналишидаги ташқи сиёсати уни минтақадаги ўрни ва аҳамиятини оширибгина қолмай, Афғонистон тинчлик музокараларига доир конструктив ва янги парадигмаларни ишлаб чиқиш жараёнларига муҳим туртки бериши мумкин. 

Ўзбекистон афғонлараро, минтақавий ва глобал даражада афғон муаммосини ҳал этишга қаратилган ташқи сиёсий фаолият олиб бормоқда.

Афғонлараро даражада Ўзбекистон нафақат Афғонистон ҳукумати, балки «Толибон» ҳаракати ва бошқа афғон этносиёсий вакиллари билан тенг алоқаларни йўлга қўйди. Хусусан, Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва изчил ривожлантириш мақсадида Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, 2017 йил 23-24 январь кунлари Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси расмий ташриф билан Афғонистонда бўлди. Айнан ушбу ташриф ўзаро муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш жараёнида дастлабки қадамга айланди. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида олий даражада учрашувлар ҳам ўтказилиб, бу айниқса, Афғонистон собиқ Президенти Ашраф Ғанининг 2017 йил 4-6 декабрь саналарида Ўзбекистонга уюштирган расмий ташрифи давомида ўз ифодасини топди. Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Афғонистон Президентларининг Қўшма баёноти ва турли соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Шунингдек, 2019 йил 31 март санасида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик кенгаши раиси Виктор Маҳмудов ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистонга ташриф буюриб, Президент Ашраф Ғани билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон томони Афғонистон тинчлик жараёнининг ҳар қандай шаклига мезбонлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати ва мухолифатдаги асосий сиёсий куч сифатида эътироф этилган «Толибон» ҳаракати ўртасида олдиндан шарт қўймасдан тўғридан-тўғри музокараларни ўтказиш зарурлигини қўллаб-қувватлаб келди, Ўз навбатида, афғонистонликларнинг розилиги асосида бундай тинчлик музокаралари учун исталган вақтда мулоқот майдони бўлишга тайёрлигини ҳам маълум қилди. Энг асосийси, Ўзбекистон «Толибон» ҳаракатининг сиёсий маҳкамаси вакиллари билан тегишли алоқалар ўрнатиб, уларни афғонлараро тинчлик музокараларида иштирок этишга даъват қилиб келди. Жумладан, 2018 йил 7-10- август кунлари ҳаракатнинг Доҳа шаҳридаги жойлашган сиёсий идораси собиқ раҳбари Шер Муҳаммад Аббос Станекзай бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди. Эътиборли жиҳати шундаки, музокаралар масаласида «Толибон» ҳаракати Афғонистонга чегарадош ҳудудлар орасидан ўз минтақавий иштирокини айнан Тошкентдан бошлагани ҳам Ўзбекистоннинг Афғонистон тинчлик жараёнларидаги минтақавий нуфузини белгилаб беради. Шу нуқтаи назардан, Афғонистонда Толибон ҳокимиятининг ўрнатилиши (2021 йил 15 август) Афғонистон масаласида Ўзбекистон дипломатиясининг нечоғлик чуқур ўйлангани ва стратегик танловга асосланган эканлигини кўрсатиб берди.

Ўзбекистон ташқи сиёсатида Афғонистон омили минтақавий миқёсда консенсусга эришишни тақозо этади, Расмий Тошкент Афғонистон муаммосини ҳал этишда катта таъсир кўрсатувчи минтақанинг кўзга кўринган акторлари – Покистон, Ҳиндистон, Эрон, Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Туркия сингари куч марказлари, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари билан турли даражаларда музокаралар олиб борди ва жараёнлар давом этиб келмоқда.

The post Ўзбекистоннинг прагматик фаол ташқи сиёсий ва иқтисодий дипломатияси appeared first on Department of Faculty and Hospital Surgery №1.

]]>
https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2738/feed 0
Mustaqillik kuni bilan tabriklaymiz! https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2176 https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2176#respond Wed, 01 Sep 2021 07:00:34 +0000 http://surgery.med.tma.uz/archives/2176 Aziz hamkasblar! Hurmatli talabalar! 1- fakultet va gospital jarrohlik kafedrasi sizni mamlakatimizning eng muhim va yorqin bayrami – O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni bilan tabriklaydi.

The post Mustaqillik kuni bilan tabriklaymiz! appeared first on Department of Faculty and Hospital Surgery №1.

]]>
Aziz hamkasblar! Hurmatli talabalar!

1- fakultet va gospital jarrohlik kafedrasi sizni mamlakatimizning eng muhim va yorqin bayrami – O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni bilan tabriklaydi.

The post Mustaqillik kuni bilan tabriklaymiz! appeared first on Department of Faculty and Hospital Surgery №1.

]]>
https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2176/feed 0
Симптоматик артериал гипертензия https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2712 https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2712#respond Mon, 14 Jun 2021 13:22:06 +0000 http://surgery.med.tma.uz/archives/2712 Симптоматик артериал гипертензия (САГ)- қон босимининг кўтарилиши, этиологик жиҳатдан маълум бўлган, одатда, қон босимини тартибга солиш билан шуғулланадиган органлар ёки тизимларнинг клиник жиҳатдан яхши аниқланган касалликлари билан боғлиқ. Қон босимининг кўтарилиши бир қатор патологик ҳолатлар ва касалликларнинг энг муҳим аломатларидан биридир. Бундай ҳолда, чап қоринча миокардининг ҳаддан ташқари юкланиши ва гипертрофияси, артерияларнинг ўзгариши, турли органларга,…

The post Симптоматик артериал гипертензия appeared first on Department of Faculty and Hospital Surgery №1.

]]>
Симптоматик артериал гипертензия (САГ)- қон босимининг кўтарилиши, этиологик жиҳатдан маълум бўлган, одатда, қон босимини тартибга солиш билан шуғулланадиган органлар ёки тизимларнинг клиник жиҳатдан яхши аниқланган касалликлари билан боғлиқ.

Қон босимининг кўтарилиши бир қатор патологик ҳолатлар ва касалликларнинг энг муҳим аломатларидан биридир. Бундай ҳолда, чап қоринча миокардининг ҳаддан ташқари юкланиши ва гипертрофияси, артерияларнинг ўзгариши, турли органларга, биринчи навбатда юрак, мия, кўзлар ва буйракларга зарар етказилади. Юқори қон босими билан оғриган одамларнинг тахминан 70-85 фоизи эссенциал (бирламчи) гипертензиядан азият чекмоқда, гипертензиянинг тахминан 15-25 фоизи бошқа касалликларнинг аломатларидан бири хисобланган симптоматик гипертензиядир. Баъзи муаллифларнинг фикрига кўра, САГ анча кенг тарқалган (35% гача), аммо ҳар доим ҳам тўғри ташхис қўйилмайди.

 

Таснифлаш

Клиник амалиётда ҳозирда умумий қабул қилинган тасниф мавжуд эмас. Энг кўп ишлатиладиган тасниф Э. Э. Гогин (1991) томонидан қабул қилинган.

Э. Э. Гогиннинг таснифига кўра САГ нинг қуйидаги турлари ажратилади.

Юрак-қон томир (гемодинамик):

  1. Атеросклероз, брадикардия, аорта етишмовчилиги билан систолик;
  2. Ишемик ва коронар касалликдаги димланиш, митрал юрак касаллиги;
  3. Аортанинг коарктацияси пайтида тананинг юқори ярмининг гипертензияси;
  4. Қоннинг реологик хусусиятларини бузилганлиги, эритремия;
  5. Гиперкинетик қон айланиш синдроми, артериовеноз аневризмалар, анемия.

Буйрак:

  1. Буйрак артериясининг атеросклеротик стенози, фибромускуляр дисплази, Такаясу аортаартерити, тромбоз, буйрак томирлари шикастланиши, буйрак артерияси гипоплазияси билан қон томирлари;
  2. Сурункали пиелонефрит (П) туфайли интерститсиал нефрит, уролитиаз, гидронефроз билан;
  3. Буйраклар паренхимал жараёнлари, сурункали гломерулонефрит (Г), нефросклероз билан;
  4. Буйраклар сили, септик эмболия бўлган бириктирувчи тўқима касалликлари, васкулит касалликларида буйраклар шикастланиши;
  5. Буйракнинг туғма нуқсонлари билан (гипоплазия, дистопия, поликистоз, от тақаси шаклидаги буйрак ва бошқалар);
  6. Диябетик нефропатия, Ким-Мелстил-Вилсон гломерулосклерози, радиациядан кейинги нефросклероз, амилидоз;
  7. Гормонал-фаол ренинома.

Эндокрин:

  1. Тиреотоксикоз билан;
  2. Бирламчи алдостеронизм (Кон синдроми);
  3. Адренал кортекснинг идиопатик гиперплазияси (сохта бирламчи алдостеронизм);
  4. Глюкокортикоидга боғлиқ алдостеронизм;
  5. Иценко-Кушинг синдроми, глюкокортикостероидларнинг бузилган биосинтези;
  6. Феохромоцитома, параганглиома, феохромобластомалар;
  7. Акромегалия, гипофизар;
  8. Климактерик.

Марказий асаб тизимининг касалликлари ва органик шикастланишлари сабабли иккиламчи нейроген:

  1. Қон томир касалликлари ва мия ўсмалари;
  2. Марказий асаб тизимининг яллиғланишли жараёнлари (энцефалит, менингит, полиомиелит, дифтерия);
  3. Пост-қўзғалиш ва контузия синдроми;
  4. Полиневрит (порфирия, сурункали талий билан заҳарланиш).

Экзоген равишда аниқланган (кимёвий омиллар бўйича):

  1. туз;
  2. Глюкокортикоид, контрацептивлар, карбеноксолон, қизилмия ва глицерин кислотасининг бошқа ҳосилалари, индометацинни қабул қилиш асосида;
  3. Сурункали алиментар ва ички таъсирлар (тирамин, алкогол ва бошқалар).

САГ этиологик шаклларининг частотасига кўра, етакчилик буйрак гипертензиясига тегишли. Буйрак паренхимасининг касалликлари беморларни 70% да, вазоренал гипертензия  беморларнинг 20 %да аниқланади. САГ нинг эндокрин шакллари (10%), бирламчи алдостеронизм (3-4%), Иценко-Кушинг синдроми (2-3%) ва феохромоцитома (1-2%) кенг тарқалган.

The post Симптоматик артериал гипертензия appeared first on Department of Faculty and Hospital Surgery №1.

]]>
https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2712/feed 0
Экологик муаммолар ва уни олдини олиш https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2705 https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2705#respond Fri, 11 Jun 2021 13:00:52 +0000 http://surgery.med.tma.uz/archives/2705 Ҳозирги вақтда экологик муаммолар аср муаммосига айланмоқда. Фан-техниканинг, иқтисодиётнинг жадал ривожланиш, антропоген омилларнинг табиатга таъсирининг кучайиши натижасида биосфера экотизимларининг бузилиши, чўлланиш ва сайёрамизда ҳароратнинг ошиб бориши кузатилмоқда. Экологик муаммоларнинг кескинлашуви ердаги ҳаётга хавф туғдирмоқда. Ана шундай муаммолардан бири атроф-муҳитни кўплаб чиқиндилар билан ифлосланиш хисобланади. Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобига ҳозирги кунда инсонинг хўжалик фаолияти натижасида дунё бўйича йилига…

The post Экологик муаммолар ва уни олдини олиш appeared first on Department of Faculty and Hospital Surgery №1.

]]>
Ҳозирги вақтда экологик муаммолар аср муаммосига айланмоқда. Фан-техниканинг, иқтисодиётнинг жадал ривожланиш, антропоген омилларнинг табиатга таъсирининг кучайиши натижасида биосфера экотизимларининг бузилиши, чўлланиш ва сайёрамизда ҳароратнинг ошиб бориши кузатилмоқда.

Экологик муаммоларнинг кескинлашуви ердаги ҳаётга хавф туғдирмоқда. Ана шундай муаммолардан бири атроф-муҳитни кўплаб чиқиндилар билан ифлосланиш хисобланади.

Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобига ҳозирги кунда инсонинг хўжалик фаолияти натижасида дунё бўйича йилига 105-110 млрд т. га яқин чиқинди юзага келмоқда. Чиқиндилар қаттиқ газсимон, суюқ ҳолатда бўлиб, уларнинг бир қисми ҳавога, бошқаси сувга, тупроққа, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ўтиб, тўпланиб боради. Чиқиндиларнинг йиллар давомида тўпланиб бориши ҳозирги кунда инсон ҳаёти учун ўта хавфли қуйидаги муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Инсониятнинг келгуси ривожланиш тақдири, кўп жиҳатдан, табиат билан жамиат ўртасидаги қарама-қаршиликларни оптимал ҳал қилиш йўллари ва воситаларнинг топилишига боғлиқ. Шулардан келиб чиққан ҳолда, табиат билан жамият ўртасидаги алоқадорликнинг асосий тамойилига қатъий риоя қилиш зарур бўлади

Атмосферанинг қуйи қатлами тропосферанинг қалинлиги ўрт 10-12 км партиковий эффект бўлиб, унда ҳавонинг 80% массаси тўпланган. Бу қатламда об-ҳавонинг барча ҳодисалари сув ва бошқа кимёвий элементларнинг айланма харакати содир бўлади.

Ер атмосфера ҳавосиинг таркибидаги турли моддаларнинг оз ёки кўплиги «Иссиқхона» самарасини белгилайди. Тропосферадаги сув буғлари, углерод икки оксиди, метан, хлор, углерод, азот оксиди, озон ва бошқаларнинг мавжудлиги туфайли атмосферанинг қуйи қисмидаги ҳавонинг ўртача ҳарорати 150 С ни ташкил этади.

Лекин, XX асрнинг 50 йилларидан бошлаб, минерал ёқилғи турлари фойдаланишга ўтилиши билан атмосферага турли чиқиндилар кўплаб чиқарила бошланди. 80 йилларда ҳавога 5 млярд т. углерод, 100 млн т. олтингугурт чиқарилган бўлса, ҳозирги кунда углерод миқдори 6 млярд т га етади.  CO2 нинг ҳаво таркибидаги миқдори 0,4-2,5 млрд т. кўпайиб бормоқда.

Ҳозирги вақтда Орол сатҳи 18 м пасайиши натижасида у энди 2 та қолдиқ кўлга айланиб қолган. Унинг соҳиллари 60-80 км. га чекинган. Денгизнинг сув қочган туби 4 млн. дан ортиқроқ майдонда кўриниб қолган. Натижада қумли шўрхок саҳро пайдо бўлган. Оролнинг қуриб қолган тубидаги чанг бўронлар ҳар йили 90 кун давомида кузатилмоқда

Орол денгизи Марказий Осиёнинг ёпиқ сув ҳавзаларидан биридир. Унинг чор атрофи бепоён чўл зонаси билан ўралган. Орол денгизини сув билан тўлдириб турадиган манба бу Амударё ва Сирдарёлардир. Бу дарё­лар ҳар йили Орол денгизига 56 км3 сув қўядилар. Маҳаллий ёғинлар ҳисобида эса 5 км3 сув Орол денгизига қўшилиб туради. Бу икки дарё (қа­димда Оқсув ва Яксарт деб аталган) Тяншань ва Помир тоғларидан бошланиб оқиб Орол денгизига қўйиладилар. Тоғдан бошланган жойларида бу дарёларда 100 км3 дан ортиқ сув бўлиб, то Орол денгизига қўйилганга қадар 2500 км масофани чўл зонаси бўйлаб ўтганда сувнинг ярмидан кўпроғи буғланиб ва бошқа сабаблар натижа­сида Оролга етиб бормайди. Бу икки буюк дарёларнинг сувлари 2000 йилдан ҳам кўпроқ вақтдан буён Марказий Осиё халқларининг чучук сувга ва қишлоқ хўжалигига бўлган талабини қондириб келмоқда, бу минтақанинг муҳитига кўрсатган таъсири сезиларли даражада эмас эди. Бироқ ХХ асрнинг иккинчи ярми­дан бошлаб бу минтақада вазият кескин ўзгара бошлади.

Яна йигирма йилдан сўнг, яъни 1960 йилда суғориладиган ерлар сони 4,5 млн гектарга етди, кейинги 25 йилда яна қўшимча 2,6 млн гектар ерга сув чиқарилди ва сувни ишлатиш бир йилда 105 км3 етди. Шундан 60 км3 Амударё ва 45 км3 Сирдарё ҳисобига тўғри келар эди. Шундай ҳолат бу дарёлар сув оқимининг Орол денгизига қўйилишини кескин қисқартириб юборди. Масалан, агар 1960 йилда Орол денгизи сувининг даражаси 53-54 метрни ташкил этган бўлса, кейинги йилларда у кескин пасайиб бориб, сув даражаси 1990 йилда 1960 йилга нисабатан 14 метр пасга тушган. Бу деган сўз Орол денгизининг – 40 % қуриган ва сув ҳажми 60 % гача қисқарган демакдир. Кейинги йилларда ҳам Оролнинг қуриши тўхтагани йўқ ва кузатишларга кўра ўз вақтида чора-тадбирлар кўрилмаса унинг қуриши келгусида ҳам давом этаверади. Шундай ҳолат давом этаверса Орол денгизи кичрайиб, қуриб умумий майдони 4-5 минг км2 келадиган шўр кўлга айланиш эҳтимоли бор. Орол денгизи сувининг шўрлиги 22-23 % кўтарилди. Денгизнинг саёз Шарқий Жанубий ва Шимолий қирғоқларидан денгиз суви 60-120 км чекиниб, шўрҳок ерларга айланиб қолди. Кейинчалик сувнинг шўрланиш даражаси 41-42 % га етиб бориши мумкин

Денгиз сув сатҳининг пасайиши туфайли унинг атрофида 4 млн га яқин шўрҳокка айланиб кучли шамол у ердаги туз қум ва чангларни кўчириб, 300 км масофагача олиб бориб тарқатмоқда. Чанглар билан бирга хлористоводород ва олтингугурт кислоталарини ҳам тарқатмоқда. Натижада атрофдаги обикор ерларга зарар келтирилмоқда.

Орол денгизи қуригунга қадар 200 км атрофидаги ҳудуднинг иқлими яхши ҳолатда сақланиб турган. Қишда совуқни ёзда ўта иссиқни камайти­риб турган. 1980 йилга келиб, январ ойи билан июл ойларининг ўртача ойлик ҳарорат фарқи 2 °С га кўпайган. Баҳор ва куз ойларида тез-тез со­вуқлар бўлиб турадиган бўлиб қолди, иссиқ кунлар 170 кунгача пасайди. Ёзнинг баланд ҳарорати, кучли шамолларнинг бўлиб туришини кучай­тирди, кучли бу шамоллар одам саломатлиги учун ёмон таъсир этувчи за­ҳарли кимёвий моддалар билан заҳарланган чанг тўфонларни тарқатади ҳамда тупроқ юзидан сувнинг парланишини тезлаштириб қишлоқ хўжалик экинларининг ривожланишига ва ҳосилдорлигига салбий таъсир этади. Сувнинг кам келиши дарё делталарини қуришига ўсимликлар турларининг камайишига ва биологик турли-туман организмларнинг камайиб кетишига ва хуллас инсоннинг яшаш шароитининг кескинлашувига олиб келади. Бу икки дарё сувидан тўғри рационал фойдаланмаслик натижасида, ортиқча сувлар кўпгина кўл ва ботқоқликларнинг пайдо бўлишига олиб келмоқда. Худди шундай сув ҳавзалари Амударёнинг қуйи қисмида 40 га яқин бўлиб, буларда ҳар йили 6 – 7 км3 га яқин сув буғланиб йўқолиб кетмоқда. Ана шундай кўллардан энг каттаси Нукус шаҳрининг ғарбида жой­лашган Сариқамиш чуқурлигида жойлашган кўл бўлиб, ҳар йили 3 – 4 км3 сув олади ва таркибида 30 км3 дан ортиқ сув бор.

Ер юзидаги яна бир глобаль экологик муаммолардан бири хисобланади. Қуруқ иқлим минтақасида майдоннинг 60 йиллардан бошлаб кескин кенгайиши аввало ривожланаётган мамлакатлардаги аҳоли сонининг тўхтовсиз ошиб бориши билан боғлиқдир.

БМТ нинг маълумотига кўра ҳозирги кунда қурғоқчил ва ёғин кам иқлим минтақаларининг 95% майдони чўлга айланиш арафасида турибди. Қурғоқчил иқлими ернинг жами майдони тахминан 40 млн. км2, яъни қуруқликнинг тахминан 25% ини ташкил этади.

Қурғоқчил иқлим минтақасида Ер юзаси аҳолисининг 20% и (800 млн киши) истиқомат қилади. Чўлланиш Ўзбекистонда ҳам содир бўлмоқда. Республиканинг 70% ортиқ майдони чўл ва чала чўл минтақаларида жойлашганлиги сабабли суғориладиган ерларда шўрланиш шамол, ва сув эрозияси, яйловларда гурунт сув сатҳининг кўтарилиш каби ҳодисалар кейинги йилларда катта майдонларда рўй бермоқда. Чўлланиш ва шўрланишнинг тезлашуви оқибатида сўнгги йилларда 50 минг гектарга яқин экин майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолди. Ноқулай экологик вазият қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилини ва чорва маҳсулотлари етиштиришнинг кескин камайишига олиб келди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4204 – сонли қарори қабул қилинди.

Бугунги кунда тоғолди адир ерларида 5 млн га деградацияга учраган ерлар мавжуд бўлиб у ерларда пистазорлар барпо этиш мумкин Пистазорлар барпо этилгандан кейин қуйидаги кўринишга эга бўлади 2019 йилда ўрмон фонди ерларида 8 минг гектарда пистазорлар барпо этилади. 2020 йилдан ҳар йили 3000 гектардан ихота дарахтзорлари барпо этишни давлат дастурига киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўрмон барпо қилиш орқали кўчма қумлар мустаҳкам- ланади, чўлланиш жараени секинлашади, унинг таъсирида ер устки қисмида шамолнинг тезлиги камаяди, чанг тўзонлари бўлиб ҳавога туз ва қум заррачаларини кўтарилиши тўхтайди.  7 ёшли саксовулзорда шамол тезлиги бутунлай тўхтайди. 1га саксовулзор йил давомида 1135 кг карбонат ангидрид газини ютиб 835 кг кислород ажратади. Бу эса хаво таркибини яхшилайди,  атроф муҳитни ифлосланишига чек қўйилади.

The post Экологик муаммолар ва уни олдини олиш appeared first on Department of Faculty and Hospital Surgery №1.

]]>
https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2705/feed 0
Соғлом танда соғ ақл! https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2698 https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2698#respond Fri, 04 Jun 2021 12:18:12 +0000 http://surgery.med.tma.uz/archives/2698 Соғлом тана – бу инсон танасининг ҳолати, унинг соғлғига ғамхўрлик қилади, яъни у тўғри овқатлантиради, шифокорлар томонидан мунтазам равишда текширилади, спорт билан шуғулланади, барча мушак гуруҳларини кучайтиради. Спорт билан шуғулланиш – бу одамда ўзини тарбиялашни ривожлантириш, ўзига хос муносабатни шакллантиришдир, чунки у доимо нафақат танасини яхши ҳолатда ушлаб туриши, балки уни яхшилаши, идеалга интилиши керак.…

The post Соғлом танда соғ ақл! appeared first on Department of Faculty and Hospital Surgery №1.

]]>
Соғлом тана – бу инсон танасининг ҳолати, унинг соғлғига ғамхўрлик қилади, яъни у тўғри овқатлантиради, шифокорлар томонидан мунтазам равишда текширилади, спорт билан шуғулланади, барча мушак гуруҳларини кучайтиради. Спорт билан шуғулланиш – бу одамда ўзини тарбиялашни ривожлантириш, ўзига хос муносабатни шакллантиришдир, чунки у доимо нафақат танасини яхши ҳолатда ушлаб туриши, балки уни яхшилаши, идеалга интилиши керак.

Саломатлик инсоннинг энг муҳим қадриятларидан биридир. Болалигингизда, ёшлигингиздан соғлиғингизга ғамхўрлик қилишингиз кераклигини тез-тез эшитамиз. Сизнинг ҳаётингиз давомида сиз жуда кўп пул топишингиз, шон-шараф ва тан олинишингиз, уй, машина сотиб олишингиз, турли шаҳарларга ва мамлакатларга саёҳат қилишингиз мумкин, катта хоҳиш билан сиз хоҳлаган ҳамма нарсага эришишингиз мумкин, аммо соғлиқни сотиб олмайсиз.

«Соғлом танада соғлом ақл» бу ибора билан баҳслашиш қийин. Барча ҳаётий жараёнлар, кайфият, фикрлар инсон танасининг ишига боғлиқ. Тана азобланганда, дарҳол салбий ҳис-туйғулар пайдо бўлади, улар тирнаш хусусияти, ғазаб ва бошқа салбий ҳис-туйғуларга қайта туғилади.

Соғлиғингизни қандай сақлаш керак? Аввало, чекиш ҳам, алкоголли ичимликлар ва ҳатто ундан ҳам кўпроқ гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаслик, соғлом турмуш тарзини олиб бориш керак. Фаол турмуш тарзингизни бошқаринг, тўғри овқатланинг, спорт билан шуғулланинг ва соғлом саккиз соатлик ухланг.

Ҳозирги кунда кўплаб бўлимлар мавжуд: сузиш, кураш, волейбол, теннис, футбол, гимнастика, рақс, фигурали учиш ва бошқалар. Бундай машғулотлар нафақат соғлиғингизни сақлашга, балки феъл-атворингизни тарбиялашга, тартиб-интизомга ва кундалик ҳаётга ўргатишга ёрдам беради.

Овқатланиш бизнинг соғлигимиз учун жуда муҳимдир. Овқатланишимиз соғлигимизга бевосита таъсир қилади. Янги сут, творог, пишлоқ, гўшт ва балиқ, сабзавот ва мевалар яхши ҳазм қилиш учун пойдевор бўлиб, бунинг натижасида ажойиб кайфият, онг равшанлиги ва фикрлар тозалиги пайдо бўлади.

Тоза ҳавода сайр қилиш соғлигимиз учун яхши омил. Катта шаҳарларда яшовчи одамлар тоза муҳит билан мақтана олмайди. Заводлар, машиналардаги чиқинди газлар – буларнинг барчаси соғлиқ учун зарарли. Шу сабабли, сиз иложи борича тез-тез оилангиз билан табиатга чиқишингиз, тоза ҳаводан нафас олишингиз ва шунчаки мамлакатимиздаги чиройли манзараларидан баҳраманд бўлишингиз керак.

Ҳар ким қандай яшашни танлаш ҳуқуқига эга. Бироқ, ҳар доим нима қилишимиз, овқатланишимиз ва нафас олишимиз соғлигимизга таъсир қилишини унутмаслигимиз керак.

Соғлом турмуш тарзи нима эканлигини тушуниш учун унинг ҳар бир таркибий қисмини батафсил кўриб чиқамиз:

  1. Тўғри овқатланиш тизими танамиз учун зарарли бўлган ҳар қандай овқатдан воз кечишни англатади. Бу эрда зарарли кимёвий қўшимчалар, газланган ичимликлар, қовурилган овқатлар, ҳар қандай зираворлар ва туз, ёғли сут маҳсулотлари бўлган ҳар қандай маҳсулот тушунилади. Кўпроқ сабзавот ва меваларни, ёрмаларга асосланган барча турдаги дон маҳсулотларини истеъмол қилинг. Кун давомида ҳар бир овқатланиш учун ўз вақтингизни белгиланг ва кечки овқатларни бекор қилинг, ва авваламбор, қисмларингизни камайтиринг. Овқат ҳазм қилиш тизимингизга мунтазам равишда дам беришга ҳаракат қилинг. Шунингдек, ҳайвон гўштини истеъмол қилишдан воз кечиш мақсадга мувофиқдир. Энг оқилона овқатланиш дастури вегетарианизм томонидан таклиф этилади. Ёга машғулотларини соғлом турмуш тарзини олиб бориш жараёнида шерик сифатида танлаганимиз сабабли, биз унинг асосий принтсипига риоя қилишимиз керак – аҳимса ёки зўравонлик. Шундай қилиб, ошқозонимизни гўштдан озод қилиб, биз нафақат танамизни, балки карма энергиямизни ҳам тозалаймиз.
  2. Спиртли ичимликлар, чекиш, гиёҳвандликдан сақланиш. Ушбу гиёҳвандлик нафақат жисмоний танага салбий таъсир кўрсатиши, балки ақл-идрок фикрлаш қобилиятимизни бостириши – ёга таълимоти бизни айнан шу нарсага чорлашини англаш жуда муҳим. Агар онгимиз гиёҳванд бўлса ва биз нафақат ўз ҳаётимизни, балки муайян ҳолатларда хатти-ҳаракатларимизни бошқариш қобилиятидан маҳрум бўлсак, қандай қилиб соғлом турмуш тарзини олиб боришимиз мумкин?
  3. Доимий жисмоний фаолият. Агар инсон доимий равишда танасини яхшиласа, у руҳини, иродасини ва онгини яхшилайди ва бу эрда маънавий таркибий қисм биринчи ўринда туради. Ёга билан шуғулланиш, авваламбор, интизом, матонат ва белгиланган мақсадга эришиш қобилиятидир. Фақат ўзимизга, жисмоний танамизга узлюксиз ишлаш орқали биз ўзимизни ички даражада яхшилаймиз;
  4. Соғлом уйқу ва соғлом бедорлик принтсипи. Сизнинг танангизга тўғри ухлаш соатларини бериш муҳимдир, кейин уйғониш соатлари энг самарали бўлади. Шу билан бирга, сиз ўзингизни тинглашингиз ва қанча соат ухлашингиз кераклигини тушунишингиз керак. Масалан, танангиз эрталаб соат бешда уйғонишга ва янги кунни бошлашга тайёр бўлса, сиз бўш дангасалик ҳолатида бўлиб, будилникингизнинг жиринглашини кутиб, соат еттига қадар ётоқда ётмаслигингиз керак. Агар сизга керак бўлса, айтайлик, олти соатгина дам олиш керак, бу жуда яхши! Ишга тайёргарликни бошлашдан олдин қолган 1,5-2 соат ичида сиз медитатсия ва асана амалиётига бағишланишингиз мумкин. Шу тарзда сиз ўз фикрларингизни тартибга келтирасиз ва келгуси кунни режалаштирасиз;
  5. Ўз-ўзини ривожлантиришга доимий интилиш. Қанчалик кўп янги маълумотлар олсак, биз ҳеч нарсани билмаслигимизни ва олдинда янги тубсизлик борлигини англашимиз янада аниқроқ бўлади. Худди шу нарса танамизнинг имкониятларига ҳам тегишли. Ўз устида ишлаш чексиздир, улар умр бўйи шу билан шуғулланадилар;
  6. Ўз вақтингизни ратсионализатсия қилиш. Ётиб кетишдан олдин неча марта шикоят қиламизки, кун давомида бизда вақт этишмаяпти. Дарҳақиқат, ҳамма нарса учун вақт этарли, фақат ундан оқилона фойдаланишни ва ўзингиз учун устувор йўналишларни белгилашни ўрганишингиз керак. Иккиламчи нарсага вақтингизни сарфламаслигингиз керак. Бироқ, ўз манфаатларингизни биринчи ўринга қўйиш нотўғри. Аввало, сиз бошқаларга ғамхўрлик қилишингиз керак, кейин сизнинг ғамхўрлигингиз ва бошқа одамларнинг ҳаётидаги иштироки юз баравар қайтади;
  7. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзингизни муносиб тутишингиз, суиистеъмоллик, нафрат ва бошқа бузғунчи ҳис-туйғуларга берилмаслик керак. Одамларга нафақат ишда, балки жамоат жойларида, театрларда ва ҳоказоларда мулойим, ҳурмат билан муносабатда бўлиш муҳимдир. Ўйлаб кўринг, агар сиз ҳамма жойда ўзингизни шундай тутишни бошласангиз: уйда, фарзандларингиз билан – улар мактаб билан, университет билан бундай муносабатларнинг ўрнагида бўлишади – шунинг учун жамиятимиз тикланиш йўлида яна бир қадам ташлайди.

Соғлом турмуш тарзини олиб бориш дастлаб жуда қийин, чунки бу унинг хоҳиш-истаклари билан бошқарилиши инсонга хосдир. Бироқ, вақт ўтиши билан, тизимга одатланиб, одам бошқа ҳаёт тарзини тасаввур қилмайди. Тажрибали ёга ўқитувчиси кўмагида сиз соғлом турмуш тарзининг ҳар бир таркибий қисмини аста-секин ўзлаштирган ҳолда оддийдан мураккабга ўтишни ўрганасиз. Сиз танангизни ортиқча юкламаслигингиз ва ҳовузга бош билан шошилмаслигингиз керак – бу фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради, оқилона овқатланиш ва тоза фикрлардан бошланг, барча пўлатлар оқади.

The post Соғлом танда соғ ақл! appeared first on Department of Faculty and Hospital Surgery №1.

]]>
https://surgery.med.tma.uz/uz/archives/2698/feed 0