Ҳозирги вақтда экологик муаммолар аср муаммосига айланмоқда. Фан-техниканинг, иқтисодиётнинг жадал ривожланиш, антропоген омилларнинг табиатга таъсирининг кучайиши натижасида биосфера экотизимларининг бузилиши, чўлланиш ва сайёрамизда ҳароратнинг ошиб бориши кузатилмоқда.
Экологик муаммоларнинг кескинлашуви ердаги ҳаётга хавф туғдирмоқда. Ана шундай муаммолардан бири атроф-муҳитни кўплаб чиқиндилар билан ифлосланиш хисобланади.
Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобига ҳозирги кунда инсонинг хўжалик фаолияти натижасида дунё бўйича йилига 105-110 млрд т. га яқин чиқинди юзага келмоқда. Чиқиндилар қаттиқ газсимон, суюқ ҳолатда бўлиб, уларнинг бир қисми ҳавога, бошқаси сувга, тупроққа, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ўтиб, тўпланиб боради. Чиқиндиларнинг йиллар давомида тўпланиб бориши ҳозирги кунда инсон ҳаёти учун ўта хавфли қуйидаги муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Инсониятнинг келгуси ривожланиш тақдири, кўп жиҳатдан, табиат билан жамиат ўртасидаги қарама-қаршиликларни оптимал ҳал қилиш йўллари ва воситаларнинг топилишига боғлиқ. Шулардан келиб чиққан ҳолда, табиат билан жамият ўртасидаги алоқадорликнинг асосий тамойилига қатъий риоя қилиш зарур бўлади
Атмосферанинг қуйи қатлами тропосферанинг қалинлиги ўрт 10-12 км партиковий эффект бўлиб, унда ҳавонинг 80% массаси тўпланган. Бу қатламда об-ҳавонинг барча ҳодисалари сув ва бошқа кимёвий элементларнинг айланма харакати содир бўлади.
Ер атмосфера ҳавосиинг таркибидаги турли моддаларнинг оз ёки кўплиги «Иссиқхона» самарасини белгилайди. Тропосферадаги сув буғлари, углерод икки оксиди, метан, хлор, углерод, азот оксиди, озон ва бошқаларнинг мавжудлиги туфайли атмосферанинг қуйи қисмидаги ҳавонинг ўртача ҳарорати 150 С ни ташкил этади.
Лекин, XX асрнинг 50 йилларидан бошлаб, минерал ёқилғи турлари фойдаланишга ўтилиши билан атмосферага турли чиқиндилар кўплаб чиқарила бошланди. 80 йилларда ҳавога 5 млярд т. углерод, 100 млн т. олтингугурт чиқарилган бўлса, ҳозирги кунда углерод миқдори 6 млярд т га етади. CO2 нинг ҳаво таркибидаги миқдори 0,4-2,5 млрд т. кўпайиб бормоқда.
Ҳозирги вақтда Орол сатҳи 18 м пасайиши натижасида у энди 2 та қолдиқ кўлга айланиб қолган. Унинг соҳиллари 60-80 км. га чекинган. Денгизнинг сув қочган туби 4 млн. дан ортиқроқ майдонда кўриниб қолган. Натижада қумли шўрхок саҳро пайдо бўлган. Оролнинг қуриб қолган тубидаги чанг бўронлар ҳар йили 90 кун давомида кузатилмоқда
Орол денгизи Марказий Осиёнинг ёпиқ сув ҳавзаларидан биридир. Унинг чор атрофи бепоён чўл зонаси билан ўралган. Орол денгизини сув билан тўлдириб турадиган манба бу Амударё ва Сирдарёлардир. Бу дарёлар ҳар йили Орол денгизига 56 км3 сув қўядилар. Маҳаллий ёғинлар ҳисобида эса 5 км3 сув Орол денгизига қўшилиб туради. Бу икки дарё (қадимда Оқсув ва Яксарт деб аталган) Тяншань ва Помир тоғларидан бошланиб оқиб Орол денгизига қўйиладилар. Тоғдан бошланган жойларида бу дарёларда 100 км3 дан ортиқ сув бўлиб, то Орол денгизига қўйилганга қадар 2500 км масофани чўл зонаси бўйлаб ўтганда сувнинг ярмидан кўпроғи буғланиб ва бошқа сабаблар натижасида Оролга етиб бормайди. Бу икки буюк дарёларнинг сувлари 2000 йилдан ҳам кўпроқ вақтдан буён Марказий Осиё халқларининг чучук сувга ва қишлоқ хўжалигига бўлган талабини қондириб келмоқда, бу минтақанинг муҳитига кўрсатган таъсири сезиларли даражада эмас эди. Бироқ ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бу минтақада вазият кескин ўзгара бошлади.
Яна йигирма йилдан сўнг, яъни 1960 йилда суғориладиган ерлар сони 4,5 млн гектарга етди, кейинги 25 йилда яна қўшимча 2,6 млн гектар ерга сув чиқарилди ва сувни ишлатиш бир йилда 105 км3 етди. Шундан 60 км3 Амударё ва 45 км3 Сирдарё ҳисобига тўғри келар эди. Шундай ҳолат бу дарёлар сув оқимининг Орол денгизига қўйилишини кескин қисқартириб юборди. Масалан, агар 1960 йилда Орол денгизи сувининг даражаси 53-54 метрни ташкил этган бўлса, кейинги йилларда у кескин пасайиб бориб, сув даражаси 1990 йилда 1960 йилга нисабатан 14 метр пасга тушган. Бу деган сўз Орол денгизининг – 40 % қуриган ва сув ҳажми 60 % гача қисқарган демакдир. Кейинги йилларда ҳам Оролнинг қуриши тўхтагани йўқ ва кузатишларга кўра ўз вақтида чора-тадбирлар кўрилмаса унинг қуриши келгусида ҳам давом этаверади. Шундай ҳолат давом этаверса Орол денгизи кичрайиб, қуриб умумий майдони 4-5 минг км2 келадиган шўр кўлга айланиш эҳтимоли бор. Орол денгизи сувининг шўрлиги 22-23 % кўтарилди. Денгизнинг саёз Шарқий Жанубий ва Шимолий қирғоқларидан денгиз суви 60-120 км чекиниб, шўрҳок ерларга айланиб қолди. Кейинчалик сувнинг шўрланиш даражаси 41-42 % га етиб бориши мумкин
Денгиз сув сатҳининг пасайиши туфайли унинг атрофида 4 млн га яқин шўрҳокка айланиб кучли шамол у ердаги туз қум ва чангларни кўчириб, 300 км масофагача олиб бориб тарқатмоқда. Чанглар билан бирга хлористоводород ва олтингугурт кислоталарини ҳам тарқатмоқда. Натижада атрофдаги обикор ерларга зарар келтирилмоқда.
Орол денгизи қуригунга қадар 200 км атрофидаги ҳудуднинг иқлими яхши ҳолатда сақланиб турган. Қишда совуқни ёзда ўта иссиқни камайтириб турган. 1980 йилга келиб, январ ойи билан июл ойларининг ўртача ойлик ҳарорат фарқи 2 °С га кўпайган. Баҳор ва куз ойларида тез-тез совуқлар бўлиб турадиган бўлиб қолди, иссиқ кунлар 170 кунгача пасайди. Ёзнинг баланд ҳарорати, кучли шамолларнинг бўлиб туришини кучайтирди, кучли бу шамоллар одам саломатлиги учун ёмон таъсир этувчи заҳарли кимёвий моддалар билан заҳарланган чанг тўфонларни тарқатади ҳамда тупроқ юзидан сувнинг парланишини тезлаштириб қишлоқ хўжалик экинларининг ривожланишига ва ҳосилдорлигига салбий таъсир этади. Сувнинг кам келиши дарё делталарини қуришига ўсимликлар турларининг камайишига ва биологик турли-туман организмларнинг камайиб кетишига ва хуллас инсоннинг яшаш шароитининг кескинлашувига олиб келади. Бу икки дарё сувидан тўғри рационал фойдаланмаслик натижасида, ортиқча сувлар кўпгина кўл ва ботқоқликларнинг пайдо бўлишига олиб келмоқда. Худди шундай сув ҳавзалари Амударёнинг қуйи қисмида 40 га яқин бўлиб, буларда ҳар йили 6 — 7 км3 га яқин сув буғланиб йўқолиб кетмоқда. Ана шундай кўллардан энг каттаси Нукус шаҳрининг ғарбида жойлашган Сариқамиш чуқурлигида жойлашган кўл бўлиб, ҳар йили 3 — 4 км3 сув олади ва таркибида 30 км3 дан ортиқ сув бор.
Ер юзидаги яна бир глобаль экологик муаммолардан бири хисобланади. Қуруқ иқлим минтақасида майдоннинг 60 йиллардан бошлаб кескин кенгайиши аввало ривожланаётган мамлакатлардаги аҳоли сонининг тўхтовсиз ошиб бориши билан боғлиқдир.
БМТ нинг маълумотига кўра ҳозирги кунда қурғоқчил ва ёғин кам иқлим минтақаларининг 95% майдони чўлга айланиш арафасида турибди. Қурғоқчил иқлими ернинг жами майдони тахминан 40 млн. км2, яъни қуруқликнинг тахминан 25% ини ташкил этади.
Қурғоқчил иқлим минтақасида Ер юзаси аҳолисининг 20% и (800 млн киши) истиқомат қилади. Чўлланиш Ўзбекистонда ҳам содир бўлмоқда. Республиканинг 70% ортиқ майдони чўл ва чала чўл минтақаларида жойлашганлиги сабабли суғориладиган ерларда шўрланиш шамол, ва сув эрозияси, яйловларда гурунт сув сатҳининг кўтарилиш каби ҳодисалар кейинги йилларда катта майдонларда рўй бермоқда. Чўлланиш ва шўрланишнинг тезлашуви оқибатида сўнгги йилларда 50 минг гектарга яқин экин майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолди. Ноқулай экологик вазият қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилини ва чорва маҳсулотлари етиштиришнинг кескин камайишига олиб келди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4204 – сонли қарори қабул қилинди.
Бугунги кунда тоғолди адир ерларида 5 млн га деградацияга учраган ерлар мавжуд бўлиб у ерларда пистазорлар барпо этиш мумкин Пистазорлар барпо этилгандан кейин қуйидаги кўринишга эга бўлади 2019 йилда ўрмон фонди ерларида 8 минг гектарда пистазорлар барпо этилади. 2020 йилдан ҳар йили 3000 гектардан ихота дарахтзорлари барпо этишни давлат дастурига киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўрмон барпо қилиш орқали кўчма қумлар мустаҳкам- ланади, чўлланиш жараени секинлашади, унинг таъсирида ер устки қисмида шамолнинг тезлиги камаяди, чанг тўзонлари бўлиб ҳавога туз ва қум заррачаларини кўтарилиши тўхтайди. 7 ёшли саксовулзорда шамол тезлиги бутунлай тўхтайди. 1га саксовулзор йил давомида 1135 кг карбонат ангидрид газини ютиб 835 кг кислород ажратади. Бу эса хаво таркибини яхшилайди, атроф муҳитни ифлосланишига чек қўйилади.