Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакати¬миз ҳаётидаги ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа ҳисобланади.Чунки, бу давлат раҳбари – Президентни сайлаш билан боғлиқ ўта масъулиятли жараёндир. Зеро, мамлакатимиз келажаги, унинг янада тараққий топиши давлат раҳбари лавозимига энг муносиб номзодни сайлаш ҳамда бу жараёнда сайловчилар қабул қиладиган қарорга боғлиқдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни демокра¬тик тарзда очиқ ва ошкора ўтказиш билан боғлиқ масалалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оши¬рилади.
Жорий йилнинг 24-октябрида бўлиб ўтадиган Президент сайлови миллий сайлов амалиёти ва халқаро сайлов меъёрла¬рига мос равишда қабул қилинган сайлов қонунчилиги асосида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига оид қонунчилик ҳужжатлари тизими қуйидагилардан иборат:
– Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (1992-йил 8-де¬кабр);
– Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси (2019-йил 25-июн) ;
– Ўзбекистон Республикаси «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонуни (1996-йил 26-декабр), «Сиёсий партияларни молиялаш¬тириш тўғрисида»ги қонуни (2004-йил 30-апрел);
– Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси¬нинг қарорлари.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республи¬каси Конституциясида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва маж¬буриятлари, жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асослари ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув орган¬ларининг ҳуқуқий мақомига оид нормалар билан бир қаторда сайловга оид тамойил ҳамда қоида-талаблар мустаҳкамланган.
Конституциямиздаги Ўзбекистон Республикаси Президен¬ти сайлови билан боғлиқ қоида-талаблар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, биринчидан, фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқларини таъмин¬лаш орқали мамлакат раҳбари бевосита сайловчилар томонидан сайланади, иккинчидан, жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жа¬мияти институтларининг тобора ривожланиши асосида сиёсий партияларнинг давлат органларини шакллантиришдаги фаолия¬тини кафолатлайди, учинчидан, сайлов ҳуқуқи тамойиллари ва муддатлари асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти сай¬лови мустақил сайлов комиссиялари томонидан амалга ошири¬лиши таъминланади.
Конституциямизнинг 10-моддасида Ўзбекистон халқи номи¬дан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкинлиги, шунингдек, жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас деб белгиланган. Ушбу норма президентлик сайлови¬нинг давлат тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлашдаги аҳамияти билан боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасига мувофиқ, фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадир. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референ¬думлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда таш¬кил этиш йўли билан амалга оширилади.
Бундан ташқари, Асосий қонунимизнинг 60-моддасида сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий ирода¬сини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сай¬лаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этиши билан боғлиқ норманинг белгиланиши уларнинг сайлов жараёнидаги конституциявий мақомини мустаҳкамлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мақоми Конституциянинг 89-моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритиши¬ни ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди. Шунинг учун ҳам мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайдиган ва Ўзбекистон халқи номидан иш олиб борувчи мансабдор шахс сифатида давлат раҳбарлигига номзодлар учун тегишли талаблар конституция даражасида мустаҳкамланган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 90-мод¬дасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши билади¬ган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин.
Демак, Конституция ва сайлов қонунчилиги асосида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод учун белги¬ланган талабларни қуйидагича изоҳлаймиз:
- Ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаслиги. Давлат раҳбари си¬фатида уни бошқариш мақсадида президентлик сайловларида ўз номзодини илгари сураётган шахс муайян ҳаётий тажрибага эга бўлиши керак. Тажрибага бир неча йиллар давомида ҳаёт синов¬ларидан ўтиш орқали эришилади. Шу жиҳатдан Президентликка номзод учун ёш сензи 35 ёш деб олинган. Одатда, шахс бу ёшга етгач, муҳим қарорларни қабул қилиш борасида ўз мустақил позициясига эга бўлади. Мазкур ёш сензи давлат ва жамиятни бошқаришда муайян ёш ва тажрибанинг аҳамияти катта эканли¬гидан келиб чиқиб белгиланган.
- Давлат тилини, яъни ўзбек тилини яхши билиши. Бу ҳам жуда муҳим талаблардан бири бўлиб, Ўзбекистонни бошқаришга даъвогарлик қилаётган номзод, албатта ўзбек тилини яхши би¬лиши зарур. Айниқса, сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат тилининг нуфузини юксалтиришга сиёсатнинг муҳим йўналиши сифатида эътибор қаратилаётган бир вақтда бу талабнинг аҳамияти янада ошиб бормоқда.
- Бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган бўлиши. Ушбу талабнинг аҳамияти шундаки, муайян юртда муқим яшаган шахсгина шу мамлакатнинг мавжуд шарт-шароитларини, ютуқ ва камчиликларини, шунингдек ўз халқининг қувончу ташвишларини яхши билади. Шунинг учун бу юртда яшаётган аҳоли билан ҳамнафас бўлган, улар билан бир шароитда яшаган инсоннинг президентликка номзод сифа¬тида кўрсатилиши мантиқан тўғри бўлади.
- Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиши керак. Бу ҳам жуда муҳим талаблардан бири. Албатта, муайян мамлакатга раҳбарлик қилиш, уни бошқариш учун шу давлатнинг фуқароси бўлиш талаби алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу талаб орқали ном¬зоднинг шу давлат фуқаролигига тегишлилиги акс эттирилган. Сайлов ва сиёсий жараёнларда фуқаролик масаласининг яна бир муҳим жиҳати шундаки, бу мамлакатнинг кейинги тақдири би¬лан боғлиқ. Фақат шу юрт фуқароси мамлакат тақдири ҳақида кўпроқ қайғуради. Шунинг учун нафақат, номзод кўрсатишда, балки сайловда иштирок этиш, овоз бериш учун ҳам фуқаролик талаби белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23-боби «Сай¬лов тизими»га бағишланган бўлиб, мамлакатимиз сайлов тизи¬мига оид муҳим тамойил ва нормаларни белгилайди.
Хусусан, Конституциямизнинг 117-моддасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига ва ҳар бир сайловчи бир овозга эга эканлиги, шунингдек, овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги ка¬фолатланган.
Бундан ташқари, ушбу моддада сайлов ҳуқуқининг муҳим принсиплари мустаҳкамланган бўлиб, сайлов жараёнларини ҳалқаро сайлов стандартлари асосида очиқ-ошкора ва демокра¬тик тарзда ўтказишга имкон беради.
Сайлов ҳуқуқи принсипларининг мазмун-моҳиятини қуйидагича изоҳлаш мумкин:
Умумий сайлов ҳуқуқи. Ушбу принсипнинг моҳияти сайлов¬ларнинг умумийлигини, яъни Ўзбекистон Республикаси Прези¬денти сайловида сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгалигини, шунинг¬дек, фуқаролар жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, дин¬га муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусуси¬ятидан қатъи назар тенг сайлов ҳуқуқига эгалигини англатади.Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ масалалар алоҳида ҳуқуқий тартибга солинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос хусусиятлари Сайлов кодексининг 12-бобида белгиланган бўлиб, қуйидаги нормалардан иборат:
- Ўзбекистон Республика¬си Президентлигига номзодга қўйиладиган талаблар (61-модда);
- Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи (62-модда);
- Ўзбекистон Республикаси Президенти сай¬ловида иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар (63-модда);
- Ўзбекистон Республика¬си Президентлигига номзодлар кўрсатиш тартиби (64-модда);
- Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш (65-модда);
- Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддати¬дан илгариги сайлов (66-модда).
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлиб, ўз сиёсий ғояси, дастури ва сайловолди платформаси асосида сайлов жараёнида кураш олиб борадилар.
Сайлов кодексининг 62-моддасига мувофиқ сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан ка¬мида тўрт ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсата олади.
Шу кодекснинг 63-моддасига асосан Ўзбекистон Республи¬каси Президенти сайловида иштирок этиш учун сиёсий партия сайловга камида етмиш кун қолганида Марказий сайлов комис¬сиясига қуйидагиларни тақдим этиши керак:
– сайловда иштирок этиш тўғрисида партия раҳбари томо¬нидан имзоланган ариза;
– Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг сиёсий партия рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотнома;
– Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак ном¬зод тўғрисидаги маълумотлар.
Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида партиянинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида беш кунлик муддат ичида узил-кесил қарор қабул қилади ҳамда сиёсий партиянинг ваколатли вакилига рўйхатга олинганлик гувоҳномасини ва белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини беради. Сайловда иштирок этув¬чи партияларнинг рўйхати аризаларнинг келиб тушиши навбати тартибида марказий матбуотда эълон қилинади.
Сайлов кодексининг 64-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади ва қирқ беш кун қолганида ту¬гайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сиёсий партияларнинг юқори органлари томонидан амалга оширилади.
Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига фақат ўз партияси аъзолари орасидан ёки партиясизни номзод этиб кўрсатишга ваколатлидир. Сиёсий партиянинг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
– сиёсий партия юқори органининг Ўзбекистон Республика¬си Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори;
– сиёсий партия юқори органи мажлисининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, пар¬тиявийлиги кўрсатилади;
– Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси.
Сиёсий партия томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларида Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилари умумий сонининг камида бир фоизининг имзоси бўлиши керак. Бунда сиёсий партия битта маъмурий-ҳудудий тузилмада (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) имзолар умумий сонининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин.