Ҳаммамиз орзиқиб кутган мана шу гўзал баҳор кунларида, 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамида, сизларни, сизларнинг тимсолингизда барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни ана шу байрам билан чин қалбимиздан муборакбод этиб, ўзимизнинг чуқур ҳурматимиз ва эҳтиромимизни билдиришга ижозат бергайсиз.

Азиз опа-сингиллар!

Барчангизни Халқаро хотин-қизлар байрами билан яна бир бор чин қалбимиздан табриклаймиз.
Оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинглар!
Нега деганда, аёлларимизнинг бахти – халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир.
Барчангизга оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилаб қоламиз.
Доимо халқимиз, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлиш ҳаммангизга насиб этсин!

VIDEO

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.