Инсонни бошқа мавжудодлардан фарқловчи бир қанча ҳусусиятлари бор (ақли, тана тузилиши ва ҳ.) лекин уларнинг ичида енг асосийси бу – маънавият ҳисобланади. Айнан маънавият инсоннинг туб моҳиятини кўрсатиб беради. Демак маънавиятни тушуниш инсоннинг моҳиятини англаб етиш ҳисобланади. Маънавият ҳақида кўп гапирилади, маънавиятимизни кучайтиришимиз кераклиги ҳақида чақириқлар ҳам кўп. Аммо маънавиятга лунда таърифни учратишимиз қийин. Бу ҳолат маънавиятнинг етарлича урганилмаганлигидан эмас, балки манавиятнинг кенг қамровли ҳодиса эканлигидан. Дунёда 7,5 миллиард инсон бўлса, уларнинг ҳар бири қайталанмас, улар турмуш шароитлари, ҳис туйғулари, билим, диний эътиқодлари билан фарқланиб туради. Бундай ҳилма-хиллик ичидан умумий белгиларни ажратиш қийин. Масалан, маълум бир ҳалқда, ёки диний эътиқодда тўғри, маънавиятнинг кўриниши деб ҳисобланган ҳодисалар бошқа халқ ва динда номаъқул иш сифатида, маънавиятнинг пастлиги сифатида баҳоланиши мумкун.

Дунё халқларида мавжуд маънавий қадриятларнинг ўзига ҳосликлари ичидан улардаги ўҳшашликларни ажратиб чиқадиган бўлсак, маънавиятни бошқа ҳодисалардан ажратиб турувчи белгисини топиш мумкун. Бизнингча бу белги – инсон фаолиятининг аҳлоқий йўналтирилганлиги ҳисобланади. Демак маънавиятга – инсон фаолиятининг ахлоқий йўналтирилиши деб таъриф бериш мумкун. Маънавият ҳақида гапирганимизда унинг фақат инсон онгини, унинг қарашларини ифодалайдиган ҳодиса сифатида эмас, балки инсоннинг буткул фаолиятининг ифодаланиши сифатида қарашимиз керак. Ушбу фикрни оддийроқ тушунтирадиган бўлсак, маънавият инсонда фақат ижобий фикр ва қарашларнинг бўлишини англатиб кўймайди, балки ушбу қараш ва фикрларнинг инсон фаолиятида амалга ошишини баҳолайди. Масалан ҳалоллик ҳақида гапирганимизда, инсоннинг ҳалол ҳатти-ҳаракатлар ҳақида билимларга эга бўлишини эмас, балки унинг ҳалоллик қоидаларига амал қилишига эътибор қаратамиз. Ҳақиқатдан ҳам қандайдир бир инсон эзгулик, поклик ва бошқа умуминсоний қадриятлар ҳақида баралла гапириши, бошқаларни уларга ундаши ҳам мумкун, аммо ўз фаолиятида ўзи гапирган қадриятларга амал қилмаслиги ҳам мумкун. Бундай кишига биз маънавияти юқори инсон деб баҳо бера олмаймиз, аксинча уни иккиюзламачиликда айблаймиз.

Маънавиятга берилган юқорида берилган таърифдан маънавият аҳлоқ билан айнанлаштирилган деган фикр пайдо бўлиши мумкун. Ушбу эътирозга изоҳ бериб айтишимиз керакки, аҳлоқ инсон ўз фаолиятида амал қилиши лозим бўлган идеал, принцип ва нормаларни умумлаштириб айтадиган бўлсак қадриятлар тизимини англатади. Маънавият эса аҳлоқни ҳам ўз ичига олади, аҳлоқ маънавитнинг асосини ташкил этади. Маънавият аҳлоқга нисбатан кенг тушунча бўлиб, у ахлоқий қадриятларнинг бажарилиш даражасини ҳам англатади. Агар биз таъкидлаб ўтган фикрлар бироз мураккаброқ бўлса кўйидагича мисол билан фикримизни тушунтиришимиз мумкун. Инсон аҳлоқий қоидалар бўйича яшашни хоҳлайди, лекин ташқи омиллар: турмуш шароитлари, жамиятда шаклланган салбий муҳит, ҳатто инсоннинг жисмоний имкониятлар эзгуликни амалга оширишга имконият бермайди. Биз маънавияти кучли инсон деб, ушбу тўсиқларга қарамасдан, уларни енгиб ўтиб, ўзининг аҳлоқий принципларга содиқ қолган кишига айтамиз. Буни биз – мардлик деб баҳолаймиз. Бундан кўриниб турибдики, маънавият инсоннинг аҳлоқий қоидаларига амал қилиши билан боғлиқ ҳодиса.

Маънавиятнинг яна бир алоҳида белгиси, аҳлоқнинг хусусияти билан боғлиқ бўлиб, инсон амал қилиши лозим бўлган қоидаларнинг ташқаридан эмас, инсоннинг ўзи томонидан белгиланиши ҳисобланади. Ушбу ҳусусияти билан маънавият ҳукуқтан фарқланади. Маънавият жамият томонидан бериладиган норма ва талабларнинг шаҳсий англаб етилишини англатади. Бундан ҳамма қатори яшаш маънавиятли деганни англатмаслиги ҳақида ҳулосани келтириб чиқаради. Бундан биз маънавиятли бўлиш учун бошқалардан ажратиб туриш керак деган фикрни билдирмоқчи эмасмиз, балки ҳар қандай норма ва қоиданинг инсон томонидан англаб етилиб, ўзининг аҳлоқий нормасига айлансагина, бошқалар (бошқа инсонлар, ташкилотлар) тўлиқ амал қилмаса ҳам, ўз қоидаларига содиқ қолиш маънавиятлиликнинг белгиси деб кўрсатмоқчимиз. Халқимиз тарихи, ҳатто ўз оиламиз, аждодларимиз фаолияти бундай фаолият ҳақида бизга жуда кўп мисоллар келтира олади. Уларнинг айримларини биз намуна қибил олсак, айримларига етишиш қийин бўлган қахрамонликлар сифатида ҳавас қиламиз.

Маънавият ҳақидаги юқоридаги фикрларимиз инсоф ва андиши сингари қадриятлар маънавиятимизнинг ажралмас қисмлари эканлигини кўрсатади. Сабаби, инсоф ва андиша ибораларига биз берадиган изоҳлар, уларнинг инсон томонидан ўз фаолиятининг аҳлоқий нормаларга амал қилиниш даражасини англатиш маъносини беради. Масалан биз инсофли киши деб, ҳеч ким эътибор қаратмаса ҳам, ҳалоллик, тўғриликга содиқ кишига айтамиз. Андиша деганида ҳам инсоннинг номаъқул ҳаракатлардан ўзини ўзи тийиш даражасини тушунамиз. Инсофлилик ва андиша нормаларида бизнингча маънавиятнинг асосий ҳусусиятлари ифодаланган. Ушбу нормаларни бир томонлама фақат ўзбек ҳалқига, ёки фақат исом динига тегишли қадрият сифатида талқин қилиш бизнингча нотўғри. Бизнингча бошқа ҳалқларда ҳам, динларда ҳам айнан инсоф ва андиша деб номланмагани билан, аҳлоқий қоидаларга содиқлик, ўз-ўзини бошқариш сингари хусусиятлар мавжуд. Жаҳон тажрибасида бунга кўп мисоллар келтиришимиз мумкун. Оммавий маданият тасирида бизга намоён бўлаётган инсофсизлик, уятсизлик кўринишлари бутун ғарб халқларининг эмас, балки ушбу ҳалқларнинг маълум бир қисмининг маънавиятининг пастлигинигина кўрсатади. Агар биз вақтида чора кўрмасак бизнинг ҳалқимиз ичида ушбу ҳолатлар кучайиши мумкун. Бунда биз бошқаларни айблаш керак эмаслигини, балки ўзимиздаги тарбия жараёнига диққатни кучайтиришимиз зарурлигига эътибор қаратмоқчимиз.

Ҳаёлилик-андиша. Бу меъёр хулқий гўзалликнинг асосий белгиларидан ҳисобланади. У, гарчанд, бир қарашда, уят ҳисси билан ўхшаш бўлса-да, аслида ўзини кўпроқ андиша ва ибога яқин фазилат тарзида намоён қилади, унда ахлоқий моҳият эстетик хусусият — нафосат билан уйғунлашиб кетади. Ҳаёдан одатда, инсон қизаради, бу қизариш, айниқса хотин-қизларда ички гўзалликнинг юзга чиқишига сабаб бўлади ва алоҳида бир нафисликни, майинликни вужудга келтиради. Инсоннинг ўзи содир этган ёки бошқалар воситасида амалга оширилган ахлоқийликка зид хатти-ҳаракатлардан ноқулай вазиятга тушиши, ўнғайсизланиши, мулзам бўлиши уят ҳиссида ҳам мавжуд. Лекин бу ҳолатлар уятда ижтимоийлик касб этган бўлади, шу сабабли улар хатти-ҳаракат содир қилингандан сўнг ҳам давом этади ва кўп ҳолларда виждон азобига айланади. Ҳаётда эса мазкур ҳолатлар соф маънавий табиатга эга ва вақт доирасида чекланган бўлиб, улар хатти-ҳаракат содир этилаётган пайтдагина юзага чиқади.

Шарқ донишмандлари, хусусан, Абу Лайс ас-Самарқандий, Абу Ҳомид ал-Ғаззолий, Алишер Навоий каби алломалар, кейинроқ эса Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат сингари жадид мутафаккирлари, ҳаёни юксак ахлоқий қадрият сифатида олиб қараганлар, уни иккига — одамлар олдидаги ҳаёга ва Аллоҳ олдидаги ҳаёга ажратганлар ҳамда номуснинг бир кўриниши деб таърифлаганлар. Чунончи, «Ҳаё, — деб ёзади Абдулла Авлоний «Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ» асарида, – дилни равшан қиладурган бир нурдирки, инсон ҳар вақт шул маънавий нурнинг зиёсига муҳтождир… Иффатнинг пардаси, виждоннинг ниқоби ҳаёдир».

Дарҳақиқат, ҳаёлилик кишининг маънавиятли, маърифатли, номусли, очиқ кўнгилли эканини англатади, унинг зиди бўлган беҳаёлик эса, аксинча, маънавиятсизлик, нопокликка мойиллик, қалбан қаттиқлик каби иллатлар билан характерланади. Бугунги кунда ҳаёлилик алоҳида аҳамиятга эга. Турли цивилизацияларнинг ўзаро алоқалари, баъзан эса омухталашуви, урбанизация, модапарастлик сингари замонавий ҳодисалар ўзбек оиласидаги анъанавий ҳаёлиликка маълум маънода салбий таъсир кўрсатаётир, бу айниқса хотин-қизлар ва ёшларнинг ўзини тутишида, муомаласида, кийинишида бу таъсирни яққол сезиш мумкин. Шу сабабли оиладаги ва мактабдаги тарбияда ҳаёлилик хулқий гўзаллик, назокат; беҳаёлик эса хулқий хунуклик ва қўполлик эканини уқдириш шахс эркинлигининг доимо ўзгалар олдида масъулият билан боғлиқлигини изчил равишда тушунтириб бориш муҳим вазифалардан бири.

Инсофлилик адолат мезоний тушунчасига бир қадар яқин. Адолат моҳиятан давлатнинг фуқарога, жамиятнинг шахсга нисбатан муносабати тарзида намоён бўлади. Борди-ю, ўзаро адолатли муносабатлар ҳақида гап кетса, унда одатда юксак мартабадаги тарихий шахснинг қуйи мартабадаги шахсга муносабати назарда тутилади. Инсоф эса ана шу адолатнинг тор қамровли хусусий кўриниши сифатида намоён бўлади. У фуқаролар, жамият аъзолари орасидаги ўзаро муносабатлар меъёридир. Инсофлилик ҳам ҳалоллик каби виждон тушунчаси билан боғлиқ, маълум маънода ҳалолликка ўхшаб кетади. Лекин бу юзаки таассурот. Чунки ҳалоллик ўз ҳақи ва ҳаққини, яъни моддий ва маънавий ҳуқуқини ўзгаларнинг ҳақи ва ҳақига хиёнат қилмаган ҳолда ажратиб яшашни англатади. Инсофлилик эса ижобийликда ҳалолликдан ҳам бир қадам олға ташланган олатдир: унда киши ўз ҳалол ҳақи ва ҳаққидан ўзганинг ҳисобига кечади; «ўзга» нинг шароити ўзиникидан ниҳоятда оғир ва ёмон эканини ҳисобга олиб, ўз қонуний ҳақи ва ҳаққини ёки уларнинг бир қисмини ихтиёрий равишда ўзгага беради, мурувват кўрсатади. Муқаддас динимиз кишиларни инсофга одатлантириш учун амалий бир услубни йўлга қўйган бўлиб, унинг асоси Куръони каримда келганидек, мўминларнинг ўзаро ака-ука эканликлари, шунингдек, хадиси шарифларда айтилганидек, уларнинг ўзаро муносабатларида бамисоли бир тана каби эканликлари хақидаги ўгитлардан иборат. Жамият аъзолари бамисоли бир тана экан, улардан бирига нисбатан содир килинган инсофсизлик ва зулм жамиятнинг бошқа аъзоларига ҳам таъсир килиши муқаррар. Шу боис ҳам динимиз таълимотларида инсоф инсоний алокаларни муҳофаза қилишнинг асосий воситаси қилиб белгиланган.

Одобли, билимдон, меҳнатсевар, иймон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир. Дарҳақиқат, ҳар бир фарзанд шахси оилада шаклланади. Демак, оила-баркамол авлод пойдевори ҳисобланади. Шундай экан, оилада фарзандларни ахлоқий-ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялаш, айниқса, адолат, бурч, ватанпарварликни шакллантириш, она ватанни севиш ҳиссини уйғотиш ўта муҳим ҳисобланади.

Оилада фарзандларни ўз бурчига садоқат руҳида тарбиялаш масъулият, онглилик, виждон каби фазилатлар билан чамбарчас боғлиқдир. Бунда ота-онанинг ўзаро самимий муносабати, уларнинг фарзандлари билан яқин, дўстона муносабатда бўлиши, уларнинг келажакдаги орзу-мақсадларини тушуниб олишлари, фарзандларнинг соғ-саломат вояга етишлари учун асос бўлади.

Инсон тарбия жараёнида яхши хулқ-атворга, одатларга ва ақл-фаросат омилларига эга бўлган бўлса, ҳаёт сабоқларини шунчалик яхши англайди ва яхши ишларни амалга оширади, ва аксинча, қанчалик тарбияси кам, ҳаётий кўникмалари оз бўлса, бундай шахс баъзан билиб ёки билмай ёмон ишларга қўл уради.

Ҳеч қачон болаларни тарбиялашда йўл қўйилган хато-камчиликлардан кўз юммаслигимиз керак. Ҳозирги турмушимизда баъзи бир одобсиз, билимсиз, ақлсиз, гиёҳванд, ота-онасига қўл кўтарадиган ва ўз болаларининг бахтсиз яшашига сабабчи бўлаётган кишилар учрайди. Бундайларнинг пайдо бўлишига асосий сабабчи ота-оналари-ку? Боласининг инсоний хатти ҳаракатларига уларнинг тарбияга лоқайдликлари сабаб бўлган.

Оставить комментарий

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.