1969-йилда ТошДавТИ биринчи клиникасининг курилиши бошланди. Бу клиника ТошДавТИнинг асосий клиник базаси булиши керак эди. Бир неча йил давомида институтнинг асосий клиник кафедралари жойлашиши лозим бўлган клиника қурилиши жадал олиб борилди. 1976 йили клиниканинг биринчи корпуси эксплуатацияга топширилди. Айнан шу вақтдан бошлаб Тошкент шаҳридаги ҳар хил даволаш муассасаларидан клиник кафедралар биринчи корпус худудига кўчирила бошланди. Дастлаб клиника 360 койкадан иборат эди. Йилдан йилга янги корпусларнинг қурилиши койкаларнинг ортишига олиб келди.1979 йилнинг июль ойида 1-клиника базасида факультет ва госпитал жаррохлик кафедраси харбий-дала жаррохлик курси билан ташкил топган ва уни доцент Каримов Ш.И. бошкарган. Кафедра ташкил топишида доцентлар Расулева М.В., Кабильджанов А.Ф., Фролов В.И., ассистентлар Зимин Г.А., Абдуллаев Н.А., Асраров А.А., Ахмедов Р.М., Берлинер Е.Б., Ким В.Ф., бўлим мудирлари Цхвариашвили Т.Н., Ганиев А.М., Магамадов У.А., ординаторлар Давранбеков Н.Т., Касымов С.А., Исмаилов А.С., Самигуллин И.Х., Ким В.Ф., Хакимов Р.М., Рашидов С.Х. и аспирантлар Бабаджанов Б.Д., Кротов Н.Ф.

В 1981 йилда, ДХЖ курсини ва унинг ходимларини (доц. Фролов В.И. и асс.Берлинер Е.Б.) травматология кафедрасига ўтказилган. Шунданг сўнг кафедрага ассистентлар Исмаилова Д.А., Махкамова М.Н. и ординаторлар: Ахтаев А.Р., Каюмов Т.Х., Гладков А.И. Осипов Н.Г., Моминов А.Т. кабул қилинган.

Бошланишда, кафедра базасида 4та ихтисослашган клиник бўлим ахолига ёрдам бериш мақсадида ташкил топган ва улар хозирги ТТА 2-клиникаси 8-биносида жойлашган. Қон-томир бўлими (60 ўрин) 6-қаватда, умумий жаррохлик бўлими 5-қаватда (60 ўрин). Шошилинч жаррохлик бўлими (40 ўрин) ва реанимация бўлими 4 қаватда жойлашган эди. Жаррохлик амалиётлари учун хар бир бўлимда 2 тадан амалиёт хоналари ташкил топган эди.1981 йил сентябрда госпитал жаррохлик кафедраси номи 3-хирургик кафедраси номига ўзгартирилган.

Рис. 2.кафедра мудири профессор Ш.И. Каримов маъруза ўқимоқда (1980 йил)

Каримов 1980 год
Келгусида 1-клиника қурилиша фаол давом этди ва 1989- йилда госпитал ва факультет жаррохлик кафедраси 1-корпусга ўтди, 8-корпусда йирингли жаррохлик бўлими ташкил топди.
демонстрация фильмалекция 1980
1995- йилда 8-бинодаги кафедранинг клиник базасида умумий жаррохлик кафедраси ташкил топди ва унинг рахбари сифатида профессор Бабаджанов Б.Д.
тайинланди.
Тошкент Тиббиёт Академияси ташкил топгандан сўнг факультет в агоспитал жаррохлик кафедраси даволаш факультети таркибига кирди.
Кафедра ташкил топганидан бери, унда 4 ва 5 курса талабаларига дарс утилади.Кафедрада 1979- йилдан 1991- йилгача 6 курс талабалари хирургия фанидан субординатура ўтганлар. талабалар илмий жамияти рахбарлари бўлиб маъсуллар Расулева М.В., Зимин Г.А., Исмаилова Д.А., Имамов А.А. бўлганлар. Уларнинг фаол мехнатлари туфайли кафедрада ўқиган талабалар республика олимпиада ғолиблари, талабалар конференциялари ғолиблари бўлганлар. Хозирги кунда кафедра ва клиниканинг барча ходимлари шу кафедранинг тарбияланувчилари хисобланади.
Кротов со студентамилекция 1980

Исмаилова со студентами

Исмаилова с СНО

Абдуллаев обход

Асраров обход
Бундан ташқари кафедра “хирургия” фани бўйича интернатура ва клиник ординатура бўйича маъсул бўлган. Хозирги кунда кафедра ТТА “хирургия” фани бўйича магистратура бўйича кадрлар тайёрлаш давом этмоқда.

Бугунги кунда кафедрада 22 докторлик и 75 номзодлик диссертациялари химояланга. Кафедра ходимлари томонидан 1500 илмий мақола ва тезислар чикарилган, 25 дан ортиқ монографияларда хаммуаллифлик, 150 дан ортиқ авторлик патент ва гувохнамалар олинган.
конференция 2008

Зингерман

диплом Каримову

внешние связи кафедры

Казанчян
Кафедра ташкил топганидан бери кўплаб тиббиёт институлари ва илмий изланиш институтлари билан биргаликда ишлаб келмоқда: НЦССХ им. А.Н.Бакулева, НИИСП им. Н.В.Склифосовского, ФГУ Институт хирургии им. А.В. Вишневского Росмедтехнологий, МОНИКИ им. М.Ф. Владимирского, ГУ РНЦХ им. акад. Б.В.  Петровского РАМН, РОНЦ им. Н.Н. Блохина РАМН.