Конгресс 25 октябр Москва шахрида “Космос” мехмонхонасининг конгресс холлида ўз ишини бошлади.
Конгресс пленар кисми хирургик жамиятнинг расини сайлаш ва бир катор ташкилий ишлар билан бошланди. Тушдан сўнг барча секциялар буйича докладлар килинди. Биз барча секцияларда қатнашиб янги билим ва кўникмаларни ўзлаштирдик.
Конгрес холнинг кириш кисмида барча янги технологиялар бўйича ишлаб чиқарувчиларнинг кўргазмалари тақдим этилди. Ишлаб чиқарувчилар билан сухбатлар ўтқаздик, ташриф қоғозларини олдик ва шартномалар туздик.
Куннинг иккинчи ярмида бизни “Диафрагманинг қизилўнгач тешиги чуррасида лапаросокпик технологиялар” бўйича маърузамиз бўлди. Маърузамиз олимларда қизиқиш уйғотди ва бир қанча мунозарали саволлар берилди.
Конгресснинг иккинчи ва учинчи кунлари хам барча секцияларда маърузалар бўлди ва қатнашиб янги маълумотларни олдик.
Айниқса 27-ноябр куни баритарик хирургияга бағишланган секция маърузалари замонавий технологияларда жаррохлик амалиётларини ўтқазиш бўйича, сливрезекциянинг асоратлари ва уларни олдини олиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Конгрессдан янги билим ва кўникмаларни ўзлаштириб келдик, ва айниқса бу кафедрамизда талабаларни ўқитишда замонавий жаррохлик усулларини тадбиқ этиш учун замин бўлиб хизмат қилади.